166
VI БОБ. АРТРИТЛАР
Таянч- ҳаракат аппарати зарарланиши номенклатурасига 100
дан зиёд касалликлар киритилган (1971).
Болаларда бўғим жароҳатланишининг кўп учрайдиган
турларини 4 та гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Ўткир ва сурункали касалликларда реактив артритлар;
2. Специфик артритлар;
3. Артритлар
– бириктирувчи тўқиманинг диффуз
яллиғланиши кўриниши;
4. Остеохондропатиялар.
3.19. РЕАКТИВ АРТРИТ
Реактив артрит (РА)- бўғимда яллиғланиш билан кечадиган
касаллик бўлиб, у ёки бу инфекция билан боғлиқ, аммо бўғим
бўшлиғида на микроорганизм ва на унинг антигени топилмайди.
Болаларда таянч-ҳаракат аппарати зарарланишининг 50% ни РА
ташкил қилади.
РА нинг этиопатогенезида 3 омил аҳамият касб этади:
1.
яллиғланиш жараёнини қўзғатган микроорганизмнинг
таърифи;
2.
бирламчи инфекция ўчоғининг жойлашиши (масалан,
сийдик чиқариш йўлларида ва жинсий органларда);
3.
микроорганизмнинг ҳолати, ирсий мойиллик.
ТАШҲИСОТ МЕЗОНЛАРИ
I. Анамнези:
1–4 ҳафта олдин ўткир респиратор инфекция, энтероколит, сийдик
чиқариш йўллари ва жинсий органларнинг ўткир хасталиги
(вульвит, цистит, пиелонефрит ва б.), огиз, бурун, ҳалқумдаги
сурункали инфекция ўчоғининг ҳуружи, гижжа инвазиясини
бошидан кечирган.
II. Клиник мезонлар:
1. Артритик симптомокомплекс: йирик ва ўрта бўғимларнинг
асимметрик зарарланиши: шиш, оғриқ, маҳаллий ҳарорат
кўтарилиши, зарарланган бўғим усти териси гиперемияси,
фаолиятнинг бузилиши. РА учун эрталабки карахтлик ва
зарарланишнинг кўчиши хос эмас. Одатда, асосий касалликни
даволаганда бу симптомлар 1–2 ҳафта ичида ўтиб кетади.
167
2. Инфекцион яллиғланиш симптомлари: тери ва шиллиқ
қаватларнинг рангпарлиги, регионар лимфатик тугунларнинг
катталашиши,
гавда
ҳароратининг
кўтарилиши
(кўпинча
субфебрил), қоннинг ўрта миёна яллиғланиш реакцияси.
3.
Қолдиқ асоратлар симптомлари: артритдан олдин
ривожланган ўткир касалликнинг: қуруқ йўтал, ҳалқум орқа
деворининг донадор гиперемияси, бўйин лимфатик тугунларининг
катталашиши (ЎРВИ дан кейин); иштаҳанинг пасайиши, кўнгил
айнаши, ахлати узгарувчан, дисбактериоз симптомлари, сийдик
ажралишининг бузилиши, микропротеинурия, лейкоцитурия,
микрогематурия, субфебрил гавда ҳарорати (пиелонефритдан сўнг).
III. Параклиник мезонлар:
а) бўғим рентгенограммасида – периартикуляр тўқиманинг
қаттиқлашиши, бўғим бўшлиғида суюқлик.
б) бўғимнинг пункцияси – асептик яллиғланиш.
Қиёсий ташҳисот
Ревматоидли
артрит,
ревматизм,
остеохондропатия,
остеомиелит билан ўтказилади.
РЕАКТИВ АРТРИТНИНГ ЎХШАШ КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН
ҚИЁСИЙ ТАШҲИСИ
Белгилар
Реактив
артрит
Ревматоид
артрит
Сил артрит
Пертес
касаллиги
Энг кўп
шикаст-
ланадиган
бўғим
Болдир-оёқ
панжаси,
тизза, тирсак
Тизза, болдир-
оёқ панжаси,
лучезапястный
Тос-сон кафт
усти
Чаноқ-сон
Эрталабки
карахтлик
Йўқ
Одатда
Йўқ
Йўқ
Тунги
қичқириқлар
Бўлиши
мумкин
Кузатилади
Хос
Бўлмайди
Абсцесс ва
оқмалар
Бўлмайди
Бўлмайди
Хос
Бўлмайди
Бўғим учида
остеопороз
Кузатилмайди
Хос
Ўчоқли
Кечки даврда
Суякда
деструкция
ўчоғи
Йўқ
Псевдокиста-
лар
Кузатилади Фрагмента-
ция
168
Туберкулин
синама
_
+
_
+
_
+
_
Синовиал
суюқликда
нейтрофил-
лар кўпроқ
учраши
Йўқ
Кўпроқ
учрайди
Кам учрайди
Йўқ
Синовиал
суюқликда
ревматоид
омил
Одатда
бўлмайди
Мусбат
Йўқ
Йўқ
Ревматик касалликларнинг замонавий таснифида РА куйидаги
гуруҳларга бўлинади:
- энтероколитдан сўнг (постэнтероколитли)
- урогенитал
- ўткир бурун-ҳалқум инфекциясидан сўнг;
- ўчоқли сурункали инфекцияда;
- гижжа инвазиясида;
- эмлашдан сўнг.
Даволаш
1.Инфекция ўчоғини даволаш;
2.Ажратиб олинган қўзғатувчига қарши антибиотикотерапия:
а) Пенициллин қатори: бензилпенициллин 100 минг бирл/кг/cут,
ампициллин 1,0–4,0 г/сут; карбенициллин 1,0–6,0 г/сут.
б) Цефалоспоринлар: Цебанекс (цефаперазон+сульбактам) суткада
40-
80 мг/сут кунига 2 маротаба м/о ёки т/и.
3. РА нинг постэнтероколитик турида - энтероколитни даволаш.
а)диареяга қарши препаратлар:
- имодиум 1 капсуладан кунига 2–4 маҳал;
- неостопан 1 табл.дан кунига 3–4 маҳал;
- фуразолидон 0,05 кунига 4–6 маҳал;
б) Антиоксидантлар – витамин А, Е, С;
в) Етишмаетган меъёрда микрофлора ўрнини тўлдирмоқ:
- бифидумбактерин 1–5 дозада кунига 2–3 маҳал, овқатдан
олдин;
- бификол 1–5 дозада кунига 2 маҳал;
- лактобактерин 1–5 дозада кунига 2 маҳал;
169
-колибактерин 1–5 дозада кунига 2 маҳал.
4. Гижжали реактив артритда – гижжага қарши препаратлар:
- вермокс, мебендазол (табл. 0,1 г) 1 табл.дан кунига 2 маҳал 1–3
кун;
- декарис, левамизол (табл. 0,05; 0,15 г) 2,5 мг/кг дан кунда 1
марта кечқурун;
- комбантрин, пирантел (табл. 0,125; 0,25 г; суспензияси ичишга
фл. 5 мл=0,25 г) 10 мг/кг кунига 2 маҳал 1–3 кун;
- пиперазин адипинат (табл.) 1–2 табл.дан кунига 1–2 марта 1–5
кун.
5. Урогенитал реактив артритларда – санация инфекция
ўчоғида,даволаш гинеколог ёки уролог ҳамкорлигида.
а) микробларга карши:
- нитроксолин, 5-НОК (табл. 0,05 г) 0,05–0,1 дан кунига 3–4
маҳал;
- налидиксия кислотаси, невиграмон (табл.) 0,5–0,1 дан
кунига 3–4 маҳал;
- фурадонин (табл.) 0,05–0,1 дан кунига 3–4 маҳал;
- уробесал (табл.) 1 табл.дан 3–4 кунига маҳал;
- уросульфан (табл.) 0,5–1 г дан кунига 3–4 маҳал.
Даволаш давомийлиги индивидуал ҳал килинади. Уросептик
курслари ҳар 5–7 кунда алмаштириб турилади .
б) Сийдик чиқариш йўллари дезинфекцияси, сийдик ажралишини
яхшилаш:
- фитолизин по 1 чой қошиқдан – 100 мл сувда кунига 3–4
маҳал;
- арчагул (толокнянка) барги қайнатмаси (10:180) 1 чой
қошиқдан – 1 ош қошиқгача кунига 5–6 маҳал;
- сийдик ҳайдовчи гиёҳлар йиғмаси (10:200) 1 чой
қошиқдан – 1 ош қошиқгача кунига 3–4 маҳал.
6. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар – 1–3 ой.
7. Аминохинолин қатори ва салазиндан олинган препаратлар.
Реабилитациянинг поликлиник босқичи
(Ревматоид артритга қаранг)
1. Қувватлаб турувчи терапия – базис терапия (3–6 та препарат);
- яллиғланишга қарши (1 препарат даволи дозасининг 1/2–1/3
қисми, оғриқ синдромидан 1 соат олдин).
2. Физиомуолажа, жарроҳлик йўли билан даволаш (9–10 қаранг).
170
3. Умумий муолажалар (11 га қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |