14
1) кўп тармоқли шифокор кўригини ташкиллаштириш;
2)болаларда
учрайдиган
касалликларни
даволаш
ва
соғломлаштиришдан иборат.
Диспансер кузатувининг асосий мақсади кўп тармоқли
тадбирлар
ўтказиш йўли билан болалар соғлиғини сақлаш ва тиклаш, ҳар хил
касалликларнинг олдини олиш, касаллик ва болалар ўлимини
камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказишдан иборат.
ДИСПАНСЕР КУЗАТУВИ ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА
ОЛАДИ
Ўрнатилган тартибда кўрсатилган инструментал ва лаборатор
текширишлар асосида ҳар йили болаларни тиббий кўрикдан
ўтказиш.
Қўшимча текшириш усуллари керак бўлганда, янги замонавий
текшириш усулларини қўллаш.
Хавфли гуруҳ болаларини аниқлаш.
Касалликни бошланғич даврида аниқлаш.
Ҳар бир боланинг саломатлигини баҳолаш,
болалар
саломатлигини узлуксиз кузатиш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига асосан поликлиника
бош шифокори тиббий кўрик режасини тузади. Тиббий кўрик
диспансер кузатувининг бир қисми бўлиб, унинг биринчи босқичи
ҳисобланади. Энг масъулиятли муҳим босқичи болаларни даволаш,
соғломлаштиришга йўналтирилган болалардаги ҳар хил патологик
ҳолатларни аниқлаш тадбирларидир. Шунинг учун бу босқичда
кўпчилик
хатоликлар, қилинмаган ишлар қайд этилади. Эрта
ёшдаги болалар қуйидаги касалликлар билан диспансер назоратида
бўладилар:
экссудатив
катарал
диатез
(ЭКД),
рахит,
овқатланишнинг бузилиши, қон-томир тизими, нафас йўллари,
жигар, ўт йўллари, меъда, ўн икки бармоқ ичак, қон, эндокрин
касалликлари, асаб-руҳий, кўз, қулоқ-томоқ-бурун касалликлари ва
бошқа касалликлар.
Диспансер назоратида ҳисобда турган ҳамма болаларга
030у
формаси тўлдирилади. Диспансер
кузатувининг асосий мезони
касалликларни келтириб чиқарувчи омилларни, болалар ўлимини
ва умуман, касалликларни камайтиришдир.
15
САЛОМАТЛИК ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ
Янги туғилган чақалоқлар:
Чақалоқлар саломатлигини баҳолаш чақалоқ туғруқхонадан ёки
чақалоқлар касалликлари бўлимидан чиқарилгандан сўнг умумий
амалиёт шифокори уйга биринчи марта бориб кўриш
даврида
амалга оширилади.
Чақалоқларнинг саломатлик гуруҳини баҳолашда ота-
онасининг саломатлиги, ҳомиланинг қандай ривожланганлиги,
туғилиш жараёнининг қандай кечганлиги, болада туғма нуқсонлар
бор-йўқлиги ҳисобга олинади.
Янги туғилган чақалоқлар соғломлик даражаси қуйидаги
гуруҳларга бўлинади:
IА гуруҳга соғлом болалар, маълум вақтдан сўнг вақт ўтиб
кетадиган физиологик ҳолатлари (транзитор иситма, сариқлик)
бўлган ёки бола организмининг функционал ҳолатига
таъсир
кўрсатмайдиган кам нуқсонли (қулоқ супраси нуқсони) чақалоқлар
киради.
IБ гуруҳга соғлом ота ва онадан туғилган, ҳомиладорлик даври,
туғилиш жараёни яхши кечган онадан туғилган, Апгар шкаласи
бўйича 8–10 балл деб баҳоланган, туғруқхонада бўлган вақтида
касал бўлмаган болалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: