Тест саволлари 1. Қайси тамойил жисмоний тарбия жараёнидаги олдинги машғулотни изига тушишини таъминлашни талаб қилади? А. Кўрсатмалилик тамойили; Б. Узлуксизлик тамойили;
С. Бажара олиш ва индивидуаллаштириш; Д. Онглилик ва фаоллилик.
2. Машқлар техникасининг фазовий характеристикасига нималар киради? А. Гавда ҳолати, ҳаракат траекторияси; Б. Гавда ҳолати;
С. Машқларнинг шакли; Д. Ташқи кучлар.
3. Жисмоний машқларнинг шакли қуйидагиларнинг қайсисини ўз ичига олади? А. Ҳаракатнинг ички ва ташқи тузилиши; Б. Ҳаракат фаолияти қисмларининг тўплами; С. Жисмоний машқларни бажариш жараёнида инсонда содир бўладиган қийинчиликларни енгиш даражаси; Д. Жисмоний машқларнинг координатсион қийинлиги.
4. Қуйидаги кўрсатилган методлардан қайси бири ташкил топган техникани дастлабки мустаҳкамлашга ёрдамлашади? А. Танланган машқлар методи; С. Яхлит бажариладиган машқ методи;
Б. Бўлак-бўлак қилиб ўргатиладиган машқлар методи; Д. Стандарт такрорлаш.
5. Жисмоний таълим тушунчаси мазмунининг асосини нима ташкил этади? А.Махсус жисмоний тарбия билимларини шакллантириш;Б. Ҳаётий зарур ҳаракат кўникма малакалари ва улар билан боғлиқ бўлган билимларни эгаллаш; С. Инсон организми шакли ва функсиясини гармоник ривожлантириш; Д. Жисмоний шаклларни ўрганиш.
6. Ҳаракат малакаси ўрганиш натижаси сифатида ... А. Бу ҳаракатнинг автоматлашган ҳаракатлар асосида юзага келиш шаклидир.
Б. Бу ҳаракатни кўп маротаба такрорлашдир. С. Ҳаракатнинг салбий кўчишидир. Д. Ҳаракатнинг ижобий кўчишидир.
7. Ўргатиш жараёнининг босқичлари бу ... А. Тайёрлов, асосий, якуний. Б. Дастлабки, чуқурроқ, мустаҳкамлаш.
С. Замин яратиш, таҳлил қилиш. Д. Бошланғич, мукаммал.
8. Қуйидаги дам олиш оралиқларидан қайси бири навбатдаги юкламага организмнинг иш қобилиятини тўлиқ тикланишини таъминлайди? А. Тўлиқ. Б. Қаттиқ. С. Минимал-максимал. Д. Тўлиқ бўлмаган, субмаксимал.
9. Қуйидаги машқлар туркумларидан қайси бири кўп тарқалган ва амалий жиҳатдан қўлланилади? А. Анатомик белгилари бўйича туркумланиши. Б. Тузилиш белгилари бўйича туркумланиши.С. Инсоннинг ҳаракат сифатларига бўлган талаблари бўйича туркумланиши. Д. Иш шиддати бўйича туркумланиши.
10. Жисмоний машқларни бажаришда юклама нимани характерлайди? А. Бажарилган иш ҳажмини.
Б. Организмда содир бўладиган ўзгаришларни.
С. Жисмоний машқларнинг мазмунини.
Д. Вақт бирлигида бажарилган ишнинг миқдорини.
11. Юкламанинг ички томонини қуйидагилардан қайси бири акс эттиради? А. Босиб ўтилган масофанинг миқдори. Б. Ҳаракат тезлиги. С. Организмдан тер ажралиб чиқиши. Д. Машқ бажаришда организмда содир бўладиган функсионал ўзгаришлар.
12. Ҳаракат кўникмаси ўргатиш натижаси сифатида ... А. Ҳаракатнинг автоматлашган шаклидир.
Б. Ҳаракатнинг берилган дастурдан фарқли шаклидир.
С. Киши ҳаракат имкониятларини амалга ошириш фаолиятининг автоматлашмаган шаклидир.
Д. Ҳаракатлар бажарилишининг вариативлиги ва ностандартлигидир.