Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти


  Хорижий мамлакатларда кадастр юритиш тажрибаларининг



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#71418
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47
Bog'liq
Nishonboev kadastr

1.4.1. 
Хорижий мамлакатларда кадастр юритиш тажрибаларининг 
таҳлилидан келиб чиқадиган таклифлар 
а) Ер ва бошқа барча кўчмас мулк кадастрлари ҳизмати ягона кадастр 
тизимини ташкил этиши керак. Зеро, ер участкалари, жамоа хўжаликлари, 
давлат ва шахсий хўжаликларнинг барча турига мансуб ерлар, давлат 
заҳирасига тааллуқли ерлар, кўчмас мулкнинг ҳам барча турлари, бино ва 


- 17 - 
иншоотларнинг кадастр тасвирловлари ягона давлат геодезик асосга нисбатан 
бажарилиши керак. 
б) Кадастр тизимини замонавий технологияга асосланган ҳолда 
автоматлаштирилган бўлиши, барча ишлар юқори илмий ва амалий даражада 
компьютерларда бажарилиши керак. 
в) 
Кадастр 
тасвирловларини 
чизишда 
аэрофотограмметрия, 
фотограмметрия ва ортофото хариталаридан, рақамли хариталардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
1.5. 
Кадастр хизматини ривожлантириш муаммолари ва уларнинг 
ечими
Ер ва кўчмас мулк ҳисобини замон талабларига жавоб берадиган 
даражага етказиш учун кўпгина теҳник, иқтисодий ва ташкилий ишларни 
амалга ошириш қерак. Жисмоний шаҳсларнинг, давлатнинг, ер ва кўчмас 
мулкка бўлган эгалик ҳуқуқларини, уларга кетказган сарф-ҳаражатларини, 
банкдан олиб ишлатилган маблағларни ишончли равишда муҳофаза қилиш 
учун кадастр тизимини барпо этиш мақсадга мувофикдир. Шу боис, барча 
ривожланган мамлакатларда кадастр тизимига катта аҳамият берилаётир.
Ер ва бошқа кўчмас мулк, уларнинг баҳоларини, ердан 
фойдаланувчиларни ва шунга ўҳшаш мулкий маьлумотлар ва ахборотларнинг 
ҳисобини,уларнинг ўзгаришларининг ҳисобини олиб бориш бозор 
иқтисодиёти фаолиятини, ер ресурсларидан фойдаланишни ишончи 
бошқарувни яҳшилашга олиб келади. 
Юқорида 
келтирилган 
асосий 
талабларнинг 
бажарилишини 
таьминлайдиган, у ёки бу турдаги кадастрни барча ривожланган мамлакатлар 
қўллашади. 
Ер заҳираларига барча ерлар ва кўчмас мулк ишғол қилган ерлар ва 
бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлари киради. Лекин, уларнинг ичида 
кўп тарқалгани - ер участкаси маьлум даражада ҳужжатлар асосида 


- 18 - 
расмийлаштирилган ер, бино, ва иншоотлар ишғол қилиб турган ер ёки 
кўчмас мулк билан банд ерлар киради. 
Кўчмас мулк бир ёки бир неча ер участкаларидан ташкил топган бўлиши 
мумкин. Ундан ташқари, кўпгина мамлақатларда ер участкаларининг бир 
қисмида жойлашган бино ёки унинг бир қисмини кўчмас мулк шаклида 
ҳисобдан ўтказиш мумкин. Агар ўша кўчмас мулк ер остида ёки унинг 
устида-биринчи қаватдан бошқа қаватда жойлашган бўлса уни “сатҳий
кўчмас мулк” дейилади. Асос қилиб олинадиган қуйидаги энг муҳим 
масалаларни ечиш мумкин: 
1)мулкий хуқуқнинг кафолати ва кўчмас мулкка эгалик
қилишининг ишончли муҳофазаси;
2)ер ва кўчмас мулкни солиққа тортиш тизимига ёрдам бериш;
3)банкдан қарз олиш кафолатини таъминлаш;
4)
ер ва кўчмас мулк бозорини ривожлантириш ва назорат қилиб туриш;
5)
давлат ерларини муҳофаза килиш;
6)
ер тўғрисидаги баҳсларни камайтириш;
7)
ер ислоҳини осонлаштириш;
8)
шаҳардаги режалаш ишларини ва инфратузулмани ривожлантириш 
жараёнининг
самарасини ошириш; 
9)
атроф-муҳитдан фойдаланишнинг мақбул усулларини ҳаётга тадбиқ 
этишга ёрдам бериш; 
10)
миқдорий маьлумотларни йиғиш. 
Кадастр асосан баён қисмдан ва план, ҳаритадан, чизги ёки чизмалардан 
иборат бўлади. 
Кўпгина мамлакатларда далада бажариладиган ўлчов ишларини ҳусусий 
геодезия компаниялари ва давлат корҳоналари бажаради. Ҳарита ва 
планларнинг аниқлиги ҳар ҳил мамлакатларда ҳар ҳил бўлади. Ўлчаш ишлари 
баьзи мамлакатларда катта аниқликда бажарилса, бошқасида аниқлик анча 


- 19 - 
паст. чамаси, ҳар бир ҳолатда ҳам ўлчаш ишларининг аниқлигини назарий ва 
амалий жиҳатдан асослаш керак. 
Кадастр ишларини компüютер ёрдамида бажариш яҳши самара 
бермоқда. 
Рақамли хариталар тузиш ҳам энг самарали маьлумотлар тўпламидир. 
Лекин бундай ҳарита тузиш анча кўп маблағ талаб қилади. 
Кадастрни энг замонавий усулларда тузиш, уни автоматлаштириш 
мураккаб ва жуда кўп меҳнатни, энг муҳими катта маблағни талаб қилишини 
унутмасалик керак. Шунга қарамасдан, агар кадастр тизими ташкил 
қилинадиган бўлса, у замонавий талабларга жавоб берадиган қилиб тузилиши 
зарур. Бунинг учун бу борада илмий – тадқиқот ишларини ривожлантириш 
кераклигини унутмаслик керак. 
Кадастр тизимини босқичма-босқич бажарган маьқул. Аввало, 
истимолчиларга энг зарур бўлган маьлумотларни йиғиш, қайта ишлаш, 
сақлаш ва тарқатиш масалаларини ечиш керак. Ана шундай долзарб 
муаммолардан бири-чегара масаласи. Унинг нуқталарини жойда аниқлаш, 
белгилаш муҳим ишдир. Ер заҳираларидан фойдаланишда ўта аниқ геодезик 
ишлар бажарилмаса ҳам бўлади. Унча қиммат бўлмаган тасвирлов ва ҳарита 
тузиш усулларидан фойдаланиш керак. 
Тасвирлов ишларига ҳусусий геодезик корҳоналарни жалб қилишни 
асослаш зарур. Кўпгина мамлакатларда тасвирлов, ҳариталаштириш ишлари 
маҳсус руҳсатномалари бор ҳусусий корҳоналарга берилади. Ҳатто, бир қатор 
кадастр маьлумотларидан фойдаланиш ишларини ҳам ҳусусий корҳоналар 
бажаради. Лекин кадастр тизими Давлат идораларига қарайди. 
Ер ресурсларидан фойдаланишни бошқарувнинг янги тизимини амалда 
татбиқ қилиш учун қўйидаги тартибга амал қилинса мақсадга мувофиқ 
бўлади : 
1) 
истемолчиларнинг талабаларини аниқлаш; 
2) 
янги идоравий бошқарувни ташкил этиш;


- 20 - 
3) 
янги қонунларни ишлаб чиқиш; 
4) 
амалдаги ер ҳуқуқлари ва мулкий ҳуқуқларни аниқлаш; 
5) 
чегараларни белгилаш ва янги ер участкаларининг тасвирини чизиш; 
6) 
янги ҳисобий усулларни яратиш, сақлаш тартибини, ер 
маьлумотларини излаш усулларини яратиш; 
7) 
молиявий бошқарувнинг янги тизимини тузиш; 
8) 
амалдаги кадастр тизимининг фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни 
оммавий аҳборот воситалари орқали ҳабардор қилиб туриш.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish