Фаннинг мақсад ва вазифалари
Соғлиғини сақлаш тизимида юқори малакали етук мутахассисларга бўлган эхтиёжини қондира оладиган, билим, малака ва амалий кўникмаларни керакли хажмда эгаллаган магистерларни таёрлашдан иборат. Магистратуранинг барча магистрантлари ўз амалий ва илмий фаолиятларида далилларга асосланган тибиётнинг илмий- методологик нуқтаи назардан ёндошишга, материалларни топиш, тахлил этиш, муоммаларни хал этиш, қарор қабул қилишади.
- соғлиқни сақлаш тизимида саломатликни мустаҳкамлаш ва касалликлар профилактикаси методологиясини ўргатиш ва ривожлантириш;
- ОЎЮлари ва ССТ билан боғлиқ бўлган нотиббий ўқув юртларида тиббий хизматлар маркетинги, менеджменти, соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш фанлари бўйича кафедраларда ва жамоат соғлиғини сақлаш курсларида педагогик фаолиятни олиб боришга тайёрлаш ва уни ривожлантириш;
- илмий тадқиқот методологияси (клиник эпидемиология: далилларга асосланган тиббиёт) методологияларини қўллаган холда илмий журналарадан интрентдан ишончли малумотларни топиш, уларга танқидий ёндошган холда илмий-амалий фаолиятида қўлаш;
- касалликлар профилактикаси ва саломатликни мустаҳкамлаш дастурларини ишлаб чиқариш координациялаш бўйича мустақил амалий фаолиятни ривожлантириш;
- коммуникациялар, зиддиятли вазиятларни ҳал этиш ва уларни бошқариш бўйича кўникмаларни хосил қилиш, тўғри далилларга асосланган тиббиёт тамойилларни қўллаган холда қарорлар қабул қилиш.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
Илмий тадқиқот методологияси (клиник эпидемиология: далилларга асосланган тиббиёт) фанини ўзлаштириш жараёнида талаба:
клиник эпидемиология – далилларга асосланган тиббиёт фанининг мақсад ва вазифалари
касалликларнинг хавф омилари, уларнинг профилактикаси.
соғлиқни сақлаш сиёсатини олиб боришда замонавий технологиялар ва компьютер технологияларининг ўрни, асосий элементлари;
интернет воситалари, ахборотлар қидириш, маълумотларни сақлаш имкониятлари ҳақида;
ахборот тизимлар, электрон почта, конференциялар ва тақдимотларни ташкиллаштириш ҳақида;
илмий адабиётларни мутолаа қилиш қоидалари. Ахборотларни ёзма шаклда етказиш.
илмий матнларнинг функциялари ва турлари: режа, тезислар, конспект, реферат, аннотация, мақола;
илмий услубдаги матнларни ёзиш бўйича тавсиялар.
ахборотларни оғзаки шаклда етказиш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
эпидемиологик ва биостатистик тадқиқотлар олиб бориш режаси ва дастурларини тузишни;
ёзма тадқиқот усуллари. Аналитик тадқиқот усуллари;
когорт тадқиқот усули. Хавф омиллари;
ходиса - назорат тадқиқот усули;
клиник тадқиқот усули. Рандомизация тушунчаси. Рандомизация усулининг мақсади. Ниқоблаш усули;
аҳолининг соғлиғи ва унга таъсир этувчи турли хил хавф омилларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар усулларини танлаш;
клиник тадқиқот усулини тахлил қилиш систематик ва тасодифий хатоликларни аниқлаш;
интернет ахборот тизимидан керакли малумотларни излаш билиши ва улардан фойдалана олиши;
эпидимиологик тадқиқот усуларини амалиётда қўллаш;
танлаб олинган мажмуаларни сон ва сифат жихатидан репрезентативлигини ошириш;
плацебонинг қўллаш;
тадқиқотни режалаштириш. Ахборотларни қидириш. Мета-тахлил;
систематик шархларни интернетдан қидириш системаси;
касалликларни умумий, махсус ва коррекцияланган кўрсаткичлари;
хавф омилари курсаткичларини хисоблаш, систематик ва тасодифий хатоликларни аниқлаш;
малумотларни ишончлилик даражаси ва қўллаш чегарасини аниқлаш;
корреляция коэффициентларини ҳисоблаш, стандартлаш усуллари, мослик критерияларидан фойдалана олиш.
тегишли жадваллар ва график тасвирларнинг макетларини туза олиш;
реферат, аннотация, тезис, мақолани ёза олиш;
магистрлик диссертациясини далилларга асосланган тиббиёт методологияларини қўллаган холда бажариш, ёзиш ва оммавий ҳимояга олиб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Магистратураихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар кадрлар буюртмачиларининг талаблари ва ушбу мутахассислик бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |