Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети «технология асослари» кафедраси



Download 6,56 Mb.
bet35/85
Sana24.02.2022
Hajmi6,56 Mb.
#185346
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85
Bog'liq
ксмт2010

20- расм. Шиша трубалар бирикмалари.
а - икки тортувчи ҳалқали фланцли, б - уч тортувчи халқали фланцли, в - икки халқали муфтарезбали, г - конус бўртиқли фланцли, 1 - фланец,2 - шиша труба, 3 - тортувчи халқа, 4 - болт, 5 - гайка, 6 - Т- симон прокладка, 7 - муфта, 8 - прокладка, 9-вкладиш, 10- пластмассадан тайёрланган сухар.



21-расм. Трубопроводлар арматураси ва бириктириш деталлари.
а- ўтиш крани, б-уч йўлли кран, в - гайка, г - бирлаштирувчи нипел, д- бирилаштирувчи штуцер, е- зичлагич ҳалқа, ж- бир муфтали отвод, 3 - икки муфтали отвод, и - конусли отвод, к - тўгри бир муфтали тройник, л - тўгри икки муфтали тройник, м - тўгри уч муфтали тройник.
Муфтали бирикма қуйидаги тартибда йигилади. Труба учлари тайёрланади. Унинг учи текис ва труба ўқига перпендикуляр бўлиши лозим. Перпендикулярлик труба учига уголник қўйиб текширилади, эговланиб текисланади. Труба учидан 30-40 мм. узунликдаги қисми ички ва ташқи томони тозаланади ва сода эритмаси билан ювилиб артилади.
Умумий аҳаиятга эга бўлган трубопровод сув буги, сиқилган ҳаво аммиак, сув, рассол кабиларни транспорт қилиш га мўжалланган. Бундай трубалар фланец ёки пайвандлаш орқали бирлаштирилган углерод пўлатдан ясалган трубалардан иборат.
Пўлат трубопроводларни ўзаро бирлаштирганда қуйидагиларга амал қилиш лозим:
-бирлаштирилган трубалар ўқдошлигини таъминлаш; фланецларнинг труба ўқига перпендикулярлигини таъминлаш; фланец юзасига сифатли ишлов бериш; бирлаштирирувчи болтларнинг мустаҳкам қотирилишини таъминлаш.
Трубопроводларни иссиқлик ва совуқликни кам сарфлаш, ишчиларнинг иш пайтида иссиқ ва совуқ сатҳ билан тўқнашмаслик ҳамда трубопровод сатҳини корризиядан муҳофаза қилиш учун иссиқлик изоляцияси қилинади. Изоляцион материалининг иссиқлик ўтказувчанлик коэфиценти ва зичлиги кичик бўлиши, ёнгин ва намга чидамли бўлиши керак.
Совуқ сатҳларни изоляция қилиш учун органик ва анорганик (полистирол, пенопласт ва бошқа) материаллар ишлатилади. Иссиқ сатҳларни эса асбест шнур, асбозурит, шалаковата, пенопласт ва бошқа материаллар билан изолация қилиш керак. Буг ва сув трубалари учун изоляцион (гидроизоляция) материаллар бўлиб битум, пергамент, рубероид, тўл ва бошқалар хизмат қилади.
Буг ўтказадиган трубалар зангдан тозаланади, ацетонда эритилган алюмин кукуни билан суртилади ва шлаковата ёки металл сетка, сим стеклопластик билан ўралади, кейин бўёқ билан бўялади. Д = 20...32 мм. бўлган буг ўтказувчилар асбет шнур, гофри қилинган қогоз (картон) билан ўралади, сўнгра мой бўёқ билан мойланади.
Совуқ трубопроводлар зангдан тозаланади, мой бўёқ билан бўялади, кейин изоляцион материал билан, намдан муҳофаза қилиш учун пергамент билан, сим тўр билан ўралади ва тўр устидан қум шувоқ қилинади, қуригандан сўнг мой бўёқ билан бўялади. Бўёқлар ранги: совуқ сув - яшил, иссиқ сув - яшил пушти билан, буг - пушти, ҳаво - кўк, аммиак - кулранг, вакуум - сариқ.
Труба учига дастлаб гайка ўтказилади, сўнгра штуцер ёки ниппел кийдирилиб, развалцовка қилинади.
Труба учлари тайёр бўлгач, учларга шартли белгилар қўйиб чиқилади. Бу уларни ажратганда ўз ўрнига қайта йигишни осонлаштиради. Трубопровод олдиндан тайёрланган йигма бирликлардан йигилади. Бунинг учун дастлаб осма ва устунлар ўрнатилади.
Магистрал трубопроводлар маҳсулот ҳаракат ёъналишида йигиб борилади.
Ҳар бир трубопровод йигиб бўлингач, унинг иккинчи учини аппаратга улашдан олдин, албатта қиялик текширилади. Маҳсулот ёъналишига тескари қиялик ва эгилишларга рухсат берилмайди. Чунки машина ишдан тўхтаганда труба ичида маҳсулот қолиб кетади ва бузилиши мумкин.
Монтаж якунлагач, трубаларнинг қурилиш конструкция ва аппартларга маҳкамланиши текширилади, муфталар қотирилади. Система сув билан ювилади, 5 мин. давомида 0,4 МПа. гидравлик босимда текширилади. Сўнгра босим 0,25 МПа гача камайтирилиб, уланиш жойларидан сув оқмаётганлиги кўздан кечирилади.
Шиша трубалар ўзининг кимёвий мустаҳкамлиги, шаффофлиги, умрибоқийлиги билан ажралиб туради. Шиша трубаларнинг қурилиш конструкцияларига маҳкамланиши 22 ва 23 - расмларда кўрсатилган.


Download 6,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish