8
кўтарилишига олиб келади. Бу кўтарилиш дарёдан бир неча ва баъзида ўнлаб
километрга (грунтларнинг сув ўтказувчанлиги ва дарёда сатҳ димланишига
боғлиқ ҳолда) тарқалади. Сув омбори бошида ва хўжалик фаолиятини юритиш
чегараланган ёки чекланган сув босадиган зонада қўшимча
сув димланиши
динамикасини башоратлаш лойиҳанинг ажралмас қисми бўлиши керак.
3. Иқтисодий нуқтаи назардан шундай вариант танланадики, бунда тўғон
створи, НДС, ишлаш режими, ҳимоялаш тадбирлари ва ш.к., сув омбори
чегарасидаги қурилиш ва тадбирлар жами харажатининг бирлик маҳсулотга (1
м
3
фойдали сиғим, 1 кВт соат электр энергияси ва б.) нисбати энг кичик бўлиши
лозим. Бундан ташқари самарадорлик ва зарарнинг бошқа томонларини ҳам
ҳисобга олиш лозим, масалан кема қатновини ташкил қилиш ва
яхшилаш
имконияти, сув таъминотини яхшилаш, рекреасион ва ижтимоий эффект,
балиқлар кўчиш йўлини ва кема қатновини тўсиш, қирғоққа яқин экинзор ва
ўрмон массивларига таъсир этиш ва ш.к.
4. Сув омбори ҳавзасини ташкил қилиш
тадбирлари таркибига
қуйидагилар киради:
а) ер ости сувларининг кўтарилиши ва ер устки сувларининг ташланиши
натижасида сув босадиган зоналардан, ҳамда тўлқинлар билан бузиладиган
қирғоқ полосасидан аҳоли яшаш пунктларини, йўлларни, ЭУЛ, алоқа
линияларини, тарихий ёдгорликларни ва объектларни кўчириш;
б)
баъзи объектларни, шу жумладан баъзи бир қишлоқ хўжалиги ер
майдонларини сув босишдан ҳимоя қилиш. Тахминий баҳоланганда сув
босадиган зона янги шароитларда грунт сувлари сатҳи ҳолати билан
аниқланади: аҳоли яшаш пунктларида грунт сувлари чуқурлиги 4 м дан, бошқа
жойларда эса 2 м дан кам бўлса, бундай ҳудудлар сув босган ҳисобланади.
в) санитария тадбирлари (дезинфекция ва инфекцион моллар кўмилган
жойларни, қабристонларни, тозалаш иншоотларини ва ш.к. ларни
кўчириш; ҳудудни хлорлаш);
г) сув омборидан балиқ хўжалиги учун фойдаланилганда чуқур
участкаларни тайёрлаш;
9
д) археологик ишлар (кириш имкони бўлмайдиган археологик
объектларни аниқлаш, қидириб топиш ва тадқиқ этиш);
е) сув омбори туби ва ён томонларидан фильтрация натижасида пастда
жойлашган объектларга (баъзида ўнлаб километр узоқликда жойлашган) хавф
туғиладиган тақдирда, фильтрацияга қарши тадбирларни қўллаш;
ж) зарур ҳолларда сув омборининг баъзи
участкаларини шамол ва кема
қатнови натижасида ҳосил бўладиган тўлқинлардан, музликлар ўпирилиб
тушишидан, юқори сув сатҳларидан, муз тўпланиб ва тиқилиб қолишидан
ҳимоялаш;
з) грунт кўчишига қарши ишлар;
и) сув омборининг сув босишидан ҳимояланган кам сувли зоналарида сув
сатҳини пасайтириш тадбирлари;
к) сув омборининг чўкиндилар режимини ростлаш ишлари;
л) безгакга қарши тадбирлар;
м) сув омборида оқимнинг тезлик ва тезлик режимлари ўзгариши билан
боғлиқ бўлган биологик режимини ростлаш бўйича махсус тадбирлар;
н) экологик ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар.
Ушбу тадбирларни ўтказиш меъёрий хужжатлар билан аниқ белгиланган.