Проектив тестлар махсус гуруҳга ажратилади. Проектив тест кишининг у ёки бу психологик сифатини тўғридан-тўғри эмас, балки бавосита баҳолайди. Бундай баҳолаш кишининг кўп маъноли объектларни қандай қабул қилиши ва талқин қилишининг анализи натижасида олинади. Бунга: сурат сюжетининг ноаниқлиги, шаклсиз доғлар, тугалланмаган жумлалар ва бошқалар киради. Бундай объектларни таҳлил қилиш ва баҳолашда киши онгсиз равишда ўз-ўзининг «проекциясини» кўрсатиб бериш деб юритилади.
Бу гуруҳ тестларига, Роршах тести, Тематик Апперцептив Тест (ТАТ) ва бошқалар киради.
Проектив тестлар синалувчининг яширин ва англанилмаган психологик хусусиятларини психодиагностика қилиш зарурати туғилганда қўлланилади.
Психодиагностик эксперимент метод сифатида камдан-кам воқеликда асосан кишининг зарур психологик сифатини бошқа усуллар билан аниқлаш ва баҳолаш имконияти бўлмаганда қўлланилади.
Процессуал тестлар, тадқиқотчини синалувчида кечаётган психик ва хулқий жараёнларнинг хусусиятлари қизиқтирганда қўлланилади, ютуққа эришиш тестлари эса кишининг қобилияти, кўникма ва малакаларини баҳолаш вазифасини ўтайди.
Интеллект тестлари кишининг интеллектуал тараққиётининг умумий кўрсаткичини аниқлаш ва миқдорий баҳолаш зарурати туғилганда фойдаланилади.
Психодиагностик методлар сингари тестларга ҳам қаътий талаблар қўйилади:
1. Тестнинг ижтимоий-маданий адаптацияси.
Бу сўзлар тузилмаси тест топшириқлари ва тест баҳолари ҳамда синалувчига берилаётган ушбу тест топшириқлари ушбу жамият маданияти миллий қадриятларига мос бўлишлиги зарур деган маънони англатади. Масалан, Европада тузилган тест бошқа бир мамлакатда биринчи марта қўлланилаётган бўлса ва бу мамлакатда интеллект структураси сўз-мантиқий бўлмаса, балки образли ёки амалий тафаккурли бўлса тест албатта ижтимоий маданий мослаштирилган бўлиши шарт. Агар тест мослаштирилмаган ҳолда, яъни қандай бўлса шундайлигига қўлланилса, у ҳолда биз жуда паст натижалар оламиз ва натижалар ушбу мамлакатда яшовчи кишиларнинг тафаккури тараққиётини кўрсаткичига мос келмайди. Ёки бунинг акси, яъни ушбу мамлакатда сўз-мантиқ тафаккури асосий ролга эга бўлса тест топшириқлари амалий тафаккурга оид бўлса, у ҳолда биз ақлий тараққиётнинг ноадекват кўрсаткичига эга бўламиз.
2. Тест топшириқларининг содда тузилганлиги ва бир маънолилиги.
Ушбу талабга биноан, тестни сўз ва бошқа топшириқларида яъни, сўз, расмлар кишилар томонидан ҳар хил идрок қилиниши ва тушуниш моментлари бўлмаслиги керак.
3. Тест топшириқларини бажаришда вақтнинг чегараланганлиги.
Бунда психологик тест топшириқларини бажаришда вақт 1,5-2 соатдан ошмаслиги, чунки киши ўзининг иш қобилиятини юқори савияда узоқ муддат ушлаб туриши жуда мушкулдир.
4. Ушбу тест учун меъёрларининг мавжудлиги.
Тест меъёрлари деб, ушбу тестнинг репрезентативлигини ўртача кўрсаткичи тушунилади, яъни кўп одамлардан тўплаб олинган кўрсаткичларнинг ўртача кўрсаткичи билан индивиднинг кўрсаткичини таққослаш ва унинг психологик тараққиётни баҳолаш тушунилади. Тест меъёрлари асосан, синалувчиларнинг ёши, жинсини аниқ билган ҳолда, катта танлама гуруҳидан олинган тест натижаларининг ўртача баҳоси ва кейинчалик уларни ёши, жинси ва бир қанча релевант кўрсаткичларини дифференциялаш билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |