Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Табиий ва сунъий тиллар
Тилнинг иккита тури мавжуд. Улар табиий ва сунъий тиллардир. Табиий
ёки миллий тиллар тарихан шаклланган товушлар (нутқ) ва графика (ёзув)нинг
ахборот белгилари тизимидан иборат. Табиий тилнинг алоҳида олинган ҳар
қандай белгиси ўз ҳолича ҳеч нарсани ифода қилмайди. Бу белгилар инсон амалий
фаолияти ва тафаккури тараққиётининг негизида вужудга келган тил системасига
киргандагина маълум бир маъно ва мазмун касб этувчи белгиларга айланади.
Табиий тил объектив оламнинг ва билишнинг турли хил соҳаларига тегишли
бўлган предметлар, ҳодисалар ҳамда уларнинг хоссалари ва муносабатларини
қамраб олиш ва ифода қилишдек катта имкониятга эга. У семантик жиҳатдан ёпиқ
тизим ҳисобланади. Бошқача айтганда, табиий тил бошқа тилларга мурожаат
қилмаган ҳолда мустақил равишда ўзини қуриши ва ифода қилиши мумкин.
Шунинг билан бир қаторда, табиий тилдан фойдаланиш билиш жараёнида
айрим қийинчиликларни ҳам келтириб чиқаради. Улар қуйидагилар билан боғлиқ:
1) табиий тилдаги сўзларнинг маъноси вақт ўтиши билан ўзгариб туради; 2)
табиий тилда бир сўз бир қанча тушунчани ифода қилиши (омонимлар) ёки бир
тушунча бир қанча сўзларда ифода қилиниши (синонимлар) мумкин; 3) табиий
тилдаги баъзи сўзлар ёрдамида ифода қилинган фикр аниқ маънога эга бўлмай
қолади (масалан, «Карим чет тилини яхши билмайди» деган фикрда Каримнинг
кимга нисбатан ёки қандай вазифани бажаришга нисбатан чет тилини яхши
билмаслиги кўрсатилмаган). Табиий тилдаги мана шу каби ҳодисалардан холи
бўлиш учун илмий билишда атамалардан (терминлардан) фойдаланилади. Атама
ўзининг қатъий ва аниқ маъносига эга сўз бўлиб, бу маъно дефиниция (таъриф)
ёрдамида кўрсатилади. Шунингдек, табиий тилда аниқликка сунъий тилдан
фойдаланиш йўли билан ҳам эришилади.
Сунъий тил табиий тил негизида яратилган ёрдамчи ахборот белгилари
тизимидан иборат бўлиб, у мавжуд хабарларни аниқ ҳамда тежамли баён қилиш ва
узатиш учун хизмат қилади. Сунъий тилда сунъий йўл билан яратилган махсус
белгилар, яъни символлар – рамзлар ишлатилади. Табиий тилдаги конкрет
мазмунга эга бўлган фикрлар илмий билишда ана шундай символлар билан
алмаштирилади. Демак, сунъий тил фикримизнинг конкрет мазмунидан четлашган
ҳолда, фақат символлар билан иш олиб боришни таъминлайди.
Сунъий тиллар ҳозирги замон фани ва техникасида кенг қўлланилади.
Уларнинг, айниқса, математика, физика, кимё, кибернетика, ҳисоблаш техникаси
ва шу каби соҳалар ривожланишида ҳиссаси катта. Сунъий тилларнинг
ишлатилишига мисол қилиб математикадаги тўғри бурчакли учбурчак
томонларини ифода қилувчи Сos2a+Sin2a=1 формуласини, кимёдаги сувни ифода
қилувчи Н2О формулани, механикадаги тезликни ифода қилувчи
t
S
V
=
формуласини ва шу кабиларни кўрсатиш мумкин. Электрон ҳисоблаш
машиналари учун дастурлар тузишда эса махсус алгоритмик тиллар ишлатилади.


48
Улар «Алгол – 60», «Алгол – 65», «Фортран», «Кобол», «ПЛ – 1», «Ассемблер»,
«Бейсик» ва бошқалардан иборат. Сунъий тилдан мантиқ фани ҳам фикримиз
тузилишини назарий жиҳатдан таҳлил қилишда фойдаланади.
Демак, илмий билишда табиий тилдан ҳам, сунъий тилдан ҳам
фойдаланилади. Илмий тил эса табиий тил, сунъий тил ва махсус атамалардан
ташкил топган бўлади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish