3.22. ЦИСТИТ
Цистит - сийдик пуфагининг шиллиқ қаватидаги микробли-
яллиғланиш ёки иммунопатологик жараён.
ТАШҲИСОТ МЕЗОНЛАРИ:
I. Анамнези:
Организм резистентлигининг тушиши; буйракнинг токсик
(препаратли) зарарланиши, сийдик йуллари катетеризацияси;
вульвовагинит; тубулопатиялар; ирсий ва орттирилган моддалар
алмашинувининг бузилиши; меъда-ичак йўли дисфункциялари;
қабзиятга мойиллик.
II. Клиник мезонлари:
1. Оғриқ синдроми: қовуқ соҳасида оғриқ, доимий, санчиқли,
пальпацияда қорин девори таранглашган.
2. Дизурия синдроми - тез- тез (поллакурия) ва кам порциядан
оғриқ билан сийиш; сийдик ушлаб тура олмаслик.
III.
Параклиник мезонлар:
а) сийдик таҳлили - тиниқ эмас, нейтрофилли лейкоцитурия;
протеинурия, бактериурия, эритроцитурия (ўзгармаган), ясси
эпителий ҳужайралари.
б) сийдикни экиш - патоген флора, кўпроқ ичак таёқчалари.
193
в) қон таҳлили - нейтрофилли чапга силжиган лейкоцитоз, ЭЧТ
ошиши.
г) экскретор урография - тош, аномалиялар, ўсимталар.
д) цистография – қовуқ-сийдик йўли рефлюкси.
Қиёсий ташҳисот:
Вульвит, вульвовагинит, фимоз, баланит, пиелонефрит.
Ташҳис эталони:
Ўткир ўчоқли, геморрагик цистит.
ЦИСТИТ ТАСНИФИ
Кечиши бўйича : ўткир (фақат шиллиқ қават зарарланади);
сурункали (шиллиқ қават ва унинг ости соҳалари зарарланади).
Майдони бўйича : ўчоқли, диффуз.
Морфология бўйича: катарал, йирингли, геморрагик, грануляр,
буллёз, некторик, инкрустация бўлган.
Даволаш
1.
Тартиб - ўткир даврда ўринда ётиш, кейин ётиб-туриш, ўзни
эҳтиёт қилиш.
2.
Парҳез – сутли ва ўсимлик маҳсулотларидан тайёрланган
овқатлар.
3.
Антибиотикотерапия: ярим сунъий пенициллинлар, III авлодга
мансуб цефалоспоринлар: Цефазим (цефотаксим) суткада 50-100
мг/кг 2 мартага бўлиб м/о ёки т/и юборамиз, Цефограм
(цефтриаксон) касаллик оғирлига қараб 20-100 мг/кг кунига 1
маротаба қилинади, Цебанекс (цефоперазон+сульбактам) –
анамнезида илгари антибактериал даво олиб ва натижа бўлмаган
ҳолатларда – суткада 40-80 г/кг 2 маротага бўлиниб м/о ёки т/и
юборилади; ўткир даврда 5–7 кунлик курс билан ичишга ёки
парентерал – нитрофуранлар (фурагин, фурадонин, фуразолидон ва
б.) жараён сўнганда 3–5 мг/кг сут. 4 маҳал, 5–7 кун (ичишга, ректал,
электрофорез 1%ли эритмаси қовуқ соҳасига).
4.
Кўп 1,5–2 л гача суюқлик ичиш.
5.
Тез-тез сийиш.
6.
Кўрсатма бўйича алмашинув нефропатиялар (оксалат-
кальцийли кристаллурия, уратурия, фосфатурия) коррекцияси –
парҳез ва дорилар билан.
7.
Маҳаллий даволаш, цистит кўринишига боғлиқ равишда:
194
- катарал ва геморрагикда – наъматак, чаканда (облепиха) мойи
10–15 мл дан, синтомицин эмульсияси 5 мл дан 1 маҳал №10
инстилляцияси;
- у билан биргаликда мойчечак (ромашка), эвкалипт қайнатмаси
билан микроклизмалар, ҳар куни №10.
8. Физиомуолажалар: кальций хлорид билан электрофорез қовуқ
соҳасига кун оралатиб, № 7–10; шу соҳага озокерит, парафинли
аппликация №7–10, Кузнецов бўйича диадинамик токлар, кун
оралатиб № 7–10.
9. Фитотерапия: ялпиз, сули дамламаси 2–3 ҳафта .
10. Сурункали инфекция ўчоғини, интеркуррент касалликни
даволаш.
Реабилитациянинг поликлиник боскичи:
1.
Антибактериал терапия;
2.
Фитотерапия: доривор ўсимликлар дамламалари билан 10
кундан 2–3 ойгача.
3.
Физиомуолажалар нефролог ва физиотерапевт кўрсатмаси
бўйича.
4.
Профилактик эмлаш – 3 йилга озод этилади.
5.
Маҳаллий санаторийларда даволаниш:
- тўлиқ клиник-лаборатор ремиссиядаги цистит;
- метаболик узгаришлар ва ҳуруж бўлмаганда.
195
Do'stlaringiz bilan baham: |