Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети «технология асослари» кафедраси


-Маъруза. 7-Маъруза. Кимё саноати корхоналари жихозларини таъмирлашнинг умумий технологияси



Download 6,56 Mb.
bet47/85
Sana24.02.2022
Hajmi6,56 Mb.
#185346
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   85
Bog'liq
ксмт2010

7 -Маъруза. 7-Маъруза. Кимё саноати корхоналари жихозларини таъмирлашнинг умумий технологияси
Режа:
1. Жихозлар эксплуатацияси ва уларнинг эскириши.
2. Ишончлилик назарияси ҳақида асосий тушунчалари.
3. Жихозларни эскиришига таъсир қилувчи омиллар.
4. Режали ва кутилмаганда келиб чиққан таъмирлашни ташкил қилиш.
5. Таъмирлаш усуллари ва методлари. Режали – огохлантиришли таъмирлаш
системаси. Таъмирлаш хужжатлари

Ишлаб чиқариш жараёнида ҳар қандай жихоз технологик қурилма вақт ўтиши билан ўзининг дастлабки ишга яроқлилик қабулиятини йўқотиб боради. Буни олидини олиш мақсадида жихозларга сменалик, декадалик, мавсумий таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилиши керак бўлади. Жихозларни эксплуатация қилишда уларни зўриқтирмаслик, кучланишларни дойимий қийматларда таъминлаш., харакатланиш механизмларини бир хил тезликда бўлишини таъминлаш, силкинишлардан, атмосфера ёғинлари ва намгарчиликлардан, цех мухити агрессивлигидан сақлаш каби тадбирларни амалга ошириш керак бўлади. Жихозларни эксплуатация қилишда ишчи ходимлар малакасига ҳам катта эътибор ибериш керак. Малакасиз ишчилар, ўрганувчилар рухсатсиз курилманинг эксплуатация қилишга қўйилмаслиги керак бўлади. Даврий авишда қурилма эксплуатация жараёнини кузатиб борш керак, ва қурилмани иш циклини хронометражи текширилиб туриши керак. Қурилма иш цикли хронометражи унинг вақт бирлиги давомида ишлаб чиқараётган махсулот кўлами, технологик параметрларнинг ўзгаришини мун Ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилиш нинг асосий мақсадларидан бири технологик жиҳозларнинг техник даражаси ва ишончлилигини оширишдир.


Турли машиналар, уларнинг йигма бирлик ва деталларида носозликлар пайдо бўлиш эҳтимоллиги турлича: айримлари тез-тез ишдан чиқса, бошқалари камроқ ишдан чиқади.
Ишончлилик назарияси носозликлар ҳақидаги фан бўлиб, унинг асосий вазифаси - аварияларни олдиндан айтиб бериш ва уларни камайтириш йўлларини излашдан иборат.
Ишончлилик - талаб қилинган муддатда жиҳознинг ўз эксплуатацион кўрсаткичлари (иш унумдорлиги, ишлаш аниқлиги ва б.)ни берилган қийматларда сақлаган ҳолда маълум топшириқни бажариш хоссасидир.
Жиҳознинг ишончлилиги уни лойиҳалаш ва тайёрлаш жараёнида таъминланиб, уни ташиш, сақлаш ва ишлатиш пайтида муайян даражада ушланади. Бу жараёнда ишчиларнинг малакаси, ишлаб чиқаришни тўгри ташкил қилиш , жиҳозни ишлатиш бўйича мукаммал кўрсатмалар тайёрлаш муҳим ўрин тутади.
Машинанинг иш қобилияти- бу машинанинг техник шартлар ва ГОСТ да белгиланган талаб бўйича ўз функциясини бажариш ҳолатидир.
Наработка- машина бажарадиган ишларнинг ҳажми ёки давом этиш ва қти; тонна, соатда ўлчанади.
Чидамлилик ёки бузилмаслик- маълум наработкада машинанинг иш қобилиятини сақлаш хусусияти.
Чидамлилик вақти - машинанинг иш қобилиятини узоқ муддатга, керакли танаффус билан чегара ҳолатига етгунгча сақлаши.
Чегара ҳолати - жиҳозни ишлатиш даврининг чегаравий муддатидир.
Носозлик - машина ГОСТ ва ТУ шартларининг бирини ёки бир нечтасини бажармаслик ҳолати.
Машина ресурси - бу ишлатиш бошлангандан чегара ҳолатигача бўлган вақт давомидаги машина наработкасидир (ёки капитал таъмирдан чегара ҳолатгача);
Хизмат муддати - машинанинг чегара ҳолатгача ишининг календар муддати.
Бузилиш - машинанинг ўз иш қобилиятини қисман ёки тамомила ёъқ отиш ҳолати.
Иш жараёнида жиҳозда ҳар хил носозликлар пайдо бўлади: уларнинг бири созлаш йўли билан тузатилса, бошқаси таъмир талаб қилади. Ҳар бир машина алоҳида деталлардан ташкил топган: улар иш пайтида бирор бир ҳаракат бажаради ёки ўзаро
қўзгалмасликни сақлаб туради.
Бошлангич ўрнатишнинг бузилишининг асосий сабаби, деталнинг сийқаланишидир. Бунда деталнинг ўлчамлари аста-секин ўзгара бошлайди. Сийқаланишда деталнинг ишчи юзасидан ишқ аланиш таъсирида металл кукунлари тўкилади.
Сийқаланишнинг асосий характеристикасига қуйидагилар киради:
Абсолют сийқаланиш - детал ҳажмининг, ўлчамларининг ва вазнининг ўзгариши.
Сийқаланиш тезлиги - сийқаланиш ҳажмининг у содир бўлган вақтга нисбати.
Сийқаланиш жадаллиги - сийқаланиш ҳажмининг бажариладиган ишга нисбати.
Сийқаланишга тургунлик- материалнинг сийқаланишга қаршилик кўрсатиш хусусияти.
Деталларнинг сийқаланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
а) Материал сифати. Ишқ аланадиган юзанинг турли хил материалдан ясалгани, унинг қаттиқлиги ва ёпишқоқлиги, материал юзасидан заррачаларнинг ажралиб чиқишига таъсир этиши катта аҳамиятга эга. Бир вазифани бажарувчи деталлар жуфтлигининг бирини қаттиқрок материалдан, иккинчисини эса нисбатан юмшоқроқ материалдан ясалиши маъқулдир.
б) Механик ишлов сифати. Ишлов пайтида ҳосил бўладиган гадир-будирликлар сийқаланиш интенсивлигини белгилайди.
в) Мойлаш. Деталларнинг хизмат муддатини узайтириш учун мойлаш материалини тўгри танлаб, ишқаланиш юзасини яхши мойлаш керак. Шунингдек мойлаш режимининг нормал ҳолатини танлаш лозим.
г) Ишқаланаётган деталлар ҳаракат тезлиги ва солиштирма босим. Машинанинг тез айланадиган деталлари, унинг секин айланадиган деталларига нисбатан, бошқа тенг шартларда тезроқ сийқ- аланади. Солиштирма босим қанча катта бўлса, ишқаланадиган юзалар шунча тез сийқаланади. Буни қуйидагича тушунтириш мумкин: солиштирма босим ошиши билан мой деталлар орасидан сиқиб чиқарилади.
д) Жиҳоз эксплуатацияси шароитлари. Чангли шароитларда ишлаганда, чанг заррачалари деталлар орасига кириб, уларнинг тез сийқаланишига олиб келади. Бу яна атроф муҳитнинг температурасига, намлигига, хизмат кўрсатаётган ишчи билимига, ўз вақтида ва сифатли қарашга боглиқдир.
Резбали бирикмалар сусайганда машина қисмларининг бирикиш мустаҳкамлиги бузилади, зарбавий нагрузка ошади, бу ўз навбатида машина ишчи органларининг синишига олиб келади. Маҳкамланиш сусайиши натижасида валлар ва ўқлар мутаносиблиги, паралеллиги бузилади, занжирли ва тасмали узатмаларда носозликлар вужудга келади. Бу ўз навбатида валнинг синишига, занжирнинг узилишига, пайванд бирикманинг вайрон бўлишига сабабчи бўлади.
Шпонкали барикмаларнинг қўндирилиши бузилганда, шпонка сийқаланганда детал синиши мумкин. Машина ичига, деталлар орасига бегона (жисмларнинг) буюмларнинг тушиб қолиши жиҳоз синишига олиб келади. Баъзи материалларнинг сифатининг пасайиши ҳам детал синишига сабабчи бўлади. Пластмасса ва резинадан ясалган деталлар нагрузка туфайли ўз физик хоссасини ёъқотади.
Сийқаланган детал ўлчовларига қараб, уни ишлатиш мумкинлиги ёки таъмирланиш кераклиги аниқланади. Бу учун қуйидаги ўлчовларни билиш лозим: номинал ўлчов-чизмадаги ўлчов; рухсат этилган ўлчов детални таъмирсиз ишлатиш ўлчови; чегаравий ўлчов-авария бўлиши мумкинлиги учун детални ишлатиш мумкин эмас.
Ишқаланиш ёки занглаш оқибатида детал сирти қатламларининг емирилиши натижасида унинг ўз шакли, вазни ёки ўлчамларининг ўзгариши ҳодисасига эскириш дейилади.
Эскиришнинг икки тури мавжуд: механик эскириш ва занглаш.
Механик эскиришнинг асосий сабаби ишқ аланишдир. Ишқ аланиш жуфтликларидаги деталларнинг эскириши улар орасидаги зазорнинг қиймати билан характерланади. Бу эскириш қуйида тасвирланган эгри чизиқ билан ифодаланади. Механик эскиришнинг учта даври бўлиб, АВ даврда ишқаланувчи сиртлар тез ейилади. ВС даврда ейилиш тезлиги доимийдир
СД даврда ейилиш кескин тезлашиб, деталл шакли ва ўлчамлари тез ўзгаради, уларнинг нормал ишлаши бузилиб, авария ҳолати вужудга келади.

Авариянинг олдини олиш учун С нуқтага яқин муддатларда жиҳоз таъмирини ташкил қилиш лозим. Шунда таъмирлаш ишлари ҳажми ва сарф-харажатлар кам бўлади.


Жиҳозларнинг ейилишга чидамлилигини оширишнинг йўллари қуйидагилардан иборат: деталга тушадиган юкланманинг бир текис тақсимланишини таъминлаш, мойлаш, сифатли мойлардан фойдаланиш, детал сиртига абразив заррачалар тушиш олдини олиш, сиртларни совутиш ва ҳ.з. Шунингдек, деталларни антифрикцион материаллардан тайёрлаш лозим. Маълумки, ишқ аланиш жуфтлиги турли материаллардан тайёрланса ейилиш камаяди. Шунинг учун қайта ишлаш жиҳозлари тишли гилдираклари чўяндан, втулкалар бронзадан тайёрланади. Сут майдалагичида червякли гилдирак бронзадан, вертена червяк пўлатдан тайёрланади.
Занглаб ейилишнинг асосий сабаби электрокимёвий занглашдир. Металларга электролитлар, масалан сут кислотаси, рассол, ювиш воситалари таъсир қилганда, электрокимёвий занглаш вужудга келади. Занглаш металл сиртига бир текис таъсир қилмайди. Шунинг учун ҳам металл сиртида ёриқлар, тешиклар, дарзлар ва бошқа хил нуқсонлар ҳосил бўлади.
Углеродли пўлатдан тайёрланган трубалар, резервуар гилофлари, чўян станиналар, сут сақлаш идишлари занглаб ейилади.
Занглаб ейилишнинг олдини олиш мақсадида, жиҳозлар даврий равишда бўялади, вазелин билан қопланади.
Механик ва занглаб эскириш табиий ва аварияга олиб келувчи бўлиши мумкин.
Аварияда детал синиб ёки резервуар герметиклиги бузилиб, машина ва аппарат ишдан чиқади, технологик жараён тўхтайди, хом - ашё бузилади, сифациз маҳсулот ишлаб чиқарилади ёки бахциз ҳодиса рўй бериши мумкин.
Авариянинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:
- детал материалининг сифати паст бўлиши, резба сифатининг паст бўлиши гайканинг буралиши ва фланецли бирикманинг сусайишига олиб келади;
- ҳимоя воситалари ва тўсиқларнинг носозлиги нафақат машинани аварияга олиб келмасдан, балки ишчилар ҳаётига ҳам хавф тугдиради;
- ҳаракатланувчи деталлар орасига бегона нарсаларнинг - латта, шайба, гайкаларнинг тушиб қолиши;
- электродвигателни ток манбаига тескари улаш натижасида унинг нотўгри айланиши.

Download 6,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish