2.13. ПНЕВМОНИЯ (ЗОТИЛЖАМ) –
ЎПКАНИНГ ЎТКИР ЯЛЛИҒЛАНИШИ
Ўпканинг инфекцион ўткир яллиғланиши ҳар хил турдаги
нафас етишмовчилиги, жойлашган ўпка-бронх синдроми, бир
ўчоқли ва сегментли инфильтратив ўзгаришлар билан кечади.
Ташҳисот мезонлари
1. Анамнези
Респиратор инфекция билан боғлиқлиги – шамоллаш омилидир.
2. Клиник мезонлар
Респиратор синдром – ЎРВИнинг клиник белгилари, қаттиқ
чуқур йўтал, шилимшиқ ёки шилимшиқ йирингли балғам билан
характерланади.
74
Токсикоз синдроми – ҳар хил даражада намоён бўлиши
мумкин. Уйқусизлик, ҳолсизлик, кам ҳаракатчанлик ёки ўта
қўзғалувчанлик, талваса олди ҳолати, бир қатор ҳолларда талваса
ҳуружи, иштаҳа бузилиши, умуман овқат истеъмол қилмаслик,
гавда ҳароратининг 5 кундан ортиқ 38
0
С бўлиш, юқори даражали
терини оқариши, гавда ҳароратига зид равишда юрак тахикардияси,
юрак тонлари бўғиқли, физиологик рефлексларнинг сусайиши,
мушаклар
гипотонияси,
диспептик
ўзгаришлар,
эксикоз
ривожлангунга қадар гавда вазнининг камайиши, жигар
катталашиши.
Нафас етишмовчилиги синдроми; ёрдамчи мушаклар
иштироқи билан кечувчи инспиратор хансираш, бурун-лаб
учбурчаги цианози ёки жисмоний зўриқишдан сўнг кучаювчи
тарқалган цианоз.
Бронх-ўпка синдроми патологик ўчоқнинг жойлашиши билан
боғлиқ. Кўп ҳолларда патологик ўчоқ бир томонлама бўлади.
Перкуссияда – яллиғланган ўчоқнинг устида перкутор товушнинг
тўмтоқлашуви кузатилади. Яллиғланиш ўчоғи устидан бронхиал ва
сустлашган нафас орасида майда пуфакли крипитацияланувчи нам
хириллашлар эшитилади. Товуш тебраниши ва бронхлар
ўтказувчанлиги яллиғланиш жараёни устида кучайган бўлади.
3. Лаборатор ва инструментал текширув натижалари
1.
Умумий қон таҳлили: лейкоцитлар сони нейтрофиллар
ҳисобига кўпайган. Лейкоцитар формула чапга силжиган. ЭЧТ
тезлашган (20мм/с дан юқори). Кичик ёшдаги болаларда камқонлик
эрта ривожланади.
2.
Ўпка рентгенограммаси: инфильтратив ўзгаришлар
ўчоқда бир ёки бир нечта сегментларда учрайди. Касалликнинг
бошланғич фазаси ва тузалиш даврида ўпка суратининг кучайиши,
ўпка илдизининг ҳар хил ўзгаришлари кузатилади.
БОЛАЛАРДА ЗОТИЛЖАМ ТАСНИФИ
1 ойдан катта болаларда зотилжамни касалхонадан ташқари ва
касалхона ичи зотилжамга бўлиш мухим ахамиятга эга, чунки бу
зарарланиш шароитини билдиради ва маълум бир чақирувчига
шубха килади. Касалхонадан ташқари зотилжам зотилжамни оддий
уй шароитида махрум бўлишини кўрсатади. Агар зотилжам
75
касалхонада 72 соатдан ортиқ ёки касалхонадан чиққандан кейин
72 соат мобайнида ривожданган бўлса касалхона ичи зотилжам деб
айтилади.
Даволаш
Стационарга ётқизилгунга қадар даво чоралари.
o
Антибиотикларни танлаш ва тавсия этиш. Ўпканинг
чегараланган маълум қисмида локал-физикал ўзгаришлар (локал
майда пуфакли крепитацияланувчи нам хириллашлар, перкутор
товушнинг қисқариши ва б.) аниқланган беморларда зотилжам
ташҳиси бўлиши тахмини юқоридир. Бундай беморларга
антибиотиклар рентген текшириши ўтказилгунга қадар тавсия
этилади. Хозирги кунда кўпинча β-лактамаза чиқаридиган ва шу
сабабли ананавий қўлланиладиган антибиотикларга резистетнт
бўлган микроорганизмлар болалар ва катталарда зотилжам ва унинг
асоратларини келиб чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун ўз
вақтида болани қийнамасдан даволашни бошидан рационал
антибиотикотерапия қўллаш керак. Танлаган антибиотик кенг
таъсир доирасига ва кам ножўя таъсирига эга бўлиши шарт. Хамма
этиб ўтилган шартларга цефалоспоринларни III авлоди тўлиқ жавоб
беради. Цефалоспоринларнинг афзаллиги шундаки, жуда кўп
микро-организмларга, яъни Гр-манфий ва Гр-мусбат, аэроб ва
анаэроб микрорганизмларга таъсир қилади. Цефазим (цефотаксим)
кўп текширувларда айниқса нафас йўллари яллиғланишда ўзини
самадорлигини исботлаган. Цефазимни кунига 2 маротаба м/о ёки
т/и 50-100 мг/тана оғирлига қўллаймиз. Цефограм (цефтриаксон)
худди Цефазимга ўхшаб кенг таъсир доирасига эга бўлиб, кунига 1
маротаба боланинг ахволини оғирлига қараб 20-100 мг/тана
оғирлига қўлланилади. Болага фақат 1 маротаба инъекция қилиш
ҳам онага, ҳам болага, ҳам тиббиёт хамширага қулай бўлади.
Цефограм 24 соат давомида ўзини терапевтик концентрациясини
хужайралараро суюқликда сақлаб туради.
o
Болаларда 1 марта бўлса ҳам гавда ҳарорати 38
0
С дан
юқори бўлиб, давомийлиги 3 кундан ошса, интоксикация ва нафас
етишмовчилиги
белгилари
кузатилса,
бундай
беморларга
антибиотиклар рентген хонасига жўнатилгунга қадар буюрилади.
1.
Гавда ҳарорати 38
0
С бўлган, интоксикация ва нафас
етишмовчилиги белгилари бўлмаган беморларга антибиотик ва
рентген текшируви тавсия этилмайди.
76
2.
Зотилжамнинг ўрта оғир кўринишларида, асоратсиз
кечувида уйда касалланган, ёши 6 ойдан катта бўлган болаларга
100000 Б/кг суткада пенициллин тавсия этилади. Агар бола
стационарга етиб келгунга қадар 2 кун давомида пенициллин билан
даволанган бўлса ва хеч қандай натижа бўлмаса, бундай беморларга
цефалоспорининг III авлоди Цебанекс (цефоперазон+сульбактам)
40-80 мг/тана оғирлига суткада 2 маротаба м/о ёки т/и буюрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |