Малака ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Бугун ана шундай муштарак мақсадларимизни амалга оширишни мустаҳкам қарор топтириш ва ривожлантириш учун истиқлол шарофати туфайли қулай муҳит яратилди. Жамиятимиз ривожланиши ва унинг моддий-техник таъминоти такомиллашиши педагогика фани, жумладан, математикани ўқитиш методикаси, шунингдек, узлуксиз таълим тизимининг ривожланишига кенг имкон яратди. Бу ўз навбатида математика таълимининг нафақат фундаментал йўналишда ривожланиши, балки уни халқимиз эҳтиёжини тўла таъминлаши учун зарур бўлган соҳаларда амалга ошириш билан бирга умумтаълим мактаб математикасини ўқитишни кучайтиришдан иборат.
Бунинг учун таълим жараёнида дастурларни такомил ҳолга келтириш, муаммоли ва фаол методлардан тўлароқ фойдаланиш, ўрганилаётган фаннинг мазмуни ва тузилишини дарсликда берилган маълумотларга таянган ҳолда қайта кўриб чиқиб, кенгайтириш, замон талабига мос келадиган татбиқий билимлар билан бойитиб бориш, бевосита ўқувчининг эртанги куни учун зарур бўлган ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқишни тақозо қилади.
Республикамизда таълим ва тарбия соҳасидаги ислоҳотлар бугунги долзарб, эртанги тақдиримизни ҳал қилувчи муаммога айланмоқда. Жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимиз тараққиёти ва истиқболи, амалга оширилаётган ислоҳотлар режасининг самараси тақдири — буларнинг барчаси, авваломбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқ.
Шу боис мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ маънавиятимизни юксалтириш, таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқаришга катта аҳамият берилмокда.
Иш тузилмасининг тавсифи. Малака иши кириш, иккита боб , 4 параграф , хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 32 сахифадан акс этган.
I. БОБ. ДИДАКТИКА ВА УНДАГИ ИЛМИЙЛИК ПРИНЦИПИ
1.1.Дидактиканинг асосий категориялари
Дидактиканинг предмети – таълим-тарбия муассасаси шароитида муаллимнинг рахбарлиги остида амалга ошадиган ўкув жараёнидир. Дидактикада ана шу жараённинг конуниятлари тадкик килинади, хар хил типдаги таълим-тарбия муассасаларида у ёки бу даражада бериладиган таълим мазмунини белгилашнинг илмий асослари, ўкитиш воситалари ва методларининг самарадорлигини ошириш йўллари хамда таълимнинг ташкилий шакллари ишлаб чикилади.
Дидактика – педагогиканинг таълим ва ўкитиш назариясини ишлаб чикадиган тармогидир.
Дидактика юнонча “дидактикос” сўзидан келиб чиккан бўлиб, ўкитиш, ўрганиш маъносини билдиради. Якин ва Ўрта Шаркда Хоразмий, Киндий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Умар Хайём каби мутафаккирлар илмий дидактика асосчиларидирлар. Амос Коменский, швейцариялик педагог И.Г.Песталоцци, немис педагоги А.Дистервеглар Европада дидактиканинг ривожланишига катта хисса кўшдилар.
Хоразмий, Киндий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, умар Хайём, Тусий ва уларнинг издошлари карашларининг мухим хусусияти шундан иборат эдики, мазкур олимлар доимо предметнинг киёфаси инсон онгида мавхумлашуви жараёнига, мана шу предметнинг мохияти ва ўзига хослигини тушуниш содир бўлиши хамда шаклланишига эътибор берганлар. Улар билишнинг предмети ва манбаларига, билиш жараёни кандай боскичлардан таркиб топишига, билиш фаолияти билан амалий фаолият ўртасидаги муносабатларга кизикканлар.
Хоразмий шахснинг узлуксиз камол топиши назариясини ривожлантириш борасида мухим хизмат килди, индуктив ва дедуктив тафаккурдаги алохидалик хамда умумийликнинг бирлиги принципини муайянлаштирди.
Киндий субстанцияни барча илмий илмий билимларнинг бош предмети сифатида кўриб чикишда энг аввало микдор ва сифатни хиссий идрок этиш зарурлигини тасдиклади. Кимки микдор ва сифатни билмаса, у субстанцияни билишдан хам махрумлигини уктирди. Олим ўзининг дидактик гояларида хиссий ва рационал ьилишни ифодалади. хиссий билиш – якка нарсаларни билишдан иборат бўлса, рационал билиш – умумий нарсаларни билиш эканини таъкидлади. Унинг фикрича, хиссий билиш факат акл учун материал беради.
Сабаблар хакикатни билишда ва ўзининг ана шу хакикатга мувофик хатти- харакатларини англашда инсоннинг аклига кўмаклашади. “хакикат”, - деб ёзган эди Киндий, - хар кандай нарсани ва унинг баркарорлигини билишнинг сабабидир, бинобарин хаётдаги мавжуд хамма нарса хакикийлиги билан мавжуддир. хакикатни билиш зарур ва шунга кўра мавжуд нарсаларни билиш мумкин”.
Форобий ўкитиш методларининг таснифини ишлаб чиккан. Уларни амалий ва назарий методларга ажратган, шу тарика ўкитишнинг амалий йўналиши ва
кишиларнинг хаёти хамда кундалик фаолияти билан богликлиги гояларини олга сурган. Олим ўкитишнинг тажриба-кўрсатмали, индуктив ва дедуктив, амалий методларига алохида эътибор берган. Барча методларни ўкувчининг хаётий тажрибасига, мантикий тафаккурига таянган холда бирлаштирган.
Ўкув жараёнини ташкил этишга кўйиладиган талабларни ишлаб чикишда дедуктив методини устун кўйиб, ўкувчиларга материални тушунтиришда нималарга алохида эътибор бериш хакида, энг мухим нарсаларни фанга ишончли билимлар берадиган ва шубхалантирмайдиган далиллар билан ёритиш ва хоказолар бўйича ўкитувчилар учун кимматли тавсияларини баён килган.
Форобий математика фани мисоллари асосида ўкитишнинг илмийлик, кўрсатмалилик, тушунарлилик ва изчиллик принципларини ишлаб чиккан. Билиш жараёнининг ва фандаги билим шаклларини мохиятини ёритган. Унинг фикрича ана шу жараёнлар конунлар сифатида шаклланади ва уларга риоя килиш фикрлашни такомиллаштиради хамда мураккаб билиш жараёнида кўпол хатоларнинг олдини олади. Билиш жараёни фикрлаш мантики оркали ўтиши керак. Мантик объекти англашга каратилган ва акл етадиган мохиятлар тахлил этиладиган фикрлаш жараёниннг тўгрилигини белгилашга хизмат килади.
Форобий билиш фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича хам анчагина муфассал тавсияларни ишлаб чиккан. Унинг ёзишича, яхши назариётчи бўлиши учун назария кайси фанга тааллукли бўлсада, куйидаги учта шартга риоя килиш шарт: 1. Мазкур фан асосидаги хамма принципларни тўлик билиш; 2. Мана шу принциплардан ва мазкур фанга доир маълумотлардан тегишли хулосалар чикара билиш; 3. Нотўгри назарияни рад эта билиш ва хакикатни ёлгондан фарклаш, хатоларни тўгрилаш учун бошка муаллифларнинг фикрларини тахлил кила билиш.
Борликнинг акс этиши сифатидаги хиссий билиш муаммоси ва энг асосий масала – билишнинг манбалари масаласи доимо Беруний назарий билиш фаолиятининг диккат марказида турди. Олим билишнинг назарий асосини чексиз ва узлуксиз жараён сифатида тахлил хамда талкин килди. У кадимги давр олимлари ишлаб чиккан билишнинг илмий методларини ривожлантириб дидактик йўсинда мухим хулосалар чикарди.
“Ўкиш ва такрорлаш оркали, - деб ёзган эди Беруний, - дунёнинг тузилишини, осмоннинг ва Ернинг шаклларини билиш астрономия фани учун гоятда фойдалидир. Бинобарин ана шу тарика таълим олувчи малака хосил килади ва мазкур санъат ахли ишлатадиган сўзларни ўрганади, бу сўзларнинг маъносини англаёди. Кейинчалик астрономия фанидаги турли сабаблар ва исботларни ўрганишда ана шундай сўзлар учраса, уларни бемалол тушуниб бораверади ва у ёки бу нарсаларни ўзлаштиришда чарчамайди”.
Беруний таъкидлаганидек, ўкитиш изчил, кўрсатмали, максадга мувофик бўлиши ва маълум тизимда олиб борилиши лозим. Бинобарин кўрсатмалилик таълимнинг тушунарлирок, муайянрок ва кизикарлирок бўлишини таъминлайди, тафаккурни ривожлантиради.
Ибн Синонинг билим оркали эришиладиган натижалари хакидаги таълимоти ўкитиш назариясида алохида ўрин эгаллади. Унинг фикрича, буюмларни чинакам билишга ташки кўринишини тахлил килиш, сабабларини аниклаш асосида акл билан эришилади. Ибн Сино аклнинг ривожланиш боскичларини ишлаб чиккан. Мушохада билан идрок килишнинг биринчи боскичи аклий категорияларни тушунтиришдир. Иккинчи боскич икки хил фикрни идрок этишдир. Акл ривожланишнинг учинчи боскичига ўзлаштирилган фикрларни идрок этиш билан эришилади. Шунда уни хакикий акл дейилади.Олим аклларни боскичларга бўлар экан, биринчи боскичда ёдлай оладиган, лекин хали харфларни хам, сиёх ва каламни хам билмайдиган боланинг аклини назарда тутган; иккинчи боскичда-таёкчаларни чиза бошлаган, каламдан фойдаланишни ўрганаётган боланинг акли тасаввур килинади; учинчи боскичда инсон аклий шаклларни ва уларга мувофик хиссий образларни эгаллаган бўлади.
Ибн Сино акл деганда инсоннинг тугма истеъдодини, шунингдек, тажриба асосида ва билиш жараёнида шаклланадиган фикрлаш кобилиятини тушунади. Аклни инсоннинг бирламчи тугма соглом фикрлаши, яхши ва ёмон ишларни вужудга келтирадиган, уларни фарклантирадиган куч, деб таърифлайди. Акл инсоннинг хатти-харакатларида намоён бўлади. Инсон акл ёрдамида нарсалар ва ходисаларни тахлил килади, умумлаштиради хамда уларнинг энг яхшиларини танлайди, деб уктиради. Шунингдек, аклни икки категорияга ажратади: уларнинг бири-назарий акл бўлиб, борликдаги умумий нарсаларнинг мохиятини идрок этишдир, иккинчиси эса амалий акл бўлиб, буюмларни танлашда туртки сифатида кўринадиган кобилиятдир.
Абдулла Авлоний ўзининг барча тадкикотларида илм муаммосини биринчи ўринга кўйган. “Алхосил –деб ёзган эди у, - бутун хаётимиз, саломатлигимиз, саодатимиз, сарватимиз, маишатимиз, химматимиз, гайратимиз, дунё ва охиратимиз илм билан богликдир... Шунинг учун ўкимак, билмак замонларини кўлдан бермай, вужудимизнинг душмани бўлган жахолатдан кутилмакка жонимиз борича саъй килмагимиз лозим”.
А.Авлоний илм тарбия жараёнида ўзлаштирилади ва у яхшини ёмондан, эзгуликни ёвузликдан, жоизни ножоиздан фарклаш имконини беради, деб хисоблайди. Хусусан у тарбия билан таълимнинг бирлиги муаммосини ишлаб чикди. Гарчи А.Авлоний таълим билан тарбия ўртасида озгина фарк борлигини айтган бўлса хам, улар тана ва жон сингари бир-бирига чамбарчас богликдир, дейди.
Дидактика тушунчасини Я.А.Коменский хам ана шу йўсинда шархлаган. Унинг бу борадаги фикр-мулохазалари 1657 йилда нашр этилган “хаммага хамма нарсани ўкитишнинг универсал санъати ифодаланган буюк дидактика” номли асарида баён килинган. Лекин Коменский дидактика факат ўкитиш санъатидангина эмас, балки тарбиялаш санъатидан хам иборатлигини кайд
килган ва тарбия хар томонлама ахлокийлик йўналишидаги феъл-атворни шакллантиришнинг зарур шарти эканлигини хам уктирган.
Дидактикани юкоридагича тушуниш XIX аср бошигача, яъни таникли немис педагоги ва файласуфи Иоганн Генрих Гербарт дидактиканинг асосий назариясини ишлаб чиккунича давом этган. Бинобарин у дидактиканинг педагогикага бўйсунадиган тарбияловчи таълимнинг яхлит ва зиддиятсиз назарияси сифатида талкин килинади.
Гербарт ва хусусан унинг издошлари ана шу назариянинг ролини хисобга олиб дидактиканинг асосий вазифасини-дарсда баён килинадиган материал эканлигини рад этдилар: Гербарт концепциясига мувофик ўкитувчи асосан ўкувчиларни янги ўкув материалини таништиришга доир харакатларини тахлил килиши лозим эди.
XVIII асрда швейцариялик педагог И.Г.Песталоцци камол топтирувчи таълимнинг принциплари тизимини асослади. XIX асрда немис педагоги А.Дистервег ўзининг “немис ўкитувчилари учун” кўлланмасида ўкув жараёнини фаоллаштирадиган талабларнинг бутун бир комплексини таклиф килди.
Хулоса
Ўкувчиларни камол топтиришда оптимал натижалар берадиган ўкитиш жараёнининг илмий-педагогик асосларини ишлаб чикиш зарурати тугилди. Ўкувчиларнинг камол топиши таълим жараёнида амалга ошиши сабабли билим ва малакаларни ўзлаштиришга каратилган дидактик принциплар маълум натижаларни беради. Лекин вазифа кандайдир натижаларга эришишдан эмас, балки ўкувчиларни камол топтириш учун ўкитишнинг энг юкори самарадорлигини таъминлашдан иборатдир. Бунинг учун эса, ўкув жараёнининг курилишини ишлаб чикиш керак. Дидактикада тарбияловчи дунёкарашни шакллантириш масалалари кўрилади, таълим жараёнида ўкувчиларда мустакилликни, ташаббускорликни ва шахснинг бошка айрим сифатларни тарбиялаш вазифалари тахлил килинади.
Мана шундай мухим масалаларнинг кўриб чикилиши мактабдаги таълим-тарбиянинг бирлигини таъминлашга хизмат килади. Ўз-ўзидан аёнки, мазкур вазифани амалга ошириш учун зарур илмий педагогик асосларни яратиш дидактика сохасидан кўра кўпрок тарбия назариясига тааллуклидир. Ўкитиш негизи юксак ахлокли килиб камол топтиришдан иборат. Ана шундай харакатларда ўкишга даъват килиш, ўкитувчи билан ўкувчиларнинг ўзаро муносабатлари ва таълимнинг методлари масалалари бошкача тус олади.
Илмий билимларнинг тобора ривожланиб бориши ва уни ишлаб чикаришда тадбик этилишига доир маълумотлар таълим муассасалари Ўқув фанларига хам узгаришлар киритишга олиб келганидек, Ўқув дастуридаги айрим эскирган масалалар Ўқув фанларидан чикариб ташланади.
Ўқув материаллари мазмунини тугри танлаш, фан материалларини танлашда унда исботлар, мисоллар, мантикий умумлашма ва хулосаларнинг тугри уйгунлашувига алохида эътибор берилади. Аник мисоллар булмаса урганилаётган ходисаларни назарий жихатдан тушуниш мумкин эмас.
Назариянинг амалиёт билан бирлиги қоидаси. Ўқув дастурида назариянинг амалиёт билан бирлиги коидаси, биринчи навбатда, энг аввало, илмий билимларнинг турмушда, ишлаб чикариш амалиётида тутган урни курсатиб берилади. Илмий билим куникма ва малакаларнинг узаро мустахкам боглик булиши хамда таълим жараёнидаги назарий маълумотларнинг амалда кулланиб бориш жараёнида ўз аксини топади. Малака ишида ҳозирги замон математиканинг амалий фаолиятга чуқур кириб бориши, уни фан-техника ва иқтисодда қўлланиши билан характерланади. Бошқача айтганда, математика фани бўйича математика ўқув фанида ўқувчиларга илмийлик принципини амалга оширишда кўникмаларини ҳосил қилиш малака ишида ёритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |