63
2) ўрта қисм – иншоотнинг асосий қисми бўлиб, унинг чегарасида бетон
плита жойлаштирилади. Унда флютбет, оралиқ деворлар, ён деворлар,
таъмирлаш затворлари учун пазлар (уйиқлар), затвор, хизмат кўприги,
транспорт қатнови учун кўприк ва иншоот остида ҳаракат қилувчи фильтрация
оқими йўлини узайтирувчи қурилма (шпунт) лар жойлаштирилади;
3) қуйи туташтирувчи қисми-флютбет ўрта қисмининг давоми бўлиб, сув
урилма ва рисбермадан иборат. Сур урилмада қуйи туташтирувчи деворлар,
энергия сўндиргичлар, фильтрация чиқиш жойларида эса тишлар ёки
шпунтлар ўрнатилади. Ростлагич алоҳида элементларни
бир-бирига ва канал
билан бирлаштириш ҳамда оқимнинг оқиб ўтиши учун қулай гидравлик
шароитларни таъминланиши лозим.
Понур юқори бьефда иншоотнинг олди томонидан қурилади. У иншоот
олдидаги ўзанни ювилишдан сақлайди,
шунингдек, иншоот остидан сингиб
ўтувчи фильтрация йўлини узайтиради, натижада фильтрация сувининг тезлиги
ва сарфи камаяди. Фильтрация йўлини узайтириш мақсадида понурнинг
бошланиш жойида «тиш» ҳам ўрнатилади.
3.12 - расм. Очиқ ростловчи иншоот:
1-понур олдидаги шпунт; 2-понур; 3-марказий шпунт; 4-сув урилма; 5-пастки шпунт;
6-рисберма; 7-пастки бьеф қияликларини плиталар билан мустаҳкамлаш; 8-ён дефорлар;
9-хизмат кўприги; 10-затвор; 11-юқори бьеф қияликларини плиталар билан мустаҳкамлаш;
12-тескари фильтр.
64
Бундан ташқари, понур фильтрация сувининг флютбетга бўлган
босимини камайтиради ва сув урилмани унча қалин қилишга зарурат қолмайди.
Понур устидаги сув босими унинг остидан сингиб ўтувчи сув босимидан ортиқ
бўлганлиги учун унинг қалинлиги конструктив мулоҳазаларга
асосланиб
белгиланади. Кўп йиллик мулоҳазалар ростла-гичнинг понур қисми узунлигини
тахминан
H
дан
H
2
гача олиш мумкинлигини кўрсатди, бунда
H
- иншоот
олдидаги сув чуқурлиги. Иншоотнинг капиталлик синфига кўра, понурнинг
қалинлиги 0,2 м дан 0,5 м гача қабул қилинади. Понур сув ўтказмайдиган
материаллар бетон, темир-бетон ва лойли тупроқлардан қурилади.
Иншоот
унча катта бўлмаса, понурни пишитилган лой (пахса) дан 0,6 м калинликда
барпо этиш мумкин, лекин сув ювиб кетмаслиги учун унинг устидан тош териш
ёки плиталар билан мустаҳкамлаб қуйиш зарур. Бетонли ростлагичлар остонаси
катта канал
тагидан баланд жойлашган булса, бундай пайтларда понур қия
қилиниб ёки катта канал сатҳига тенг қилиниб горизонтал ҳолда ўрнатилади.
Канални иншоотнинг кириш қисми билан конус ва тескари девор,
шунгувчи девор, эгри девор ва кенгайиб борувчи деворлар билан
бирлаштирилади (3.13 - расм).
Конусли тескари девор (3.13 - расм, e) амалда жуда кенг тарқалган, чунки
бундай конструкция сувнинг иншоотга сокин (тинч), гирдобсиз (уюрмасиз)
оқиб киришни таъминлайди. Иншоот ўлчамларига кўра,
тескари девор конус
орка томонига 0,5…1 м қалинликда ўрнатилади. Конусни эса ювиб кетмаслиги
учун бетон, тош, шоҳ-шабба боглами ва бошқа малаллий материаллар билан
мустаҳкамланади.