Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

1-биргаликда қўшиб барпо этилган сув ташлаш иншооти ва ГЭС биноси; 2-икки қаторли 
олти поғонали кема юриш шлюзи; 3-ювма грунтли тўғон. 
Симлянск гидроузели кема қатнови, гидроэнергетика, ирригасия ва 
балиқчилик мақсадларида фойдаланиш учун барпо этилган. Гидроузел билан 
26,6 м-ли босим ҳосил қилинган, сув омбори ҳажми 24,3 млрд. м
3
, шу жумладан 
фойдали ҳажми 11,5 млрд.м
3
, сув омбори узунлиги 360 км, энг катта кенглиги 
38 км. Тўғон ўқида босим фронтининг узунлиги 13 км атрофида (4.26 - расм). 
 
4.26 - расм. Дон дарёсидаги Симлянск гидроузелининг жойлаштириш схемаси: 
1,2-грунтли ва водосливли тўғонлар; 3-балиқ кўтаргичлар; 4-ГЭС биноси; 5-ОРУ 220/110 кв; 
6-дамбалар; 7-кема қатнайдиган шлюз; 8-порт; 9-суғориш ва яйловларга сув чиқариш учун 
сув олиш иншооти; 10-Дон магистраль канали; 11-консолли сув ташлама; 12-кема юрадиган 
канал. 


155 
Гидроузел водосливли тўғондан, ГЭС дан, кема юрадиган шлюздан, Дон 
магистраль каналидан сув олувчи иншоотдан ва балиқ кўтаргичлардан ташкил 
топган. Ушбу барча иншоотлар узунлиги 12,7 км бўлган ювма грунтли тўғон 
билан бирлаштирилган. Симлянск гидроузели-мажбурий ёйилган ҳолда 
жойлаштиришга мисол бўла олади. Устидан сув оқиб тушадиган тўғон ва ГЭС 
сув омборининг энг ичкари қисмида жойлашган (Дон дарёси ўзани яқинида). 
Бундай жойлаштириш олиб чиқиб кетувчи ўзанни қуриш учун катта ҳажмдаги 
иш бажаришни талаб этмади ва қурилиш даврида дарёдаги сув сарфини 
дарёнинг табиий ўзанидан ўтказиб юбориш имконини беради. 
Сув омборида шамол таъсирида 3 м баландликка эга бўладиган тўлқинлар 
юзага келиши кутилган эди. Кема қатнайдиган шлюзга киришда аванпорт 
қуришга тўғри келди. Сув чуқур бўлган жойларда ҳимоя дамбаларини қуриш 
қимматга тушар эди, шу сабабли улар сув омборининг чап қирғоғи қисмига 
кўчирилди. Шу ернинг ўзида №14 шлюзни қуришга тўғри келди. Чап 
қирғоқнинг топографияси иккита бўлакланган шлюз қуришни тақоза этди. 
Аванпорт ҳудудида порт ҳам жойлашган. 
Сув олиш иншоотининг жойлашиш ўрни Дон магистраль каналининг 
трассасига кўра белгилаб олинди. Бу жой шамол натижасида ҳосил бўладиган 
катта тўлқинлардан дамбалар билан ҳимоя этилган. Иншоот келгусида 200 м
3
/с 
сувни ўтказишга мўлжаллаб қурилган, аммо дастлабки 25 йил мобайнида 
фақатгина 100 м
3
/с сув олинган. 
Балиқ кўтаргичлар балиқларнинг башорат қилинадиган миграсия (кўчиш) 
йўлида жойлаштирилган. Уруғланиш учун пастдан юқори томон 
ҳаракатланаётган балиқлар, ювма тўғоннинг пастки бьефига яқинлашади. Шу 
ерда балиқ кўтаргичларнинг ўрни белгиланган. 
Схемадан кўриниб турибдики, тўғон устидан темир йўл ва автомобиль 
йўллари ўтган. Уларнинг трассаларини белгилашда топография, хавфсизлик 
шароитлари, хизмат кўрсатувчи поселканинг жойлашиш ўрни ва бошқалар 
ҳисобга олинган. 


156 
Амударёда унинг янги дельтасига чиқиш чегарасида Тахиатош сув олувчи 
гидроузели қурилган бўлиб, у кўп миқдорда сув олишни таъминлайди: чап 
қирғоқ каналига 330 м
3
/с гача, ўнг қирғоққа, Кизкетган каналига 510 м
3
/с гача 
(4.27 - расм). Гидроузел ҳудудида сув сарфи 11 минг м
3
/с гача етади. Ўзан 
майда (0,3 мм дан кичик) қумлардан ташкил топган бўлиб, оқим у билан жуда 
лойқаланган. 
 
4.27 - расм. Амударё дарёсидаги Тахиатош гидроузелини жойлаштириш схемаси: 
1-устун қозиқ–қобиқли икки томони очиқ дамба; 2-водосливли тўғон. 
Ушбу каналлар қурилганига анча йиллар бўлган, улар бир неча бор қайта 
қурилган, лекин суғориладиган майдонларнинг ортиши ҳисобига эрта баҳорда 
уларга сув етказиб бериш таъминланмади (дарёдаги сув сарфлари 90 м
3
/с гача 
камайиб кетган). Каналларга сув олиш жойлари лойқа чўкиндиларга қарши 
курашиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда танланган. Қизкетган каналининг 
сув олиш шлюзи ўнг қирғоқда, унинг қавариқ жойида, қоя тошли заминда оқим 
сатҳининг қирғоқ билан кесилган чизиғининг ўзида барпо этилган. 
Тахиатош гидроузели шундан лойиҳаланганки, унда мавжуд ишлаб 
турган каналларнинг барча ижобий томонларини иложи борича сақлаб қолишга 
ҳаракат қилинган. Сув сатҳини кўтарувчи тўғон каналлар бошидан пастга 
кўчирилган. У сув сатҳини унча катта бўлмаган катталикка димлайди, бу эса 


157 
баҳордаги камсувлик вақтида сув олишни таъминлайди ва тошқин вақтида эса 
сувни димлаш орқали дарёлардаги тўғонсиз сув олиш иншоотларига 
олинадиган сув сарфини кўпайтириб беради. Гидроузелнинг бетон 
конструкциялари (сув ташлаш қисми) чап қирғоқда қуруқ котлованда қурилган. 
Гидроузел таркибига кема юрувчи шлюз, темир йўл ва автомобиль 
кўприклари киради. Пастки бьефда уруғланиш учун келаётган балиқлар 
ушланади ва Туябўйин гидроузелининг (дарёдан 110 км юқорида) юқори 
бьефига ташиб келтирилади. Бу эса икки гидроузел таркибидаги балиқларни 
ўтказиб юборувчи иншоотлардан воз кечиш имконини берди. 
4.28 - расмда 1940 йилда ишга туширилган Чирчиқ дарёсида қурилган 
Ғазалкент гидроузелини жойлаштириш схемаси келтирилган. Сув сарфи
30 м
3
/с дан (қишда камсувлик даврида) 2140 м
3
/с гача ўзгаради. Сув оқими йил 
давомида 1,2 млн. м
3
муаллақ ва йириклиги 200 мм гача бўлган 128 минг м
3
туб 
чўкиндиларни ташиб келтиради. 
Гидроузелни деревасион гидроэлектрстанцияси ишлашини таъминлаш ва 
Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғидан сув олувчи ирригасион каналларга сув 
олинишини тартибга солиш учун қурилган. Бу масалани ечиш учун дарёга 
параллел равишда кичик нишаблик билан канал трассаси ўтказилди. Сув 
кескин тушадиган жойларда ГЭС (канал бутун узунлиги бўйича 16 та ГЭС) 
қуриш мўлжалланди. Бу канал билан эски ирригасион каналлар кесишиб ўтди. 
Уларга сув деревасия орқали узатилади.
4.28 - расм. Чирчиқ дарёсидаги Ғазалкент гидроузелини жойлаштириш схемаси. 


158 
Гидроузел створи дарёнинг тоғли қисмидан чиқиш участкасида, яъни 
унинг чуқур ўйиқлардан иборат ўзани тугаб ва кўп тармоқли жойлар 
шаклланадиган, сув тўпланадиган жараёнлар бўладиган жойда танланди. 
Гидроузел створида сув димланиши 6 м қабул қилинган; у дарёнинг юқориси 
томон 1800 м га тарқалди (дарё нишаблиги 0,003 атрофида). Димланган 
бьефдаги йиғилган сув ҳажми 1,8 млн. м
3
. Оқимнинг лойқалиги димланган 
бьефнинг тезда тўлиб қолишини келтириб чиқаради, шунинг учун гидроузелни 
жойлаштириш муаллақ ва туб чўкиндиларга қарши курашиш билан чамбарчас 
олиб борилди. Иншоотлар ва уларни жойлаштириш гидравлик моделларда 
тадқиқ этилди. 
Гироузелнинг сув ўтказувчи иншоотлари унинг чап қирғоғида жамланган. 
130 м
3
/с сув сарфига мўлжалланган сув олиш иншооти сув тиндиргичнинг 
юқори каллаги кўринишида барпо этилган. Сув тиндиргич олти камерали, 
узунлиги 130 м, лойқалар гидравлик ювилди. Сув қабул қилувчи тешиклар 
бўсағага эга, бўсағалар дарё тубидан 4 м баланд, бўсаға юқорисида эса сув 
ташловчи тешиклар 2,5 м баландда жойлашган. Шағалли-галечникли 
чўкиндилар билан курашиш учун бўсағада 6 та ювувчи галерия (3,5 х 1,7 м, 
тезлиги 9 м/с гача) қилинган, ювувчи галереяларнинг бўсаға отметкалари сув 
қабул қилувчи иншоот бўсағасидан 2,7 м паст. 
Туб чўкиндилар оқизиладиган барча трактлар чугун плиталар билан (туби 
ва деворлари 1,2 м баландликда) қопланган. 
Сув ташлаш иншоотига туташган грунтли тўғон чап қирғоқда босимли 
сув фронтини ташкил этади. Тўғоннинг пастки қиялигида 2 м
3
/с сув сарфига эга 
бўлган бетон новли суғориш канали қурилган. 
Гидроузелнинг бетонли иншоотлари дарё ўзанида қурилган; дарёдан 
қурилиш сув сарфини ўтказиб юбориш учун чап қирғоқда котлованни четлаб 
ўтувчи айланма канал қурилган.

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish