ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВEРСИТEТИ
???????? ФАКУЛТEТИ
ЎЗБEК ТИЛИ ТАъЛИМ ЙЎНАЛИШИ
?????-гуруҳ талабаси ????? ???????нинг
?????? фанидан тайёрлаган
КУРС ИШИ
Мавзу: “Дори шаклларини тайёрлашда қолланиладиган эритувчиларга биофармацевтик консепсияларни хисобга олган ҳолда қойилган талаблар”
Тайёрлади: ????????
Қабул қилди: ????????????
УРГАНЧ – 2021
Мавзу: “Дори шаклларини тайёрлашда қолланиладиган эритувчиларга биофармацевтик консепсияларни хисобга олган ҳолда қойилган талаблар”
Режа:
I Кириш
1.1 Мавзунинг долзарблиги, мақсади ва ахамияти.
II. Адабиётлар шархи
2.1 Эритувчилар таъриф, таснифи
2.2 Эритувчиларга қўйилган талаблар
III Тажриба
3.1 Эритма тайёрлаш техналогияси
3.2 Инъэксион эритмаларни биосамарадорлигини аниқлаш
3.3 Дориларнинг биофармосефтик самарадорлиги
IV. Хулоса
В. Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади—та'лим сохасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак ма'навий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдир.
Фармацевтик кимё фармация фанлари орасида этакчи ўринлардан бирини эгаллаб, дори моддаларнинг олиниши, кимёвий тузилишини аниқлаш, сифатини назорат қилиш ва стандартлаш, турғунлигини, сақлаш муддатини аниқлаш ва сақлаш шароитини белгилаб бериш каби муаммоларни ҳал этади.1
Ушбу фан асос кимё ва физика, тиббиёт фанларининг қонуниятлари ва усулларидан дори воситаларини излаб топиш, уларни сифатини назорат қилиш учун фойдаланиб, дори моддалари ва дори препаратларининг сифатини бахолаш, шунингдек биофармацевтик, фармакокинетик таҳлил усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Дори воситалари учун асосий сифат стандартлари бўлган ме'ёрий ҳужжатлар, уларнинг тузилиши, кўрсаткичларини аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ушбу фан зиммасига юклатилган. Дори воситаларининг сифатлилигини уларнинг тозалиги орқали белгиланганлиги учун рухсат этилган ва рухсат этилмаган, шунингдек ёт аралашмаларни аниқлашнинг аниқ ва сезгир усулларини ишлаб чиқиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ҳар бир дори воситаси озми-кўпми салбий таъсирни ҳам намоён қилади. Шу сабабдаб бемор қабул қилаётган дори воситаси қандай таъсирга эга эканлигини англаш лозим. Бугунги кунда замонавий физик, кимёвий ва физик-кимёвий усуллар яратилган бўлиб, улар ёрдамида дори воситаси тўғрисида аниқ маълумотлар олиш мумкин. Фармация соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар натижасида тез ва осон, қулай бўлган усуллар ёрдамида дори воситаси таҳлил қилинмоқда. Бу эса ўз навбатида дори воситаларини таҳлили нечоғли муҳим эканлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |