2. Малакани “ижобий ва зудлик” билан шаклланиши. Бу шуни ифодалайдики таълимнинг биринчи этапларида малаканинг сифатини ўсиши аъамиятли даражада бўлмайди. Сўнг у кескин ўсади. Малаканинг шу кўринишидаги шаклланиши нисбатан қийин ҳаракат фаолиятини ўқитиш учун характерли, маълум вақт ўтиши билан ташқаридан сезилмай тўпланаётган сифат ўзгаришлари тўплами, ўзининг ҳаракат фаолиятини юқори даражада ўзлаштирилганлиги кўринишида намаён қилади.
3. Малаканинг ривожланишини секинлашуви. Малака белгиланган маҳорат даражасига етганда, иккала кўринишдаги тезлик билан малакани шаклланиши содир бўлиши мумкин. Малака қанчалар такомиллашмаган бўлса, ўз навбатида, уни янада яхшилаш учун шунчалар катта педагогик маҳорат ва куч талаб қилади.
4. Малака ривожланишининг ушланиши («плато»). Ушланиш икки сабаб орқали вужудга келиши мумкин:
- вақт ўтиши билан малаканинг сифат ўзгаришларига олиб келувчи организмдаги сезилмас даражада бораётган мослашув жараёнининг бориши;
- таълимнинг усулиятини нотўғрилиги ёки ҳаракат сифатларини етарли даражада ривожланмаганлиги орқали келиб чиқадиган сабаблар.
Агарда малакани ушланишининг сабаби тўғри аниқланса, уни енгиш ушланишини тезроқ ўтиши учун биринчи сабаб вақт, иккинчи сабаб ўқитишнинг восита ва методлари бўлиб, лозим бўлса уларни кескин ўзгартириш керак бўлади.
Малаканинг сўниши. Ҳаракат малакаси барча шартли рефлекслар қатори, агарда мустаҳкамланиб турилмаса сўнади. Сўниш малаканинг кетма-кетлигига ўхшаш кетма-кетликда ёки унинг тескариси тартибида содир бўлади.
Малакани номоён қила олиш бошланишида сифат ўзга-ришларига дарров олиб келмайди. Бу эса ўқувчиларни ўз кучларига ишонмай қўйишига сабаб бўлиши мумкин, айрим ҳолатларда бу фаолиятни бажаришдаги узулишларга олиб келиши мумкин. Сўнг ҳаракатларни аниқ диференциаллаш қобилияти йўқола бошлайди,ҳаракатлар оралиғидаги қийин координацион алоқалар бузила бошлайди, олдин кўп вақт сарфлаб эришилган техника ижросидаги индивидуаллик йўқолади. Ташқаридан бу ҳаракат фаолиятининг ёмонлашуви билан кузатилади. Масалан: улоқтиришда ёмон натижа, гимнастика машқларининг ижросида хатолар содир бўлади ва бошқалар. Машқ қилишнинг тўхтатиб қўйилиши бу ҳодисани янада сезиларли ҳолатда намоён бўлишига олиб келади. Ниҳоят, шуғулланувчи айрим қийин ҳаракатларни бажара олиш қобилиятини йўқотади. Тизимсиз машғулотлар малаканинг намоён бўлишининг сифати (тез югуруш, баландроқ сакраш ва бошқалар)га салбий таъсир этади ва ижро техникаси тезда ёмонлашади. Лекин ҳаракат малакаси бутунлай йўқ бўлмайди. Унинг асоси жуда узоқ сақланиши мумкин ва қатор такрорлайверишлардан сўнг тез тикланади. Машқ қилмай қўйиш орқали одам эркин, катта куч сарфламай чиройли ва тез сузиш қобилиятини йўқотиши мумкин, лекин у ҳеч қачон ўз иш қобилиятини йўқотмайди. Махсус изланишлар орқали В.В. Белиновични аниқланишича, конкида учишдек қийин координация талаб қилинадиган машқда 10-12 йил конкида турмаган, юрмаганлар битта машғулотнинг ўзидаёқ ўзининг эски малакасини тиклашлари мумкин экан.
Ҳаракат малакаси машқни такрорламай қўйиш орқалигина ёмонлашмай, ҳаракат сифатларининг даражасини, организмнинг функционал имкониятлариини пасайиши орқали ҳам содир бўлиши мумкин. Масалан, стайерларнинг ёши катталиги сабабли кислородни максимал сарфлашининг ёмонлашуви ҳисобига спорт натижаси пасаяди. Кейинчалик спортчи қачонлардир юқори натижа кўрсатган ҳаракат малакасини тўла йўқотиш мумкин.
Қари гимнастлар «мах» билан бажариладиган техник жиҳатдан енгил машқларни жуда осонлик билан перекладина, брусoяда бажарсалар, ҳалқада куч билан бажариладиган машқларни уддалай олмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |