Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

IIА гуруҳга Апгар шкаласи бўйича 7–10 баллга эга бўлган, кўп 
туққан онадан чала туғилган, акушерлик анамнези яхши бўлмаган 
болалар киради. 
IIБ гуруҳга туғилишда Апгар шкаласи бўйича 6–9 балл деб 
баҳоланган, акушерлик анамнези ёмон (оғир) (нефропатиянинг 2–3- 
даражаси), туғилиш турли хил асоратлар билан кечган, онасида 
сурункали касалликлари бўлган, чала туғилган, туғруқхонада бир 
ёки бир нечта касалликларни бошидан кечирган чақалоқлар киради. 
IIIА гуруҳга Апгар шкаласи бўйича 4 баллгача баҳоланган, 
оғир кечувчи орттирилган касалликлар билан касалланган 
чақалоқлар киради. Чақалоқлик даврининг охирида боланинг 
саломатлик ҳолати яна бир бор баҳоланади ва қайси саломатлик 
гуруҳига тўғри келса, ўша гуруҳга ўтказилади. Эрта ёш ва мактаб 
ёшигача бўлган болалар соғломлик даражаси комплекс баҳоланади 
ва саломатлик гуруҳларига ажратилади. Соғломлик даражасини 
баҳолашда қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинади. 
1) организмининг функционал ҳолати; 


16 
2) организмнинг реактивлик ва резистентлик ҳолати; 
3) боланинг жисмоний, асаб-руҳий ҳолати бир меъёрда 
ёшига мос равишда ривожланиши; 
4) сурункали ва туғма патологик ҳолатлар. 
ЭРТА
 
ВА
 
КАТТА
 
ЁШДАГИ
 
БОЛАЛАРНИНГ
 
САЛОМАТЛИК
 
ГУРУҲЛАРИНИНГ
 
ТАЪРИФИ 
I гуруҳ – бир йилда юқори нафас йўллари касалликларининг 
енгил формалари билан 3 мартадан кам касалланган, ёшига мос 
равишда ривожланган болалар. 
II гуруҳ- ўсиш ва ривожланишдан ёшига нисбатан орқада 
қолаётган, акушерлик анамнези оғир кечган, чала туғилган, эрта 
неонатал даврида ҳар хил касалликлар (рахит I даражаси, 
гипотрофия I даражаси, камқонлик олди ҳолати, тимуси 
катталашган, аденоидлари катталашган, кариес тишлари), бир 
йилда 4 мартадан ортиқ ўткир респиратор вирусли инфекция 
(ЎРВИ) билан оғриган, миопиянинг енгил даражаси бўлган 
болалар. 
III гуруҳ- сурункали касалликларнинг компенсатор кечув 
босқичи, туғма нуқсонларнинг клиник белгиларисиз, организм 
бирор қисмининг функциясини тўлиқ бажара олмаслик ҳолати 
бўлган беморлар. Бундай беморларда асосий касалликнинг 
зўрайиши ва кам ҳолларда кўшимча касалликлар қайд этилиши 
кузатилади. Бу уларни махсус даволаш ва профилактик ишларни 
ўтказиш йўли билан 1 йилда 2 марта кўрилади. 
IV гуруҳ- сурункали касалликларнинг субкомпенсация 
босқичи, туғма нуқсонлари бўлган беморлар. Асосий сурункали 
касалликнинг қайталаши бемор умумий аҳволининг оғирлашувига 
олиб келади. Бундай беморларни касалликнинг қайталанишига 
қарши стационарда даволашни педиатр шифокори ташкил этиб, 1 
йилда 4 марта кўради. 
V гуруҳга оғир кечадиган сурункали касалликларнинг 
декомпенсация босқичида, туғма нуқсонларнинг оғир кўриниши, 
яъни ногиронликка олиб келувчи касалликлари бўлган беморлар 
киради. Бундай беморлар узлуксиз кузатиб борилади ва уларга 
болалар муассасаларига бориш рухсат этилмайди. 
III–V саломатлик гуруҳидаги сурункали касаллиги бўлган 
бемор болалар диспансер назоратида бўладилар. Уларни умумий 


17 
амалиёт шифокори кўриб боради ва даволаш-профилактика 
ишларини ўтказади. II саломатлик гуруҳи хавфли гуруҳ болалари 
ҳисобланиб, кўп ҳолларда умумий амалиёт шифокори ва бошқа 
мутахассислар назоратидан четда қоладилар. Шундай қилиб, 
болалар саломатлигини баҳолаш кўп тармоқли скрининг текширув 
усули бўлиб, улар V гуруҳга бўлинади. Бундай беморларга 
шифокорлар томонидан махсус эътибор талаб қилинади. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish