а - пайвандланган пўлат фланец, б - аммиакли пўлат фланец, в - текис пайвандланган пўлат фланец.
Қурилиш нормалари ва қоидалирга мувофиқ совутиш трубопроводлари қуйидаги гуруҳ ва категорияларга бўлинади.
10 - жадвал
Гуруҳ
|
Муҳит
|
Трубопровод
|
|
|
И
|
ИИ
|
ИИИ
|
|
ишчи босим,МПа
|
Тем-ра
0С
|
ишчи босим,
МПа
|
Тем-ра
0С
|
ишчи босим
МПа
|
Тем-ра
0С
|
А Аммиак
Б Фреон-12
Фреон-22
Д Совуткич
|
ихтиёрий
ихтиёрий
ихтиёрий
|
0 +150
-
-
|
-
1,5 гача
|
-
-70 +150
-
|
-
-
1,6 гача
|
-
-
0 - 27
|
Аммиак трубопроводларида - 400С гача температураларда чўян, -700С гача температураларда пўлат арматура ўрнатилади.
Арматурани трубопроводга ўрнатишдан олдин, у ажратилади, керосин билан ювилади, қуруқ қилиб артилади, деталлар кўздан кечирилади, яроқсиз деталлар алмаштирилиб, йигилади.
Арматурани ажратиш ва йигиш тиски, сиқиш қурилмалари бўлган махсус стол ёки верстакда амалга оширилади. Стол ёнида деталларни ювиш учун қопқоқли ванна бўлиши лозим.
Ревизияда аниқланган нуқсонлар баратараф қилинади ёки арматура яроқсиз деб топилиб, янгисига алмаштирилади. Асосий нуқсонлар: қуйма деталлардаги ёриқ ва ўйиқлар; зичлаш юзаларидаги тирналишлар.
Зичлаш юзаларидаги 0,05 мм. гача чуқурликдаги нуқсонлар қўлда, 0,5 мм. гача чуқурликдаги нуқсонлар жилвирлаш диски ёрдамида бартараф қилинади.
Ишлов берилган юзалар машина мойи билан юпқа мойланади.
Қўлда ишлов беришда М20, М28, М10, М14, М7 микрокукунлари, керосин ёки бензинга аралаштирилиб ишлатилади.
Клапан ва вентилларнинг зичлаш юзалари конуссисмон уясининг устки четидан Ду=40 мм.гача бўлганда, 2 мм., Ду =40 125 мм.да 3 мм., Ду> 15 мм.да 4 мм. чиқиб туриши лозим.
Арматура ревизия қилингач, янги прокладка ўрнатилиб йигилади. Аммиак вентиляторларида УВ-10 типидаги 2,5 мм. ли паронит прокладка графит кукуни аралаштирилган АУ типидаги машина мойи билан мойланиб ўрнатилади.
Рассол ёки сув трубопроводи задвижка ва вентилларда 3-4 мм. қалинликдаги резина прокладкалар ўрнатилади.
Аммиак вентиллари салниклари графитланган асбест ёки ип-газлама билан зичланади. 1.,2 2 мм. қалинликдаги ип алоҳида бўлакларга кесилиб, учлари қия қилиб тайёрланади. Шунда учлар бир-бирининг устига зич ёпишади. Ҳалқалар 30 1800 С га силжитиб, ўраб чиқилади.
Трубопроводни монтаж қилиш дан олдин, жиҳозни ўрнатиш сифати текширилади, трубаларнинг ўтиш тешиклари ва кронштейнларни ўрнатиш уялари сони кўздан кечирилади. Трубопровод трассаси геодезик асбоблар, рулетка, шоқ ул ва гидростатик обтарози ёрдамида белгилаб чиқилади. Лойиҳа ҳолатидан четлашувлар цех ичидаги трубопроводларда 5 мм., цех ташқарисидаги трубопроводларда 20 мм., баландлик белгилари бўйича 10 мм., қиялик хатоси 0,001% дан ошмаслиги лозим.
Трубопровод таянчларини деворда ўрнатишда ПЦ-52-1 типидаги қмонтаж пистолетларидан фойдаланилади.
Трубаларнинг девордан ўтиш тешикларига диаметри труба диаметридан 10 - 20 мм. гача катта бўлган гилзалардан фойдаланилади. Гилза деворнинг икки томонига 50 - 100 мм. чиқиб туриши лозим.
Труба ва девор орасидаги масофа труба диаметрига қараб Ду = 100 мм.да - 100 мм, Ду = 125-200 мм.да - 125 мм, Ду = 200 - 450 мм.да 150 мм. бўлиши лозим.
Трубопровод монтажи ва синовидан сўнг уни ҳимоялайдилар.
Совутиш трубопроводларини монтаж қилишда қўл ва механизациялашган электропайвандлаш, шунингдек газ пайвандлашдан фойдаланилади.
Фланцли бирикмаларни йигишда, фланцлар шундай ўрнатиладики, уларнинг болт тешиклари вертикал ўқ билан устма - уст тушмасдан, балки унинг икки томонида симметрик жойлашуви лозим.
Фланцлардаги юмшоқ зичлагич прокладкалар ички диаметр фланц ички диаметридан Ду<125 мм.да 2 - 3 мм. ортиқ. Ду >125 мм.да 3 - 4 мм. ортиқ бўлиши лозим. Прокладка ташқи диаметри фланц бўртиш жойи диаметридан Ду < 125 мм.да 2 - 3 мм., Ду > 125 мм.да 3 - 4 мм. ортиқ бўлиши лозим. Фланцлар параллеллиги таъминлангандан сўнггина улар йигилади. Рухсат этилган четлашув трубопровод ҳар 100 мм. диаметрига 0,05 мм.дан ошмаслиги лозим.
Совутиш трубопроводлари қиялик билан ўрнатилади. Аммиак трубопроводлари учун 2% қиялик бўлиб, сўрувчи системаларда буглатгич томонга, ҳайдовчи системаларда конденсатор томонга.
Фреонли трубопроводларда сўрувчи учун компрессор томонга 1%, буглаткич томонга 2%, ҳайдовчиларда компрессор томонга 1%.
Совутиш трубопроводларининг 100 м.дан узун тўгри участкаларини монтаж қилиш да, уларни температура ўзгариши натижасида узайишидан ҳимоялаш мақсадида П - симон компенсаторлар ўрнатилади ( 25 - расм). Компенсатор қуйидаги тартибда ўрнатилади: дастлаб трубопроводнинг компенсатордан икки томонга бўлган қисми монтаж қилинади, таянчларда қотирилади. Улар орасида компенсатор узунлигига тенг оралиқ қолдирилади.
Компенсаторга унинг узунлигини ўзгартириш мосламаси ўрнатилади. Узунлик ўзгартирилиб трубаларга пайвандланади.
Чоклар атроф- мухит температурасигача совугач, мослама олинади.
Трубопровод арматураси унинг горизонтал ва вертикал участкаларида чамбаракнинг пастки ҳолатидан ташқари ихтиёрий ҳолатида ўрнатилиши мумкин.
Аммиак тескари клапанлари ҳайдаш трубопроводларига аммиак ҳаракати ёъналишида компрессор ва мой ажратгич орасига ўрнатилади.
Монтаж килинган совутиш трубопроводлари аппаратлар билан биргаликда синовдан ўтказилади, ювилади. Бунда босим аста-секин 0,3 ва 0,6 синов босимигача кўтарилади ва бирикмалар кўздан кечирилади. Аниқланган нуқсонлар босимни атмосфера босимигача камайтириб бартараф қилинади.
Трубопроводдаги синов босими манометр кўрсаткичи бўйича 5 минут давомида ўзгармаса, у синовдан ўтган ҳисобланади. Сиқилган ҳаво билан синалган трубопровод 18 соат давомида 5336 Па вакуумда синалади. Босим ҳар соатда ёзиб борилади. Дастлабки 6 соатда босим ошиши 50% га рухсат этилади. Қолган вақт давомида босим ўзгармаслиги лозим.
Фреон трубопроводлар азот ёки карбонат ангидрид каби инерт газлар билан синовдан ўтказилади. Вакуумда ишлайдиган фреон трубопроводлари 5336 Па.га тенг қолдиқ босимда синалади. Трубопроводда 18 соат давомида ушбу вакуум ушлаб турилади. Ҳар 2 соатда босим қиймати ёзиб борилади. Агар охирги 12 соатда вакуум ўзгармаса, трубопровод синовдан ўтган ҳисобланади.
Синов актлари буюртмачи, бош пудрати ва монтаж ташкилотлари ходимлар иштирокида тузилади.
Назорат - ўлчов асбобларини монтаж қилиш
Назорат-ўлчов асбоблари шундай жойлаштириладики, иш давомида улардан фойдаланиш қулай бўлиши, ишнинг аниқлиги таъминланиши керак.
Уларни монтаж қилишнинг 2 йўли бор: жойида (шициз) - деворда, устунда, жиҳозда ҳамда шитда ва бошқариш пултида. Монтаж қилиш йўли асбоблар конструкцияси ва бир нечта асбобнинг бир жойда мужассамлашганига қараб танланади.
Шициз монтаж қилиш асбоб конструкцияси шит учун мўлжалланмаган тақдирда қўлланилади - манометрлар, сарф ўлчаш асбоблари ва бошқалар. Шунингдек, шитда монтаж қилиш иқтисодий жиҳатдан тежамсиз бўлган ҳолларда ҳам жиҳозлар жойида ўрнатилади.
Кўпгина ишлаб чиқарилган асбоблар деворда монтаж қилиш учун мўлжалланган, шунинг учун улар учбурчак, тўртбурчак, айлана корпусларда ишланган. Деворда монтаж қилишда аввал деворга ёгоч, пластмасса ёки металл шит ўрнатилади, сўнг асбоб винтлар билан маҳкамланади.
Шитли монтаж қилиш асбобларнинг бир жойда мужассамланишига, машина ва аппаратлар ишини кузатиб туришга, уларни атроф- муҳитининг салбий таъсирларидан сақлашга имкон беради.
125>
Do'stlaringiz bilan baham: |