Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё – технология институти



Download 399,2 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/25
Sana22.02.2022
Hajmi399,2 Kb.
#95946
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
ilmij tadqiqot metodologiyasi

Тўртинчи босқич ҳисоблаш экспериментини бажариш билан
боғлиқ. ЭҲМ ҳисоблаш жараёнида тадқиқотчини қизиқтирган ҳар қандай
маълумотни бериш мумкин. Табиийки, мазкур маълумотни аниқлиги
математик моделни ишончлилиги билан белгиланади. Шунга кўра жиддий
амалий тадқиқотларда
баъзан
ҳозиргина тузилган дастур бўйича
тўлақонли ҳисоблашни ўтказиш дарҳол бошланмайди. Бундан аввал
дастурни «созлаш» учун зарур бўлган тест ҳисоб-китоблари ўтказилади.
Дастлабки
ҳисоб-китобларни 
ўтказишда 
математик 
модел
тестланади: ўрганилаётган объект, жараён ёки ҳодисани у қанчалик яхши
тавсифлайди, қай даражада ҳақиқатга яқинлиги аниқланади. Бунинг учун
етарлича ишончли ўлчашлар бўлган баъзи назорат экспериментларини
«тафтишлаш» ўтказилади. Бунда эксперимент ва ҳисоблаш натижалари
таққосланади, математик модел аниқланади.
Бешинчи босқичда ҳисоб-китоб натижаларини ишлаб чиқиш
ЭҲМда амалга оширилади, уларнинг атрофлича таҳлили ўтказилади ва
хулоса қилинади. Бунда хулосаларнинг икки тури бўлиши мумкин: ёки
математик моделни, ёки олинган натижаларни турли мезонлар бўйича
текширувдан ўтказиб аниқлаш зарурлиги белгиланади, булар илмий


63
ютуққа айланади ҳамда буюртмачига берилади. Амалда эса ҳар икки
хулосалар кўпинча учраб туради.
Ҳисоблаш эксперименти технологик туркумининг кўриб ўтилган
тархи 3-расмда келтирилган.
1. Математик модел тузиш.
2. Ҳисоб-китоблар натижасини ишлаб чиқиш, таҳлил ва хулосалар.
3. Ҳисоблаш алгоритмини ишлаб чиқиш.
4. ЭҲМда ҳисоблаш.
5. Дастурлаштириш.
ЭҲМда амалий масалаларни ечиш - мураккаб илмий ишлаб чиқариш
жараёни, уларни эгаллаш ва бошқариш учун уни ўрганиш зарур.
Ҳисоблаш экспериментидан фан ва техниканинг кўпгина соҳаларида
турли амалий масалаларни ҳал этишда фойдаланилади.
Ядро энергетикасида физик жараёнларда содир бўладиган
ҳодисаларни муфассал моделлаштириш асосида реакторларнинг ишлари
башоратланади. Бунда ҳисоблаш эксперименти табиийсига жуда яқин
ўтади, бу бутун тадқиқот туркумини тезлаштиради ва харажатларни
камайтиради.
3-расм. Ҳисоблаш эксперименти технологик туркумининг тархи


64

Download 399,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish