16-расм. ИПГ - 20 типидаги текис занжирли конвейер.
четки секциялар, 2- тортилувчи занжир, 3 - занжир юқори тармогининг ёъналтиргичи, 4 - текис секциялар, 5 - махкамлаш қурилмаси, 6 - ИПГ, 7- пастки тармоқ ёъналтиргичи, 8- тўсувчи пар, 9 - анкер болти, 10 - винтли ростлаш оёқчалари, 11,12- устки ва остки таянчлар, 13,14- вал, 15 - металл асос, 16- червякли редуктор, 17 - электродвигател, 18 - юлдузча.
Станинага юритма ва тортма станциялар барабани шундай ўрнатиладики, барабан ўқи конвейер бўйлама ўқига параллел бўлсин. Станина секцияларини болтлар ёки электр пайвандлаш ёрдамида бириктирилади. Станинанинг горизонталлиги текширилади. Станинага ража ёрдамида пастки ва юқори роликлар бир текисликда ўрнатилади. Шундан сўнг юритма барабан валини редуктор вали билан муфта ёрдамида бирлаштириб, уларнинг марказлашгани текширилади. Валларнинг паралелликдан огиши 0,2 мм. дан, уларнинг қийшиқлиги эса 0,1 мм. дан ошмаслиги керак. Конвейер қисмлари ўрнатилгандан кейин роликларга тасма ўрнатилади. Тасмалар учи металл скобалар билан ёки елимлаш, вулканизация йўли билан бириктирилади. Конвейерни салт юришда синашда тасманинг барабан ва роликлар кенглиги бўйича тўгри ётишини, барча роликларнинг айланишини ва юритма станциянинг марказлашганини текшириш керак. Синаш вақти 2-4 соат.
Пневматик ва аэрозол транспорт қурилмаларини
монтаж қилиш
Бу қурилмалар саноатда ун, дон, какао ва бошқаларни ҳаво ёрдамида трубаларда узатишда ишлатилади. Иқтисодий жиҳатдан аэрозол транспорт қурилмалари қулай. Маҳсулот сиқилган ҳолда туташ оқимда металл ўтказгични анча қисмини тўлдирган ҳолда кўчирилади. Сиқилган ҳаво компрессор орқали қурилмага етказилади.
Пневмотранспорт қурилмаси қуйидагилардан иборат:
- юкловчи мослама (таъминловчи);
- транспортловчи трубопровод (материал ўтказгич);
- маҳсулотни бўшатиш қурилмаси (бўшатгич);
- герметиклаш қурилмаси (шлюзли затвор);
- ҳавони маҳсулот чангидан тозаловчи қурилма (чанг ажратгич);
- чанг ажратгичдан тоза ҳавони ўтказувчи трубалар (ҳаво ўтказгич).
Таъминловчи мослама унни материал ўтказгичга узатиб бериш ва унни ҳаво билан тўйинтириш учун ишлатилади.
Аэрозол мосламада шлюзли таъминловчилар ишлатилади. Шлюзли затвор пўлат цилиндр корпус ва унда айланиб турган 6 та чўнтакли ротордан иборат. Унинг юритмаси редуктор орқали электродвигател билан таъминланади. Шлюзли таъминловчилар тайёр йигилган ҳолда келади. Уларни металл рамаларга шоқул ва обтарози ёрдамида ўрнатилади, рамага болтлар билан маҳкамланади ва умумий юритма валга нисбаттан текширилиб, контргайкалар билан маҳкамланади.
Шлюзли таъминловчини салт текшириш 1-2 соат давомида олиб борилади. Аэрозол транспорт қурилмада ишлатиладиган ун бўшатгич унча катта бўлмаган филтрли бункердан ташкил топган. Уни аэрозол транспорт ёрдамида технологик схема бўйича маҳсулот етказиб бериладиган техник машина олдидан ўрнатилади.
Шлюзли затвор ичида каттакли барабан айланадиган чўян корпусдан иборат.
Шлюли затвор монтаж учун йигилган ҳолда келади ва у тишли узатма орқали червякли редуктор ва электродвигател ёрдамида ҳаракатда келтирилади. Юқори фланец затворини бункернинг пастки фланеци билан болтлар ёрдамида бирлаштиради ва затворнинг пастки фланцини эса материал ўтказгич фланеци билан бирлаштириш керак. Бунда фланецлар орасига 3-4 мм. қалинликдаги резина прокладка қўйилади.
Аэрозол транспортларда материал ўтказгич чоксиз пўлат трубалардан эластик резина ва фланецлар ёрдамида бирлаштириб ясалади. Барча пневмотранспорт қурилмаларда ҳаво хайдовчи машина бўлиб ЦВ-18 ва ЦП-30 номли марказдан қочма вентиляторлар, аэрозол транспортларида эса компрессор қурилма ВЦ-3/8 ва бошқалар хизмат қилади.
Трубопровод монтажи 2 босқичда олиб борилади. Аввал трубопровод трассасини ётқизиш жойлари белгиланади ва уларни маҳамловчи воситалар ўрнатилади (осма таянч, кронштейн). Сўнгра иккинчиси босқичда трубопровод йигилади (17-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |