Илмий тадқиқот методологияси. Илмий тадқиқот дебочаси. Илмий тадқиқот асосий категориялар ва тушунчалар. Илмий тадқиқот мавзуини танлаш. Мавзуни танланишини белгиловчи омилар. Мавзуни таншал усулари ва воситалари. Тадқиқотнинг долзарблиги, янгилиги ва амалий аҳамиятини белгилаш ва асослаш. “Тадқиқот мақсади тушунчаси”. Тадқиқот вазифалари. Тадқиқот услубларининг танланиши.
Магистрлик диссертациясини тузилиши мазмуни, унга булган талаблар. Диссертациянинг тузилиши ва асосий мазмуни. Диссертация ишининг тузилиши, титул варағи ва мундарижа. Тадқиқот мақсадлари ва вазифалари. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Тадқиқот объекти ва предмети. Амалий аҳамияти. Ишнинг тузилиши. Кариш. Асосий қисм. Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Магистрлик диссертациясини расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш. Ишни расмийлаштиришга асосий талаблар. диссертациясини ёзиш ва расмийлаштиришнинг асосий қойдалари. Боблар ва сарлавҳалар номларининг расмийлаштирилиши. Титул варағини расмийлаштириш. Статистик материаллар, таҳлилий ва ишчи жадвалларини расмийлаштириш. Иловаларни расмийлаштириш. Фойдаланилган манбаларни баён қилиш қоидалари. Тақризлар ва баҳоларнинг олиниши. Илмий раҳбар тақризининг мазмуни. Магистрлик диссертациясининг оммавий ҳимоясини. ўтказиш русум-қоидалари.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Ўрганиладиган адабиётларни конспект қилиш
Амалий машғулотлар долзарб мавзулари буйича конференцияда иштирок этиш учун маърузалар таёрлаш
Амалий машғулотларни энг долзарб мавзулари буйича жадваллар, графиклар ва диаграммалар тузиш
Амалий машғулотларида муаммоли масалаларни ечиш
Амалий машғулотлар учун презентациялар PICO асосида таёрлаш ва уни тақдим этиш.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш фанини ўрганиш давомида талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва соғлиқни сақлаш тизимидаги амалий масалаларни ечишда кўникма ҳосил қилиш мақсадида мустақил таълим тизимига асосланиб, кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида, мустақил иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиётларни ўрганиб ҳамда Интернет сайтларидан фойдаланиб рефератлар ва илмий матнлар тайёрлайдилар, амалий машғулот мавзусига доир уй вазифаларини бажарадилар, кўргазмали қуроллар ва слайдлар тайёрлайдилар.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланишга тавсия этилади.
дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар бўйича назарий машғулотлар қисмини ўзлаштириш;
компъютер технологиялари тизимлари билан ишлаш;
махсус адабиётлар бўйича реферат ва конспектлар тайёрлаш;
талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган адабиётлар, монография ва илмий тўпламларни чуқур ўрганиш;
интерактив ва муаммоли ўқитиш жараёнида фаол қатнашиш;
масофавий (дистатцион) таълимни ташкил этишда қатнашиш.
Амалий машғулотларни (ротациялар) ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Бунда модераторлар, тренерлар бошчилигида соғлиқни сақлашни ташкил этиш, режалаштириш, молиялаштириш, бошқариш каби масалалар келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |