Қоплама сув босимидан тушадиган юкламани қабул қилади ва уни
тўсинли катак ва ригелларга узатади. Металл затворлар қопламаси сифатида
211
одатда пўлат ишлатилади. Қоплама қалинлиги унга тушадиган гидростатик
босимнинг катта қиймати бўйича аниқланади. Затвор панелини унинг
кенглигига нисбати 1:2 қийматда қабул қилиш мақсадида мувофиқдир.
Қоплама қалинлиги 6 мм дан кам бўлмаслиги (4 м дан кичик оралиқларда) ва
катта затворлар учун 10 мм дан кам қабул қилинмайди.
Кўндаланг боғловчилар (диафрагмалар) қоплама ва ригелга
перпендикуляр жойлаштирилади, ригелларда тирқишлар бўлса – ферма
тугунларида, яхлит бўлса
бикрлик қирраси қадами бўйича жойлаштирилади.
Кўп ригелли затворларда яхлит листли диафрагма (5.13 - расм, а,b) ригел
баландлиги 1 м гача бўлганда қўлланилади. Диафрагманинг ишлатилмай-диган
қисмида тирқишлар қолдирилади ва йиғилган кучланишни камайтириш учун
тирқиш қувур ёки ясси ҳалқа билан мустаҳкамланади (5.13 - расм). Тўппа-тўғри
ўтадиган кўндаланг боғловчилар прокат бурчаклардан тайёрланади.
Затвор ўлчамлари ҚМҚ бўйича қабул қилинган тирқиш норматив
ўлчамларига мос келиши керак. Тирқиш ёпилганда юза жойлашган затвор
юқори қирраси затвор томонидан кўтариб бериладиган сув сатҳидан камида 0,2
м юқори бўлиши керак, бунда шамол таъсирида сувнинг кўтарилишини ҳисобга
олиш керак.
Четдаги таянч устунлар затвор каркасининг қиррасида ўрнатилади.
Улар кўтарувчи устунлар ёки кўтарувчи фермалар вазифасини бажаради,
шунингдек устунларга бириктирилган таянч-ҳаркатланувчи қисмлар орқали
ригеллардан юкланишни таянчларга узатади. Ясси затворларнинг четдаги таянч
устун деворлари бир деворли (5.13 - расм, d) ва икки деворли (5.12 - расм, а)
бўлиши мумкин. Бир деворли устунлар затвор узунлиги бўйича қирқилмаган
бўлади. Икки деворли устунлар ташқариси қирқилмаган, ичкариси эса
қирқилган ва ригелга икки томондан пайвандланган бўлади. Ташқи ва ички
деворлар орасидаги масофа мантаж ва пайвандлаш ишларини бажариш қулай
бўлиши ҳамда улар орасига қўшимча қурилмаларни жойлаштиришдан келиб
чиққан ҳолда 0,5 м дан кам қабул қилинмайди.
212
Таянч ҳаракатланувчи қисмлар оралиқ тузилмасидан узатиладиган
юкламани қуйилма қисмларга ва улар орқали иншоотнинг оралиқ ҳамда ён
деворларига узатади. Вазифаси бўйича улар асосий ва ёрдамчи бўлиши мумкин.
Асосий қисмлар юкни бевосита деворларга узатса, ёрдамчи қисмлар эса
затворнинг ҳаркатланиш пайтида оғишини олдини олади. Конструкциясига
кўра улар сирпанувчи, ғилдиракли ва ғалтакли бўлади, шу билан бирга асосий
таянч-ҳаркатланувчи қисмларнинг барча уч тури ҳам ва ёрдамчи-фақат иккита
биринчиси бўлиши мумкин (5.14 - расм).
5.14 - расм. Ясси затвор таянч қурилмалари:
а-ясси затвор сирпанувчи таянчи “”пўлат пўлат бўйича”; b-сирпанувчи таянчлар ва
затворларнинг қуйилма қисмларга таяниш схемалари; d)ғилдиракли таянч; e) ғалтакли
таянч 1-гидроизолация; 2-қобиқ; 3-ишчи йўллар; 4-ёғоч-қатламли пластик; 5-маслянит; 6-
консолли ғилдирак; 7-икки таянчли ғилдирак.
Сирпанувчи таянчлар ёғоч, металл, синтетик материаллардан
тайёрланади. Тармоқдаги иншоотларнинг кичик затворларида оддий қўш
ишқаланиш “”ёғоч ёғоч бўйича”, “ёғоч пўлат бўйича”, “пўлат пўлат бўйича”,
“пулат бронза бўйича” ва шу кабилар қўлланилади. Уларнинг асосий
камчиликларидан бири ҳаракатга катта қаршилик кўрсатишдир. МДҲ да ёғоч
қатламли пластикли (ДСП-B-ГТ 5.14 - расм) таянчлар қўлланилади, маслянитли
213
танячлар жорий этилмоқда. ДСП-B-ГТ юқори температура ва катта босимда
фенолформальгид елими (смола) сингдирилган юпқа қатламли бронзали
пластинкадан ташкил топган. ДСП ва пулатли сирпалиб юрувчи қисм таянч
ёстиқчаси (обоймалар, кассеталар) кўринишида тайёрланади, уларда вкладиш
зичланади. Рельс ва сирғалиб юрувчи қисм кенглиги 2,5...7,5 см ли
зангламайдиган пўлатли цилиндрик юзадан иборат, у таянчларнинг маълум
бурчакка бурилишида сирпалиб юрувчи қисмларнинг рельс билан туташувини
таъминлайди. Маслянит-бу полимид елими П-68-С га графит қўшилган
пластмассадир. Пластинкалар қисмларга ажратилган боймага қисилади (5.14 -
расм). ДСП ва маслянит катта оғирликдаги затвор ҳаракатига унча катта
бўлмаган қаршилик кўрсатади. МДҲ даги асосий затворларининг 50% ва
амалдаги таъмирлаш ва авария затворлари сирғанувчи таянчларининг ҳаммаси
ДСП ва маслянитдан ясалган, тармоқдаги иншоотлар амалдаги барча
затворлари сирпанувчи таянчга эга.
Сирпанувчи таянчлар қуйидаги афзалликларга эга; 1) затвор ҳаракатида
қаршиликнинг унча катта бўлмаслиги: (ДСП ва масалянит қўлланилганда); 2)
конструкцияси оддий, ясаш, ўрнатиш, алмаштириш қулай; 3) юқори
ишончлилиги ва чидамлилиги; 4)оралиқ тузилма тебранишни пасайтириш
хоссаларининг юқорилиги. Камчиликлари: 1) ишқаланиш коэффициентини
ҳаракат тезлигига боғлиқлиги; 2) силжиш пайтидаги ишқаланиш коэффициенти
ҳаракат қилиш пайтидагига кўра 1,5...2 марта кўп, бу ўз навбатида затвор
жойидан силжиши пайтида силтанишга олиб келади, пастга тушириш
шароитини ёмонлаштиради; 3) кўтариб-тушириш кўп бўлганда жуда кўп
ёйилиши.
Ғилдиракли таянчлар. Улар алоҳида ғилдиракли (5.14-расм, d) ва
ғилдиракли арава (5.14 - расм, e) кўринишида бўлади ва сезиларли даражада
кўтариш кучини камайтиришга имкон яратади. Ғилдирак таянч ҳаракатланувчи
устунга бириктирилади (маҳкамланади). Ғилдираклар сони ҳар бир томонига
иккитадан ўрнатилган тўртта қабул қилинади. ғилдираклар сув гидростатик
босимини тенг юклаганлик принципига асосан жойлаштирилади. Кичик
214
оралиқларни ёпишда консол туридаги бириктириш қўлланилади (5.15 - расм, а).
Затворга тушадиган юклама ошиб борган сари ғилдирак таянч устунлари
деворлари орасидаги ўқда жойлаштирилади (5.15 -расм, b). Иккала
конструкциялар ғилдиракларни бирлаштиришда паз узунлиги ғилдирак
диаметри бўйичааниқланади, у ригел четки (охирги) кесимидаги баландлигидан
бир неча бор катта бўлиши керак.
Катта оралиқларда ғилдиракка тушадиган босимни камайтириш
мақсадида юрувчи аравалар қўлланилади. Бунда ҳар бир аравага иккитадан
ғилдирак ўрнатилади. Аравалар таянч тўсинлари орасига шарнирлар
(баланслар) жойлаштирилади (5.15 - расм, d).
5.15 - расм. Ғилдиракли таянчларни жойлашуви:
а-консолларда; b-таянч устунлари деворлари оралиғида; d-аравага бирлаштирилган
ғилдираклар; 1-юрувчи арава; 2-балансир; 3-таянч тўсини.
Ғалтакли таянчлар занжирли тракторларга ўхшаш ва бирлаштирилган
ғалтак занжиридан ташкил топган бўлиб, пазга мустаҳкамланган рельс ва четки
таянч устуни бўйича ғилдирайди (5.14 - расм, e). Уларни таянчга тушадиган
ғилдирак юк кўтариши кўп бўлган ҳолларда қўлланилади. ғилдиракли ва
ғалтакли затворларнинг афзаллиги: 1) силжиш пайтида бошланғич қаршиликни
камайтиради; 2) ҳаракат пайтида кам қаршилик кўрсатиши. Камчиликлари: 1)
тайёрлаш ва ўрнатиш нархининг юқорилиги; 2) қуйилма қисмларнинг
мураккаблиги; 3) пазларнинг ўлчами нисбатан катталиги.
215
Юқорида тавсифи келтирилган таянч ҳаракатланувчи қисмлар билан
бирга қўшимча йўналтирувчи ва тирговучли қурилмалар қўлланилади (5.12-
расм). Улар қуйидаги вазифаларни бажаради; 1) затвор кўндаланг
силжишларини чегаралайди; 2) затвор юкланмаган ҳолатида уни таянчларга
сиқади; 3) оғирлик маркази чегарасида аниқ ўрнатилмаган затвор
кўтарилишида юкламаларни қабул қилади; 4) асосий затворга яқин жойлашган
авария затворларини ёпишда ҳосил бўладиган юкламаларни қабул қилади; 5)
гидродинамик юкламалар таъсир этганда затвор тебранишларини пасайтиради;
6) йўналтирувчи қурилмалар сифатида пўлат таянчлар, ДСП ли сирпанувчи
таянчлар, ён томонли ғилдираклар қўлланилади. Тирговучли қурилмалар
сифатида тескари ёстиқчалар, якка ғилдираклар, массив эгилувчан резинали
буфер аравалар, рессор аравалар ва шу кабилар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |