ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
«Электроника ва автоматика» факультети
«Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш» кафедраси
«Соҳанинг технологик ўлчашлари ва асбоблари»
фанидан
Лаборатория иши
Бажарди: S28-19-гуруҳ талабаси _____________________________ Текширди: асс. Ортиқов Э.Э.
Тошкент - 2022
1-Лаборатория иши
Мавзу: САТҲ ЎЛЧАШНИНГ ВИЗУАЛ ВОСИТАЛАРИНИНГ ИШЛАШ ПРИНЦИПИНИ ЎРГАНИШ
Ишдан мақсад
Визуал ва гидростатик сатҳ ўлчагичларнинг ишлаш принципини ўрганиш ва MatLab дастурида структур схемасини қуриш. Сатҳ ўлчагични қайси типик звенога хослигини, уни хусусиятларини ўрганиш.
Назарий қисм
Шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, мазкур ўлчаш воситаларига ўлчов чизғичлари, рейкалар, лотли рулеткалар (силиндирик стерокенли) ва сатҳ ўлчовчи шишалар (охиргиси кўроқ қўлланилади) киради. Сатҳни сатҳ ўлчовчи шишалар ёрдамида ўлчаш туташ идишлар қонунига асосланган.
С атҳ ўлчагич шишанинг принципиал схемасини кўриб чиқамиз (энг кенг тарқалганлиги сабабли). Схема 3.1–расмда келтирилган. Кўрсаткич шиша 1 арматура ёрдамида идишнинг пастки ва устки қисмлари билан бирлаштириади. 1 трубкадаги суюқлик менискининг ҳолатини кузатиб идишдаги суюқлик сатҳининг ҳолати ҳақида фикр юритилади. Резервуардаги ва шиша трубка (най) даги суюқлик теятуралари фарқига боғлиқ бўлган қўшимча хатоликни бартараф этиш учун ўлчашдан аввал сатҳ ўлчагич шишалар ювилади. Бу вазифани вентил 2 бажаради. Механик мустаҳкамлиги паст бўлганлиги сабабли сатҳ ўлчагич шишаларни узунлиги 0.5 м ортиқ бўлмайди.
Шунинг учун, резервуарларда сатҳни ўлчаш учун уларда бир–бирини тўлдириб турувчи бир нечта сатҳ ўлчагич шишалар ўрнатилади. Сатҳ ўлчагич шишалар 3 МПа босимгача ва 300 0C ҳароратгача қўлланилади. Сатҳни сатҳ ўлчагич шишалар билан ўлчашнинг абсалют хатолиги ±(1 – 2) мм.
Қоида бўйича инсон кузатаётган қурилмаларда қўлланилади.
Технологик жараенларни автоматлаштириш масаласини ҳал қилиш кўпинча резервуарлардаги суюқлик, бункерлардаги тўкилиб сочиладиган, қаттиқ бўлакчалардан иборат моддаларнинг сатҳ баландлигини ўлчаш, назорат қилиш билан боғлиқ бўлади.
Сатҳ ўлчов асбоблари жуда кўп турли бўлиб, уларнинг энг асосийлари сифатида гидростатик, калқовичли, пьезометрик, механик, электрик, радиоактив ва бошқа сатҳ ўлчагичларни кўрсатиш мумкин.
Гидростатик сатх ўлчагичлар ёрдамида сатхни ўлчаш учун суюқлик устуни ҳосил қилаётган босимни ўлчаб сатх ўлчанади, яъни
P= gH; ( =const бўлганда)
Пьезометрик ва дифманометрик гидростатик сатх ўлчаш усуллари мавжуд.
Пьезометрик сатх ўлчагичлар (3.2-расм) агрессив ва ўта агрессив мухитларнинг сатхини ўлчашда қўлланилади. .
3.2-расм. Пьезометрик сатх ўлчагичлар:
1 – ростланувчи дроссель;
2 – ротаметр;
3 – пьезометрик трубка;
4 – манометр (иккиламчи асбоб)
Хаво берилиши билан тизимдаги босим суюқлик устуни (Н) босимига тенглашгунча ортиб боради, яъни, ρgH. Босим тенглашиши билан пъезометрик трубкадан (3) хаво чиқа бошлайди. Бу хаво сарфи минутига 60-100 пуфакча қилиб ростловчи дроссель (1) ва стаканча ёрдамида созланади. Шундай қилиб, пъезометрик трубкадаги босимни ўлчайдиган ўлчов асбоби (4) шкаласи, ўлчанаётган сатх бирлигида градуировкаланиши мумкин.
Гидростатик сатх ўлчагичларнинг (3.3-расм) иккинчи тури дифманометрик сатх ўлчагичлардир.
3.3-расм. Дифманометрик сатх ўлчагич: 1-насос, 2-тенглаштирувчи идиш, 3-резервуар
Тенглаштирувчи идиш тирсагидаги суюқлик устуни баландлиги ўзгармас, дифманометрнинг бошқа тирсагидаги босим эса, резервуардаги суюқлик сатхи ўзгариши билан ўзгаради, яъни, сатхнинг хар бир қийматига маълум бир босимлар фарқи тўғри келади. Биринчи холатда, аппаратдаги босим атмосфера босимига мос бўлса, унда , тенглаштирувчи идиш аппарат тубига мослаб ўрнатилади ва унда ўлчанаётган босимлар фарқи қуйидагича бўлади:
Агар аппаратдаги босим атмосфера босимидан катта бўлса, унда,
Гидростатик сатҳ ўлчагичлар ёрдамида сатҳ ўлчаш суюқлик устуни ҳосил қилган гидростатик босимни ўлчашага олиб келинади. Гидростатик босимни ўлчашни қуйидагича амалга ошириш мумкин:
- сатҳнинг қуйи чегарасига мос баландликда ўрнатилган манометр билан;
- резервуар сатҳининг қуйи чегараси ва суюқлик устидаги газли соҳаларга мос келувчи баландликларни боҳлаб турувчи дифференциал манометр билан;
- фиксацияланган қийматгача тўлдирилган резервуарнинг ичига туширилган найчага ҳайдалган газ (масалан, ҳаво) нинг босимини ўлчаш орқали.
Қуйидаги расмда манометр билан сатҳ ўлчаш схемаси келтирилган. Бу мақсадда қўлланиладиган манометр 1 ўлчаш чегарасига мос келувчи ихтиёрий типдаги манометр бўлиши мумкин.
3.4.- расм. Гидростатик сатҳ ўлчагичнинг принципал схемаси.
Технологик аппаратларда босим таъсири остида бўлган суюқликларнинг сатҳини ўлчаш учун дифференциал манометрлар кенг қўлланилади.
Дифференциал манометрлар ёрдамида шунингдек очиқ резервуарлардаги суюқлик сатҳини, суюқлик фазалари бўлими ва суюқлик бўлимларининг сатҳларини ҳам ўлчаш мумкин. Ушбу расмда келтирилган схема учун:
Do'stlaringiz bilan baham: |