Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти факултeти


Мавзунинг долзарблиги, мақсади ва ахамияти



Download 73,51 Kb.
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi73,51 Kb.
#188002
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Dori shakllari

1.1 Мавзунинг долзарблиги, мақсади ва ахамияти.
Тошкент Фармацевтика институтининг фармацевтика факултети «Дори турлари технологияси» кафедрасининг бир гуруҳ ўқитувчилари томонидан дори турлари технологияси амалий машғулоти учун ўқув қўлланма тузилди.
Дори турлари технологиясининг бошланғич мавзуларини ёритиб берадиган ушбу «Фарматсевтик технология асослари» фанидан амалий қўлланма 2001-йил Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дастур асосида тузилган. 2
Дастур етакчи Европа давлатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ҳамжамияти ва халқаро фарматсевтлар федерацияси томонидан таклиф этилган режа асосида тузилди (намуна сифатида), фарматсевтик таълим бўйича Жаҳон конгресси (7—9-апрел 1998-й, Янги Орлеан, АҚШ) фарматсевт кадрларга қўйилган «Фарматсевт етти юлдуз» талабига жавоб берадиган кадрлар тайёрлашга мўлжалланган дастурлардан фойдаланилди. Қўлланма фармацевтика олийгоҳи талабалари учун мўлжалланган.
Талабаларнинг мустақил ўз устиларида ишлашлари учун қўлланмада ҳар бир мавзу учун қисқача умумий кўрсатмалар, топшириқлар ва қизиқарли оддий, мураккаб рецептлар, назорат саволлари берилган.
Фарматсевтик технология асослари фанидан амалий машғулот учун тавсия этилган қўлланма олий ўқув юрти талабаларига мўлжалланган ўзбек тилида ёзилган биринчи ўқув қўлланма бўлгани учун айрим камчилик ва нуқсонлардан холи эмаслиги табиийдир. Муаллифлар бу борада билдирилган фикр ва мулоҳазаларни миннатдорчилик билан қабул қиладилар ва кейинги нашрларда эътиборга оладилар.
II. Адабиётлар шархи
2.1 Эритувчилар таъриф, таснифи
Эритувчи молекулалари билан ионларни ўзаро боғлиқлиги водород боғларининг ҳосил бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Бу жиҳатдан эритувчилар қуйидаги 5 гуруҳга бўлинади.
1. Уч ўлчамли водород боғларини ҳосил қилувчи суюқ эритувчилар (чумоли кислотаси, гликол ва бошқ.).
2. Икки ўлчамли водород боғларини ҳосил қилувчи суюқ эритувчилар. Улар қоидага кўра битта ОҲ гуруҳини сақлайди (феноллар, бир атомли спиртлар, чумоли кислотасидан ташқари бир асосли қуйи карбон кислоталари ва бошқ.).
3. Таркибида электроманфий азот, кислород, олтингугурт, фтор атомларини сақлайдиган водород боғларини ҳосил бўлишида иштирок этадиган эритувчилар (эфирлар, тиоефирлар, аминлар, кетонлар, алдегидлар ва бошқ.).
4. Молекуласида водород атомини сақлайдиган, водород боғларини ҳосил қилиши мумкин бўлган, бироқ протонлар акцептори бўлган атом сақламаган эритувчилар (хлороформ, дихлоретан ва бошқ.).
5. Оддий ҳолатларда ўз молекуласида донор сифатида ҳам, протон акцептори сифатида ҳам водород боғларини ҳосил қилмайдиган эритувчилар (углеводлар, углерод ИВ хлорид ва бошқ.).
Кимёвий тузилишига кўра эритувчиларни таснифланиши.
1. Ноорганик эритувчилар (тозаланган сув).
2. Органик эритувчилар (углеводородлар ва уларни галогенлар билан ҳосил қилган ҳосилалари, спиртлар, оддий ва мураккаб эфирлар, кетонлар, нитробирикмалар ва бошқ.).
Табиати бўйича таснифланиши.
1. Сувли эритувчилар (тозаланган сув).
2. Сувсиз эритувчилар.
3. Комбинирланган эритувчилар.
Тозаланган сув – табиий, эритмалар тайёрлашда 68% ҳолатларда эритувчи сифатида ишлатилади.
Спиртлар
Бир атомли ва кўп атомли бўлиб, сув билан яхши аралашади, сувда ёмон эрийдиган моддаларнинг эрувчанлигини оширади. Лекин буларни ишлатишда оксидловчилар иштирокида заҳарли алдегид, кислота ва эфирлар ҳосил бўлишини ҳисобга олиш керак.
Этил спирти. Этил спирти дигитоксин, дигоксин, селанид, строфантин, конваллотоксин, эризимин каби сувда эримайдиган моддаларни эритиш мақсадида 2-50% гача эритмага қўшилади, сўнг сув билан керакли ҳажмгача суюлтирилади.
Пропиленгликол. Бу икки атомли спирт бўлиб, тиниқ, рангсиз суюқлик, хона ҳароратида барқарор, лекин 1400C дан юқори ҳароратда пропион алдегиди, сут, узум ва цирка кислоталаригача оксидланиши мумкин. Шунинг учун уни 1400C да 3 соатдан ортиқ стериллаш мумкин эмас. 3Пропиленгликол нисбатан кам заҳарли бўлиб организмдан тез чиқиб кетади. У ёрдамчи эритувчи ва турғунлаштирувчи сифатида сув ва этил спирти эритмаларига 40-70% қўшилиши мумкин. Масалан, пропиленгликол бошқа спиртлар билан биргаликда антибиотиклар, сулфаниламидлар, барбитуратлар, алкалоид асосларини, А ва Д витаминларнинг эришини таъминлайди ва турғун эритма ҳосил қилади. Масалан, эритромициннинг сувли эритмасига ва лантозидга 40% пропиленгликол қўшилади. Хинидин гидрохлорид эритмаси эса 100% пропиленгликолда тайёрланади. 50% гача пропиленгликол сақлаган эритмалар венага, ундан ортиқ сақлаганлари эса мушакка юборилиши мумкин.
Глицерин. Бу уч атомли спирт бўлиб, у гигроскопик хоссага эга, ҳаводан 40% гача сувни шимиб олиши мумкин. Тиббиётда ишлатиладиган глицерин 13% сув сақлайди. 1500C да бир соат стерилланади. Глицерин сувли ва спиртли эритмаларга қўшимча эритувчи сифатида 30% гача қўшилади. Ҳорижий давлатларда у левомицетин, гидрокортизон, глюкоза, фенобарбитал ва морфинларни инъэксион эритмаларининг таркибига киради. Бизда селанид, мезатон, випрокаинларни эришини яхшилаш мақсадида қўшилади. Глицерин дориларни организмда тез сўрилишга ёрдам беради.
Полиетиленоксид. ПEО-200, 300, 400, 600 лар рангсиз, мойсимон қовушқоқ суюқликлар бўлиб, спирт ва сувда яхши эрийди, физиологик индифферент, гидролизга учрамайди. Инъэксион эритмалар тайёрлашда асосан барқарор ҳисобланган ПEО-400 ишлатилади. ПEО-400 сувда ёмон эрийдиган ва гидролизланишга мойиллиги бўлган сулфаниламидлар, барбитуратлар, антибиотиклар, натрий аскорбинатларни эрувчанлигини яхшилаш ва турғунлигини ошириш мақсадида асосий эритувчига нисбатан 70% гача қўшилади. Масалан, дигоксин, левомицетин, пенициллин, серколизин каби дори моддаларининг эритмаларини тайёрлашда ишлатилади. Лекин ПEО-400 айрим дори моддалар билан комплекс бирикма ҳосил қилади натижада улар стериллаш вақтида биологик фаоллигини тўла йўқотиши мумкин. Уларга таркибида фенол гуруҳини сақлаган бирикмалар киради. ПEО-400 таркибида паст молекулали фракцияларни сақламаслиги керак, чунки улар оксидланиб заҳарли бирикмалар ҳосил қилади.
Мураккаб эфирлар
Эфирларни қовушқоқлиги мойларга нисбатан кам бўлганлиги ва дориларни эритиш ҳоссаси юқори бўлганлигидан инъэксион эритмалар тайёрлашда кўп ишлатилади. Лекин уларнинг кислотали ва ишқорий муҳитда гидролизланиб тегишли кислота ва спиртларга парчаланишини ҳисобга олиш керак. Ҳарорат қўтарилиши билан бу жараён янада тезлашади. Дори моддаларнинг мойда эришини яхшилаш мақсадида кўпинча бензил-бензоат ва изопропил миристатлар ишлатилади.
Бензил-бензоат. Рангсиз, мойсимон суюқлик, сувда эримайди, спирт ва мой билан яхши аралашади, кам заҳарли, лекин ўзи фармакологик таъсирга эга. У юрак ва нафас олиш органларига депрессион таъсир кўрсатади. Прогестерон, гидрооксипрогестерон, димеркаптон мойли эритмаларини тайёрлашда 20-46% гача қўшилади.
Изопропилмиристат. Кимёвий турғун модда бўлиб, кам заҳарли, сувда эримайди, мой билан яхши аралашади. Тўқималарни қитиқламайди. Фенол, кокаин, резорсин ҳамда эстроген препаратларнинг мойли эритмаларини тайёрлашда ишлатилади.
Сулфоксид ва сулфонлар. Бу гуруҳга кирувчи эритувчилардан диметилсулфоксид ва сулфоланларни айтиб ўтиш мумкин.
Диметилсулфоксид. 200C ҳароратда 70% гача сув тортиш қобилиятига эга бўлиб, кам заҳарли ҳисобланади. Итларга вена орқали юборилганда қисқа вақт қон босимнинг пасайиши, қуёнларда юрак қон томирининг нотекис уриши кузатилган.
Сулфолан. Иссиққа чидамли, кам заҳарли ва кўп моддаларни эритиш ҳусусиятига эга бўлганлиги учун инъэксия эритмаларини тайёрлашда кўп ишлатилади.
ХI Давлат Фармакопеясига биноан, эритувчи сифатида инъекция учун ишлатиладиган сув, ўсимлик мойлари ва этилолеат ишлатилади. Ёмон эрийдиган моддаларнинг эрувчанлигини яхшилаш ва турғунлигини ошириш мақсадида ёрдамчи эритувчилар сифатида спирт, глицерин, пропиленгликол, ПЭО-4000, бензилбензоат, бензил спирти ва бошқалар ишлатилади. Эритувчиларга қуйидаги умумий талаблар қўйилади: тиниқ, тоза, барқарор, апироген ва заҳарсиз бўлиши керак. Булардан ташқари ўзига хос талаблар ҳам қўйилади, заҳарли бўлмаслиги, аллергия чақирмаслиги, тўқималарни қитиқламаслиги, биологик фаол бўлмаслиги, рН биосуюқлик рН га яқин бўлиши лозим. Инъекция учун ишлатиладиган дориларда эритувчининг таъсир этувчи модда миқдоридан бир неча марта ортиқлиги унинг заҳарлилик кўрсаткичи дори модданинг заҳарлилигидан бир неча марта кам бўлишини тақозо этади.
Физик хусусиятлари. Эритувчининг қўзғалувчанлиги катта аҳамиятга эга бўлиб, у ҳарорат таъсирида ўзгармаслиги керак. Музлаш ҳарорати 50С дан юқори бўлмаслиги керак.
Тиниқлиги. Эритманинг тиниқлиги дори турининг сифатини белгилашда катта аҳамиятга эга.
Қайнаш ҳарорати. Эритувчининг қайнаш ҳарорати 1000С дан юқори бўлгани маъқул. Бу эритмаларни стериллашда катта аҳамиятга эга.
Осмотик босими. Дори тўқима мембранасидан ўтиши учун эритувчи етарли даражада осмотик босим ҳосил қила оладиган даражада бўлиши керак.
Қовушқоқлиги. Қовушқоқлик дори модданинг эриши, эритмани сузиш, ампулаларга қуйиш жараёнларини секинлаштиради. Лекин организмга дорининг сўрилишини секинлаштирганлиги сабабли дориларнинг таъсирини узайтиради.
Эрувчанлиги. Бу хусусияти бўйича эритувчилар гидрофил ва гидрофобга бўлинади. Кўп ҳолларда эритувчиларнинг аралашмасидан фойдаланилади. Гидрофил эритувчиларга бутиленгликол, глицерин, гликофурол, глицероформал, диметилацетамид, солькетал, метилацетамид, пропиленгликол, полиэтиленгликол, изопропил спирти, сульфоланлар; гидрофобларга эса бензилбензоат, изопропилмиристат, ўсимлик мойлари, бензил спирти, этилолеат ва бошқалар киради.

ИНЪЕКЦИЯ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН СУВ ВА УНИНГ ОЛИНИШИ


(Aqua pro injctionibus)

Корхонада ҳар хил техник мақсадлар учун буғ ишлаб чиқариш қозонларининг ва дистилляторларининг узоқ муддат ишлашини таъминлаш учун сув олдиндан минералсизлантирилган бўлиши керак. Чунки шаҳар тармоқларидан келаётган водопровод сувининг ҳар литрида 10-15 мг гача тузлар эриган бўлади. Минералсизлантириш ион алмаштиргич смолалар (ионитлар) ва электродиализ ёрдамида амалга оширилади.


Ион алмаштиргич смолалар катионитлар ва анионитларга бўлинади. Катионитлар ишқорий ва ишқорий-ер металлар билан ўрин алмаштира оладиган ҳаракатчан водород ионли карбоксил ёки сульфон гуруҳини сақлайди.
Анионитлар кўпинча аминларни формальдегид билан ҳосил қилган полимерлари бўлиб, гидроксил ионлари анионлар билан ўрин алмашади. Анионитлар кучли ва кучсиз бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқаришдакўпинча арзон бўлгалиги сабабли кучсиз анионитлар ишлатилади. Махсус колонкалар катионит ва анионитлар билан тўлдирилади. Фильтрланган водопровод суви аввал катионитдан, сўнг анионитли колонкалар орқали ўтказилади. Битта колонкада катионит ва анионитлар бўлиши мумкин.
Демак, сув катионитли колонка орқали ўтган сўнг юмшайди ва мухит кислотали бўлади. Сув рН нинг ошиши ва сувда катионларнинг пайдо бўлиши колонканинг тўйинганлигидан далолат беради ва уни хлорид кислотаси ва сув билан ювиб регенерация қилиш лозим. Бу сув анионитли колонкадан ўтгандан сўнг, мухит нейтрал бўлади.
Сув рН ининг пасайиши ва анионларнинг сувга ўта бошлаши анионитлардаги ОН гуруҳининг камайганини кўрсатади. Колонкани қайта тиклашсув ва ишкор ёрдамида амалга оширилади. лекин сувни ион алмаштиргич смолалар ёрдамида минералсизлантирилганнда ионитлар СО2, SO2 ларни ушлай олмайди. Уларни йукотиш учун дегазация усулидан фойдаланилади. Сув махсус колонкага урнатилган вининпласт панжарасига пуркалади ва унинг пастки кисмидан фильтрланган хаво юборилади. Бунда СО2 ва SO2.газларининг эриши ёмонлашади ва колонкадан чикиб кетади.
Ионитли колонкаларнинг куввати соатига 100 л ни ташкил килади. Электродиализ усулида сувни минералсизлантириш махсус курилмада амалга оширилади. Асбоб икки томонига электродлар урнатилган обзандан иборат булади. Сув обзанга юборилади ва электродлар узгармас электр токига уланади.Бунда катионлар анод электродига, анионлар катод электродига томон харакатланади ва чап ҳам ўнгдаги бўлинмаларга йиғилади. Бу усулда соатида 200-750 л сув минералсизлантирилади.
Давлат фармакопеясининг талабига биноан инъекция учун ишлатиладиган сув тозаланган сувга (вода очищенная) қўйиладиган ҳамма талабларга жавоб бериши, таркибида пироген моддалар бўлмаслиги, сақланиш муддати 24 соатдан ошиаслиги керак. 4Хусусий моддалар талабига биноан, эритма карбонат ангидридсиз сувда тайёрланиши лозим бўлса, сув 30 дақиқа қайнатиб тозаланади. инъекция учун ишлатиладиган сув апироген, яъни пироген моддалар сақламаслиги керак. Пироген моддалар ўлик микроорганизмлар танаси ва уларнинг захарлари бўлиб, липополифосфат полисахаридлар синфига киради ва улар сув буғи билан хайдалмайди. Сувни хайдаш жараёнида улар томчилар билан бирга сувга ўтиб қолиши мумкин. Пироген модда сақлаган сувда тайёрланган инъекцион эритма тана хароратини ошириди. Чунки улар организм учун бегона модда хисобланади. Сувнинг апирогенлиги биологик усулда текширилади (XI ДФ 1-том. 183-бет М. 1990 й.).
Корхона шароитида инъекция учун ишлатиладиган сув иссиқ ва совуқ усулларда олиниши мумкин. Иссиқ усулда олиш 3 босқичда ва термокомпрессион асбобларда амалга оширилади. Совуқ усулда эса “Миллипор” фирмаси ишлаб чиққан қурилма ёрдамида олинади.

Download 73,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish