Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

Затвор конструкцияси. Сегментли затворлар пўлатдан, енгил 
қотишмадан тайёрланади. 
Оралиқ тузилмалар
 иккита ригелдан, стрингерлар горизонтал тусинлар 2 
дан ясалган тўсинли катакдан, эгри чизиқли устун 3 дан ва қоплама 4 дан 
ташкил топган (5.20 - расм). Кўндаланг диафрагмалар 5 яхлит ёки ферма 
кўринишида ясалади.
Ригел орасидаги бўйлама боғловчилар 6 юк кўтарувчи фермани ҳосил 
қилади, унинг таркибига ригелнинг пастки тасмалари киради. Оралиқ 
қурилмаси (ригел) иккита оёқ 7 га маҳкамланиб , ҳаракатланмайдиган таянч-
шарнирлари 8 га таянади. Оғир музлик шароитларида ишлайдиган затворлар 
учун, баъзида юқори бикрликка эга бўлган, кўндаланг диафрагмалари линза 
кўринишидаги конструкцияси қўлланилади (5.20 - расм, e). 
 
5.20 - расм. Сегментли затвор оралиқ тузилмаси: 
а-икки томони очиқ стрингерлар ва тусинли катак бўйлама тизими билан; b-ригелга 
перпендикуляр бўлган қоплама, панелининг узун томони билан тусинли катак кўндаланг 
тизими; d-қирқилмаган кўндаланг тўсинлар билан; e)оралиқ тузилмаси линза шаклидаги. 
 
Порталлар - ригел ва оёқлардан ташкил топган рамадан иборат (5.21 -
расм). Улар фазовий ёки оёқлар ригелга ясси, бикр ёки шарнирлар ёрдамида 
бирлаштирилган бўлиши мумкин. Катта оралиқлар учун фазовий рамаларни 
қўллаш афзалдир. Ригеллар оёқларга бикр бирлаштирилган бўлса, ригел 


221 
эгилиши оёқлар эгилишга олиб келади. Таянч шарнирларида вертикал 
йўналишдаги кучнинг горизонтал йўналишда тарқаладиган босими пайдо 
бўлади.
Ригеллар ва оёқларни бикр бирлаштирилиши затворни ясашга кетадиган 
металл сарфини камайтиради, лекин оралиқ деворни қўшимча арматуралаш 
керак. Нормал ва қия оёқли консолли порталларни қўллаш ўз ўрнини топмоқда 
(5.21 - расм,e,f). қия оёқли консолли порталлар максимал эгувчи моментни 
камайтириб, ригел материалини тежашга олиб келади. Лекин таянч 
шарнирларида вертикал йўналишдаги кучнинг горизонтал йўналишда 
тарқаладиган босими ошади. Фазовий порталлар қия оёқлари устидан сув 
қуйилиб тушадиган затворларда қўлланилмайди. Бундай ҳолларда нормал 
оёқларни текис рама 1 кўринишда тайёрланади. Унинг тирқишга қаратилган 
томони конструкциясида сувда оқиб келувчи шох-шаббалар, сузгичлар тутилиб 
қолишидан ҳимоялаш учун текис қоплама 2 билан қопланади, конструкцияни 
шох-шаббалар, оқувчи жисмларнинг тиқилиб қолишдан сақлайди (5.22 - расм).
5.21 - расм. Сегментли затвор порталлари. 
5.22 - расм. Устидан сув қуйиладиган ясси оёқли затвор. 


222 
Ригеллар ва фазовий оёқлар билан бикр бирлаштирилган порталлар 
фазовий рамани ҳосил қилади ва ҳисоблашда ригеллар сонига мос келувчи ясси 
рамаларга бўлинади.
Таянч шарнирлари. Затворга таъсир этувчи барча кучларни ва затвор 
оғирлигини ўзига қабул қилади. Таянч шарнирлари оёқлар учига уланган 
ҳаракатланувчи ва бетонга маҳкамланган ҳаракатланмайдиган қисмлардан 
ташкил топган. Таянч шарнирлари цилиндрик, конусли ва шарсимон бўлиши 
мумкин (5.23 - расм).
 
5.23 - расм. Сегментли затворлар таянч шарнирлари (а-e) ва уларни оралиқ деворларга 
маҳкамлаш (f-h): 1-ҳаракатланувчи қисм; 2-ҳаракатланмайдиган қисм. 
Цилиндрик шарнирлар бронзали ва втулкадан ва зангламайдиган ўқдан 
ташкил топган (5.23 - расм, а). Бундай цилиндрик шарнирлар кўпроқ гидро-
мелиоратив иншоотларнинг затворларида қўлланилади. Ўрта ва катта 
оралиқларда ва босимларда қия оёқли затворларда конусли шарнирлар 
қўлланилади (5.23 - расм, d). Цилиндирик ва конусли шарнирларнинг 
камчилиги, таянч оёқларининг бир оз қисилиб қолиш эҳтимоли борлигигадир. 
Шарсимон шарнирларда оёқларнинг бир оз йўл қуйилиши сабабли, затвор 
қийшайиши олди олинади, шу сабабли улар ригелларни затвор таянч оёқлари 
билан бикр бирлаштиришда қўлланилади (5.23 - расм, e). Таянч шарнирнинг 
ҳаракатланмайдиган қисми иншоот бетонига маҳкамланган қуйилма қисмларга 
таянади. Катта юкламаларда оралиқ ва ён девор таянчларида токчалар 
ўрнатилади ва бетонга маҳкамланган металл тўсинлар билан кучайтирилади 
(5.23 - расм, f). Пазлар ўрнатилмасдан затворлар консолларга таянади ва бунинг 


223 
натижасида оралиқ девор қалинлиги камаяди ва гидравлик шароити 
яхшиланади (5.23 - расм, g,h). Бетоннинг таянч зўриқишларини қабул қилиши 
учун ёки шарнирдан кейин оралиқ девор узайтирилади ёки оралиқ деворга 
юкламалар олдиндан кучайтирилган анкерлар ёрдамида узатилади. 
Зичлагичлар. Сегментли затворларнинг ён ва туб томонлари ясси 
затворлар каби металл лист, махсус профилли резина ва шу кабилар билан 
зичланади (5.24 - расм). 
Сегментли затворлар ён томондаги зичлагичлари айлана ёйи бўйича, туб 
даги зичлагичлар эса затвор пастки қисмида қоплама оғишини ҳисобга олган 
ҳолда жойлаштирилади. 
 
5.24 - расм. Сегментли затворлар зичлагичлари схемалари: 
а-тубдаги; b,d-ён томондаги; 1-зичлайдиган резина элементи; 2-қоплама; 3-эгилувчан 
металл лист. 

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish