Калонна типидаги жихозларнинг монтажи
Калонна типидаги жихозларнинг кўпчилиги Италия, Россия, Германия, Япония, Корея, Хитой каби Давлатлардан келтирлиши ёки бўлмаса уларни комплектлаш ва йиғиш мумкин. Колонна типидаги қурилмалари бир нечта қисмдан иборат бўлади.. Саноатда бу типдаги қурилмаларга ректификацион колонна, эктракторлар, дистиляцион колонна, корбонизациялаш колонналар ва шу каби бир қатор вертикал майдонларда жойлашадиган жиҳозлар киради. Бу жихозларни монтаж қилишда “Баландликларда ишлаш норма вақоидалаига” амал қилиш керак бўлади. Бунда махсус лицензия талаб қилинади. Колонна типидаги жихозларни монтаж қилиш юк кўтариш кранларини ўрнатишдан бошланади. Монтаж майдони ишга қабул
қилингандан кейин асосий ускунанинг монтажи бошланади. Асосий ускунанинг монтажи унинг остки қисмидан бошланади. Колонна элементлари лойиха смета хужжатларига асосланган холда кавшарланиш,больтларга тартиш, пайвандлаш ишлари асосида олиб борилади. Пайвандлаш, кавшарлаш ишларида рухсат қилинган ишлар ва воситалар асосда олиб борилиши шарт. Масалан зангламайдиган пўлатлар уларга мос келувчи электродлар асосида пайвандланиши керак. Шунингдек пайванд чоклари махсус кимёвий эритмалар асосида ишлов берилиб пассивлаштирилиши керак. Шу билан бирга колонна типидаги жихозларни монтаж қилишда тубандагиларга эътибор бериш керак:
- Калонна типидаги жихозларни монтаж майдонига келишида уни қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатнома бор ёки йўқлиги, тўлиқ расмийлаштирилган ва барча иштирокчилар томонидан имзоланганлиги;
-дастгоҳнинг техник паспорти мавжудлиги;
- Калонна типидаги жихозларнинг маҳкамланиш жойлари цапфалар ва больт жойларининг бутунлиги;
-фундаментларнинг бутунлиги, мустахкамлиги талаб даражасида эканлиги, фундаментларни қабул қилинганлиги ҳақидаги далолатнома мавжудлиги;
- монтаж инструментларининг мавжудлиги ва етарлилиги;
- жиҳознинг оғирлигидан келиб чиқиб уни қўтариш ва тушириш мосламаларининг мавжудлиги, зарурий ҳолатларда қўшимча кучларни ёки техникаларни жалб қилиш имкониятлари;
- Калонна типидаги жихозларни фундаментларга монтаж қилишда фундамент ва цапфа оролиғида резина подушканинг мавжудлиги;
- қурилма больтларини тортишда қарама-қарши томонли тортиш усулини қуллаш;
-монтаж ишлари тугагандан кейин белгиланган тартибда синов ишларини олиб бориш;
- монтаж ишлари тугаганлиги тўғрисида тегишли ишни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш;
Кристализатор қурилмаларини монтаж қилиш
Кристализатор қурилмалари бир нечта қисмдан иборат бўлади. Уларни монтаж қилиш алохида ҳолатда ёки бир буткул ҳолатда амалга оширилиши мумкин Бунда тубандагиларга эътибор бериш керак:
кристализатор қурилмалари таркибига кирувчи жихозларнинг комплектлиги ва уларни қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатноманинг мавжудлиги, унинг расмийлаштирилганлиги ва барча томонидан имзоланганлиги;
- кимёвий агрессив воситаларни сақлаш идишларини герметиклиги, уларда огоҳлантирувчи ёзувларнинг мавжудлиги;
- тизим таркибидаги дастгоҳ ва идишларнинг ўзаро уланиш жойлариннг герметиклиги;
-ўлчаб бериш дастгоҳларининг мавжудлиги ва тўғри ишлаши;
- вентиляция тизими ва аспирацион тизимларнинг мавжудлиги ва созлиги;
Реагентларни бериш ва тушириш ёки узатиш тизимларининг мавжудлиги ва созлиги;
насос агрегатларининг тўғри уланганлиги ва созлиги;
-қурилмаларнинг техник паспорти борлиги, жамланма таркибида барча қисмларнинг мавжудлиги;
-дасгоҳларнинг маҳкамланиш жойлари цапфалар ва больт жойларининг бутунлиги;
-фундаментларнинг бутунлиги, мустахкамлиги талаб даражасида эканлиги, фундаментларни қабул қилинганлиги ҳақидаги далолатнома мавжудлиги;
-оқава сувлар оқиб чиқувчи каналлар ва трубопроводларнинг мавжудлиги ва уланиш жойларининг холати;
- монтаж инструментларининг мавжудлиги ва етарлилиги;
- кристаллизаторларни фундаментларга монтаж қилишда фундамент ва цапфа оролиғида резина подушканинг мавжудлиги;
- қурилма больтларини тортишда қарама-қарши томонли тортиш усулини қуллаш;
- қурилма комплекси таркибидаги дастгохларнинг ўзаро горизонталлигини обтарози ёрдамида текшириш
- кимёвий воситалар бериш ва ишлатилган реагентларни чиқариш йўлларини уланишига, уларнинг қиялик бурчакларига эътибор бериш;
-монтаж ишлари тугагандан кейин белгиланган тартибда синов ишларини олиб бориш;
- монтаж ишлари тугаганлиги тўғрисида тегишли ишни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш;
Кимёвий ишлов бериш реакторлари монтажи.
Кимёвий ишлов бериш реакторларининг аксарияти чет элдан олиб келинади. Бу тур дастгоҳларни монтаж қилишда тубандагиларга эътибор бериш керак:
Кимёвий ишлов бериш реакторларининг таркибига кирувчи жихозларнинг комплектлиги ва уларни қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатноманинг мавжудлиги, унинг расмийлаштирилганлиги ва барча томонидан имзоланганлиги;
- кимёвий агрессив воситаларни сақлаш идишларини герметиклиги, уларда огоҳлантирувчи ёзувларнинг мавжудлиги;
- тизим таркибидаги дастгоҳ ва идишларнинг ўзаро уланиш жойлариннг герметиклиги;
-ўлчаб бериш дастгоҳларининг мавжудлиги ва тўғри ишлаши;
- вентиляция тизими ва аспирацион тизимларнинг мавжудлиги ва созлиги;
Реагентларни бериш ва тушириш ёки узатиш тизимларининг мавжудлиги ва созлиги;
насос агрегатларининг тўғри уланганлиги ва созлиги;
-қурилмаларнинг техник паспорти борлиги, жамланма таркибида барча қисмларнинг мавжудлиги;
- кимёвий ишлов бериш реакторларининг маҳкамланиш жойлари цапфалар ва больт жойларининг бутунлиги;
-фундаментларнинг бутунлиги, мустахкамлиги талаб даражасида эканлиги, фундаментларни қабул қилинганлиги ҳақидаги далолатнома мавжудлиги;
-оқава сувлар оқиб чиқувчи каналлар ва трубопроводларнинг мавжудлиги ва уланиш жойларининг холати;
- монтаж инструментларининг мавжудлиги ва етарлилиги;
- кимёвий ишлов бериш реакторларининг антикоррозион қопламаларнинг мавжудлиги, бўлмаган ҳолатларда уларни ҳосил қилиш имкониятлари;
- кимёвий ишлов бериш реакторларининг оғирлигидан келиб чиқиб уни қўтариш ва тушириш мосламаларининг мавжудлиги, зарурий ҳолатларда қўшимча кучларни ёки техникаларни жалб қилиш имкониятлари;
- Кимёвий ишлов бериш реакторларининг фундаментларга монтаж қилишда фундамент ва цапфа оролиғида резина подушканинг мавжудлиги;
- қурилма больтларини тортишда қарама-қарши томонли тортиш усулини қуллаш;
- қурилма комплекси таркибидаги дастгохларнинг ўзаро горизонталлигини обтарози ёрдамида текшириш
- кимёвий воситалар бериш ва ишлатилган реагентларни чиқариш йўлларини уланишига, уларнинг қиялик бурчакларига эътибор бериш;
-монтаж ишлари тугагандан кейин белгиланган тартибда синов ишларини олиб бориш;
- монтаж ишлари тугаганлиги тўғрисида тегишли ишни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |