Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet157/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ўсимликни парваришлаш. Қиш олдидан ва эрта баҳорда экилган экин қишкибаҳорги ёғинсочин нами эвазига униб чиқади. Кузда экилган ниҳолни ундириб олиш учун пайкалга уруғ суви бериб турилади. Уруғ сув ҳар 3-4 кунда берилади ва ниҳол униб чиққунча давом этади.
Дастлабки яганалаш пиёз экинни парваришлашдаги мажбурий усуллардан ҳисобланади. Пиёз бегона ўтларни ўтоқ қилиш билан бирга 2-3 марта сийраклаштирилади. Баҳорда ва қиш олдида экилган пиёз пайкалларини яганалаш биринчи марта 1-3 барг чиқариб, бўйи 5-6 см бўлганда, иккинчи марта бўйи 15-20 см га етганда, яъни ўсимлиги барра пиёз ёшига етганда ўтказилади. Биринчи яганалашда ниҳоллар оралиғи 3-5 см, иккинчисида эса 7-8 см қилиб қолдирилади. Кузда экилган пиёз баъзан кузда яганаланмайди, балки бу иш эрта баҳорда ўтказилади. Ўтоқ қилиш эса кузда бошланади.
Пиёз пайкалларида бегона ўтларга қарши курашиш мақсадида гербитсидлар қўлланади. Кўп-йиллик бегона ўтларга қарши курашиш учун шудгордан олдин гектарига 40 кг дан далапон препаратининг 80% ли эритмаси сепилади. Бир-йиллик бегона ўтларни йўқотишда қуйидаги гербитсидлардан бирини қўллаш тавися қилинади: диктал (татрал) гектарига д.в. – 12 кг, мезоранил дориси гектарига – 3 кг.
Қатор оралиғидаги бегона ўтлар ўсув даврида 4-5 марта култиватсия ўтқазиш йўли билан йўқ қилинади. Суғоришдан олдин суғориш жўяклари тикланади. Пиёзнинг илдиз тизимига зиён етказмаслик учун майда чопиқ қилинади. Ўсимликни тупроқ босиб қолишига йўл қўймаслик керак, зеро бу пиёз бошининг етилишини секинлаштиради. Қатор оралиғидаги тупроқ ўсув давомида 1-2 марта қўлда юмшатилади. Кузги экинда ўзак пайдо бўлганда, уларни қайириб қўйиш керак.
Пиёз учун энг мақбул тупроқ намлиги НВ га нисбатан 74-80%. Айниқса, тупроқда уруғ униб чиқадиган ҳамда пиёз боши шаклланаётган пайтда намлик етарли бўлиши керак. Баҳорда экилган пиёз экини ёмғирлар тўхтагандан кейин апрел ойидан бошлаб суғорилиши мумкин. Май-июн ойида суғориш ҳар 7-8 кунда, кейин 5-6 кунда ўтказилади ва маҳсулотни йиғиштириб олишга 3-4 ҳафта қолганда тўхтатилади. Баҳорда экилган пиёзнинг умумий суғориш миқдори сизот сувлар чуқур жойлашган ерларда 18-20, сизот сувлар яқин жойлашган ерларда эса 12-14 мартани ташкил этади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish