50
5) Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг
дунёқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сафарбар қилиш ва мустақил
белгилаш имконини бериш.
Ушбу ислоҳотлар инсон манфаатларига мос келган, унинг талаб ва эҳтиёжларини
қондиришга қаратилган тақдирдагина аҳамиятли бўлишини ҳам ёдда тутмоғимиз лозим.
Стратегик мақсадларга изчиллик билан эришиб бориш ислоҳ қилишнинг биринчи
босқичидаги асосий устивор йўналишларни аниқ ажратиб олиш заруратини келтириб
чиқарди. Бунда ғоят кескин муаммоларни яқин фурсатларда ҳал этишга ёрдам берадиган
асосий бўғинларни топиш муҳим эди.
Бизнинг бозор ислоҳотларини амалга ошириш дастуримиз устивор вазифаларни
босқичма-босқич ҳал қилишга асосланади. Қуйидагилар биринчи босқичда ғоят муҳим ва
биринчи даражали чора-тадбирлар ҳамда устивор йўналишлар сифатида илгари сурилади:
1. Қатъий молиявий сиёсатни амалга ошириш, давлат бюджети тақчиллигини
иложи борича камайтириш, бюджетдан бериладиган дотациялар ва субсидияларнинг
барча турларини босқичма-босқич қисқартириб бориш;
- даромад тушганидан кейингина бюджет маблағларини тақсимлаш йўлдан
оғишмай бориш, бюджетдан
биринчи даражали, энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари
учунгина маблағ ажратиш;
- яратиш аҳамиятига эга бўлган халқ хўжалиги тармоқларини, айрим корхоналарни
ривожлантириш учун инвестициион кредитларидан кенг фойдаланиш;
- солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадларини барқарор суратда
тўлдириб турилишини таъминлайдиган, кичик ва хусусий корхоналарнинг, чет эл
капитали иштирокида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган қўшма
корхоналарнинг ривожланишини рағбатлантирадиган солиқ сиёсатини олиб бориш.
2. Марказий банк бошчилигида ҳамда икки босқичли кенг тармоқли мустақил
тижорат ва хусусий банклар тизимини вужудга келтириш, республика худудида йирик чет
эл банкларининг бўлимлари ва ваколатхоналарини очиш учун қулай шароит яратиш;
- барқарор
пул муомаласини таъминлаш, кредит ва накд пул эмиссиясини, пул
массасининг асоссиз ўсишини кескин чеклаш.
3. Нарх; белгилаш тизимини тартибга солиш, унинг бозорни тартибга солиб
турувчи восита сифатидаги ролини мустаҳкамлаш;
- қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳарид нархларини изчил ошира бориб,
уларни жаҳон нархлари даражасига етказиш;
- монополияларга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш, юксак даражада
монополиялашган тузилмаларни ажратиш ҳисобига нарх-навонинг сунъий равишда
ошириб юборилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш, рақобатчиликни
вужудга
келтириш учун шароит яратиш.
Бутун ислоҳ қилиш жараёнида амалга оширилган ғоят муҳим стратегик устивор
структуравий ўзгаришларни амалга оширишдан иборат бўлди. Стратегик маънода ўсишга
эришиш учун ишлаб чиқариш структурасини ўзгартириш зарур. Шу сабабли ҳар бир
босқичда ресурслар мавжудлигига қараб, энг аввало, иқтисодиётнинг устун
йўналишларида структуравий ўзгаришларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-
тадбирлар чиқарилмоғи даркор.
Биринчи босқичда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилади:
- Ёқилги - энергетика комплексининг илдам суръатлар билан ривожланишини
таъминлаш, нефть ва табиий газ қазиб чиқариш ҳамда уларни қайта ишлаш ҳажмларини
ошириб бориш, республиканинг энергетика мустақиллигига эришиш;
- товарларни четдан келтириш ўрнига уларни ўзимизда ишлаб чиқарувчи
корхоналарни ривожлантириш асосида, бошқа минтақалардан келтирадиган халқ
хўжалиги ва аҳоли истеъмоли учун ғоят муҳим маҳсулот турларига республиканинг
қарамлигини камайтириш чораларини кўриш;
51
- қишлоқ хўжалик хом-ашёсининг энг муҳим турларини (пахта, ипак, мева-сабзавот
ва бошқа маҳсулотлар) тўлиқ қайта ишлаш, енгил ва маҳаллий саноатнинг туташ ишлаб
чиқаришларини-тўқимачилик, ип йигириш, тикувчилик ва бошқа корхоналарни
ривожлантириш;
- энг муҳим истеъмол молларини ишлаб чиқарадиган тармоқларни жадал
ривожлантириш тайёрланаётган маҳсулот хилма-хилллигини кўпайтириш, ош тузи, спирт,
гугурт ва бошқа ўта камёб товарларни ишлаб чиқиш учун янги корхоналарни бунёд этиш.
- қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш иқтисодий ўзгаришларнинг энг муҳим буғини
ҳисобланади.
Деҳқончилик секторини ривожлантириш муаммолари Ўзбекистоннинг бозорга
ўтиш стратегиясида ҳал қилувчи муаммолардандир. Шу сабабли қишлоқ хўжалигида
доимо иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши марказда туради. Зеро, бу бутун
иқтисодиётимизнинг асосидир. Барча иқтисодий ўзгаришлар жараёни деҳқончилик
секторига қанчалик чуқур таъсир этишига, қишлоқда ислоҳотлар қанчалик узоққа
боришига кўп жиҳатдан боғлиқ эканлиги қайта-қайта кўрсатиб ўтилган.
Шу сабабли қишлоқ хўжалигида биринчи босқичдаамалга
ошириладиган
вазифалар қуйидагилардан:
- қишлоқда хўжалик юритишнинг янги йўлларини кенг кўламда ривожлантириш,
деҳқонлар ўзлари ишлаётган ернинг, етиштирилаётган маҳсулотнинг тўла ҳуқуқли
хўжайинлари деб аниқ; ҳис қилишларига имкон берадиган иқтисодий муносабатларни
шакллантириш;
- пахтадан ва бошқа экинлардан бушатиб олинаётган ер майдонларини фермер ва
деҳқон хўжаликлари ташқил этишга бериш, фуқароларни шахсий томорқа ерларини
кенгайтириш, қишлоқ меҳнаткашларига мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод
фойдаланишга бериб қўйиш йўлини изчил олиб бориш;
- қайта ишловчи корхоналарни қишлоқ, хўжалик хом-ашёси етиштириладиган
жойга мумкин қадар яқинроқ қуриш, қишлоқда ихчам
саноат корхоналари ва цехлар
бунёд этиш, меҳнатнинг касаначилик шаклларини, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига
хизмат кўрсатадиган фирма тармоғини кенг ривожлантириш;
- қишлоқда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктураси тармоқларини фаол
шакллантириш қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш.
Биринчи босқичнинг асосий вазифаси жаҳон ҳамжамиятида қатъий ўринга эга
бўлишдан, ишончли шерик эканлигимизни кўрсатишдан, ғоят кенг ташқи иқтисодий
алоқаларни ўрнатишдан иборат бўлади. Бунинг учун эса:
- ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолиятни амалга оширадиган ихтисослашган
ташқилий структуравий тизимни вужудга келтириш, тегишли кадрларни тайёрлашни
йўлга қуйиш;
- ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш бўйича аниқ мақсадни кўзловчи
сиёсатни ўрнатиш, чет эллик шериклар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишда
корхоналар ва фуқароларга кўпроқ эркинлик бериш;
- товарларни экспорт ва импорт қилишнинг имтиёзли тартибини жорий этиш, квота
белгилаш ва лицензия олиниши керак бўлган товарлар руйхатини босқичма-босқич
қисқартириб бориш;
- экспорт ва импорт таркибини такомиллаштириш, анъанавий маҳсулот турлари
(пахта ва ундан олинган маҳсулот, рангли
металлар, минерал ўғитлар ва бошқаларни)
экспорт қилиш билан бир қаторда чет элга техникавий жиҳатдан мураккаб тайёр товарлар
ва буюмларни етказиб беришни кенгайтириш, турли хизматлар;
- транспорт, сайёҳлик, валюта-кредит хизматларини кўрсатиш;
- имтиёзлар тизимини вужудга келтириш, қўшма корхоналар ташқил этиш, чет
эллик инвесторлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш
воситасида корхоналарнинг экспортга мўлжалланган маҳсулотларини ишлаб чиқариш
соҳасидаги инвестиция фаолиятини рағбатлантириш;
52
- чет элдан олинаётган кредитларни, биринчи навбатда аҳолини озиқ-овқат
маҳсулотларининг энг муҳим турлари, дори-дармон билан таъминлашга сарфлаш, чет эл
инвестицияларини халқ хўжалигининг асосий тармоқларига жалб этиш;
- кончилик, ёқилги, энергетика соҳасига, қишлоқ, хўжалик хом-ашёсини саноат
усулида қайта ишлашга, шунингдек, иқтисодиётнинг давлатга қарашли бўлмаган
секторини ривожлантиришга жалб қилиш;
- ташқи иқтисодий фаолият инфраструктураси - ташқи алоқаларимизни
ривожлантириш манфаатлари ва шартларига мос келадиган ихтисослаштирилган ташқи
савдо, лизинг, консалтинг ва суғурта фирмалари, транспорт, алоқа ҳамда
коммуникация
тизимларини барпо этиш, чет элда ваколатхоналаримизни очиш талаб этилади.
Назорат саволлари
1. Иқтисодий ислоҳ соҳасидаги стратегик мақсадлар нималардан иборат?
2. Стратегик мақсадларга эришишнинг қандай устувор йўналишлари мавжуд?
3. Молия ва солиқ соҳасидаги устивор йўналишлари нималардан иборат?
4. Нарх - наво ва пулнинг қадрсизланиши соҳасидаги устувор йўналишларнинг
моҳиятини таърифлаб беринг?
5. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар ва истиқболли йўналишларни тушунтириб
беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: