Битирув малакавий ишининг объекти ва предмети. Ушбу битирув малакавий ишининг тадқиқот объекти бўлиб, «Pack and Food Industry» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобланади ва тадқиқот жараёнида ушбу корхонанинг амалий маълумотларидан фойдаланилди.
Битирув малакавий иши услубиёти ва услублари. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримов асарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Фармонлари ва Қарорлари, Республика Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиётни эркинлаштириш ва мамлакат ташқи бозорини барқарорлаштириш тўғрисидаги қарорларида ва хизмат кўрсатиш соҳасида маркетингни ривожлантириш бўйича мамлакатимиз ва хорижий олимларнинг асарларида баён қилинган назарий ва услубий ёндашувлар тадқиқотнинг услубий асосини ташкил этади.
Назарий аҳамияти- корхонларни бошқаришда замонавий халқаро маркетинг концепцияларидан фойдаланиш, бу соҳани такомиллаштириш ҳамда маркетинг фаолияти самарадорлигини оширишнинг аҳамияти таҳлил этилганлигидан, замонавий халқаро маркетинг концепцияларидан фойдаланишнинг усулларини амалга тадбиқ этишдан иборатдир.
Битирув малакавий ишининг илмий жиҳатдан янгилиги. Ушбу битирув малакавий иши тадқиқот натижаларининг илмий-амалий жиҳатдан янгилиги қуйидагилардан иборатдир:
- Иқтисодиётни замонавийлаштириш, диверсификация қилиш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш даврида озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш шарт-шароитлари ва йўллари кўрсатиб берилган;
-корхонада маркетингнинг асосий вазифаларидан бири бўлмиш экспорт салоҳиятини оширишда замонавий маркетинг концепцияларининг самарадорлигини оширишнинг асосий йўллари кўрсатиб ўтилган;
-экспорт салоҳиятини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланишни самарали тарзда амалга оширишнинг асосий йўллари кўрсатиб берилган.
Битирув малакавий иши натижаларининг амалий аҳамияти. Ушбу битирув малакавий ишининг асосий хулосалари юқори таваккалчиликка асосланган бозор муносабатлари шароитида потенциал бозорда энг қулай ва самарали ҳолда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш ҳақидадир. Иш бўйича қилинган асосий хулосалар ва таклифлар «Pack and Food Industry» маъсулияти чекланган жамияти жамоаси ва раҳбарияти билан муҳокама қилинди ва бу таклифларнинг аксарияти фаолиятга жорий этиш учун қабул қилинди. Битирув малакавий ишида асосланган услубий ишланмалар, таклифлар ва бошқа амалий натижалар, «Pack and Food Industry» маъсулияти чекланган жамияти экспорт салоҳиятини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш ва уни самарали тадбиқ этиш йўлларини танлаш имкониятини бериши мумкин.