6-Маъруза. Кимё саноати махсус жихозларини монтаж қилиш.
Режа:
1.Буғлатиш қурилмаларини монтаж қилиш.
2. Калонна типидаги жихозларнинг монтажи
3. Кристализатор қурилмаларини монтаж қилиш.
4. Кимёвий ишлов бериш реакторлари монтажи.
Кимё саноати махсус жихозларини монтаж қилишда умумий қоидалар
Кимё саноат тизимлари турли туман бўлганлиги ва уларда қўлланиладиган қурилмалар специфик характерга эга эканлиги боис биз уларнинг айримларин кўриб чиқамиз. Регионимизда кенг тарқалган кимё саноат тизимлари бу қурилиш материаллари, гилам ишлаб чиқариш корхоналарининг кимёвий цехлари, пайавзалсозлик, ёғоч махсулотлари олиш, терига ишлов бериш ва чарм мўйна ишлаб чиқариш, шунингдек қоғоз буюмлари ишлаб чиқариш, озиқ овқат махсулотлари ишлаб чиқариш тизимлариадаги мавжуд бўлган кимёвий ишлов бериш цехлари кабилардир. Бу тизимларда қўлланиладиган жихоз ва қурилмалар ҳамда дастгоҳлар турли тумандир ва турли чет эл фирма ва компаниялари ёки махаллий саноат тизимларида ишлаб чиқарилади. Кимё саноат дастгоҳ, жихоз ва қурилмаларини монтаж қилишда умумий бўлган тубандаги принциплар мавжуд:
-жихоз ёки қурилма монтаж майдонига келишида уни қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатнома бор ёки йўқлиги, тўлиқ расмийлаштирилган ва барча иштирокчилар томонидан имзоланганлиги;
-қурилманинг техник паспорти борлиги, жамланма таркибида барча қисмларнинг мавжудлиги;
-дасгоҳларнинг маҳкамланиш жойлари цапфалар ва больт жойларининг бутунлиги;
-фундаментларнинг бутунлиги, мустахкамлиги талаб даражасида эканлиги, фундаментларни қабул қилинганлиги ҳақидаги далолатнома мавжудлиги;
-оқава сувлар оқиб чиқувчи каналлар ва трубопроводларнинг мавжудлиги ва уланиш жойларининг холати;
- монтаж инструментларининг мавжудлиги ва етарлилиги;
-қурилмаларда антикоррозион қопламаларнинг мавжудлиги, бўлмаган ҳолатларда уларни ҳосил қилиш имкониятлари;
- жиҳознинг оғирлигидан келиб чиқиб уни қўтариш ва тушириш мосламаларининг мавжудлиги, зарурий ҳолатларда қўшимча кучларни ёки техникаларни жалб қилиш имкониятлари;
- матони қуритиш дастгоҳини ўрнатишда вентиляция ва буғ бериш тизимларининг герметиклигини таъминлаш;
- дастгоҳларни фундаментларга монтаж қилишда фундамент ва цапфа оролиғида резина подушканинг мавжудлиги;
- қурилма больтларини тортишда қарама-қарши томонли тортиш усулини қуллаш;
- қурилма комплекси таркибидаги дастгохларнинг ўзаро горизонталлигини обтарози ёрдамида текшириш
- кимёвий воситалар бериш ва ишлатилган реагентларни чиқариш йўлларини уланишига, уларнинг қиялик бурчакларига эътибор бериш;
-монтаж ишлари тугагандан кейин белгиланган тартибда синов ишларини олиб бориш;
- монтаж ишлари тугаганлиги тўғрисида тегишли ишни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш;
Буғлатиш қурилмаларини монтаж қилиш
Буғлатиш қурилмаларини Республикамизга Германия, Россия, Италия, Корея ва Хитой каби Давлатлардан олиб келинади ёки бўлмаса махаллий саноат тизилмаларида тайёрланади. Уларни монтаж қилишда тубандагиларга эътибор қатариш зарур:
- буғлатиш қурилмаларини монтаж майдонига келишида уни қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатнома бор ёки йўқлиги, тўлиқ расмийлаштирилган ва барча иштирокчилар томонидан имзоланганлиги;
- буғлатиш қурилмаларининг техник паспорти мавжудлиги;
- буғлатиш қурилмаларини маҳкамланиш жойлари цапфалар ва больт жойларининг бутунлиги;
-фундаментларнинг бутунлиги, мустахкамлиги талаб даражасида эканлиги, фундаментларни қабул қилинганлиги ҳақидаги далолатнома мавжудлиги;
- монтаж инструментларининг мавжудлиги ва етарлилиги;
- жиҳознинг оғирлигидан келиб чиқиб уни қўтариш ва тушириш мосламаларининг мавжудлиги, зарурий ҳолатларда қўшимча кучларни ёки техникаларни жалб қилиш имкониятлари;
- буғлатиш қурилмаларини фундаментларга монтаж қилишда фундамент ва цапфа оролиғида резина подушканинг мавжудлиги;
- қурилма больтларини тортишда қарама-қарши томонли тортиш усулини қуллаш;
-монтаж ишлари тугагандан кейин белгиланган тартибда синов ишларини олиб бориш;
- монтаж ишлари тугаганлиги тўғрисида тегишли ишни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |