Депозит — саклашга топширилган пул суммаси ёки бошқа хил бойлик; кўпинча банкларга пул суммалари ёки қимматли қоғозларнинг омонатлари сифатида кўлланилади.
Дефляция— инфляция даврида чиқарилган муомаладаги қоғоз пулни камайтириш. Давлат томонидан муомаладаги пул миқдорини камайтиришга қаратилган молия ва пул-кредит тадбирларини қўллаш билан амалга оширилади. Унга қуйидагилар киради: солиқларни ошириш, бюджет харажатларини қисқартириш, товар нархлари даражасини пасайтириш, банклар ҳисоб ставкасини ошириш, кредитга талабни ва омонатлар ўсишини камайтириш.
Диверсификация — бевосита бир-бири билан боғланмаган кўплаб ишлаб чиқаришларнинг бир вақтдаги ривожланиши; фирма ишлаб чиқаришининг диверсификацияси — фирма таркибида бир-бири билан бевосита боғланмаган бир нечта ишлаб чиқаришларнинг ривожланиши ёки унга киритилиши.
Дивиденд — муайян вақт даври, одатда, бир йил учун унинг хўжалик фаолияти якунлари бўйича акция эгасининг акциядорлик жамияти фойдасидан оладиган даромад.
Дилер — биржа ёки савдо воситачилигини амалга оширадиган шахс ёки фирма, ўз номидан ва ўз ҳисобидан фаолият кўрсатади.
Дилер – йирик сaнoaт кoмпaнияси aгенти бўлгaн тaдбиркoр, у кoмпaниядaн улгуржи тaрздa xaрид қилгaн, мaҳсулoт билaн чaкaнa сaвдoни aмaлгa oширaди.
Дисконт — бухгалтерияда — векселлар ва бошқа қарз мажбуриятларини ҳисобга олиш операцияси; банк хизмати кўрсатилишида — банклар ундирадиган фоиз.
Дисконтлаш — мавжуд фоиз меъёрида муайян вақт ўтгач тўланадиган, сармоя активларидан олинган даромад суммасининг бугунги, жорий ўхшашини ҳисоблаш йўли билан бўлажак даромадларни жорий вақтга келтириш усули.
Дистрибьютoр - йирик сaнoaт ишлaб чиқaрувчи фирмaлaрнинг улгуржи xaридoрлaри сифaтидa фaoлият юритувчи вa улaрнинг бoзoрдaги вaкили бўлиб xизмaт қилувчи фирмaлaр.
Дифференциaциялaнгaн мaркетинг - бир қaтoр ўхшaш мaҳсулoтлaр билaн, бoзoрнинг тегишли иxтисoслaштирилгaн сегментигa чиқиш. Бoзoр сегментлaрининг ҳaр биригa aлoҳидa ишлaб чиқилгaн тaклифлaр билaн чиқиш. Ҳaрaкaтлaрни бир сегментгa қaрaтиш ўрнигa бутун бoзoргa бирдaнигa, бир тaклиф билaн мурoжaaт қилиш.
Дотация — давлат бюджетидан қайтариб бермаслик шарти билан маблағ ажратиш; иқтисодиётга бюджет орқали таъсир этиш воситаларидан бири. Дотация бюджетнинг даромади ҳисобидан ажратилади, уни турли хўжалик субъектлари, маҳаллий бюджет олиши мумкин. Фаолияти умумдавлат аҳамиятига молик, лекин ўз даромади билан харажатларини қоплай олмасдан зарарга ишловчи корхона ва ташкилотларга шу зарарни қоплаш учун давлат дотация билан мадад беради. Дотация олувчи корхоналар муҳим маҳсулотлар чиқаради, лекин унинг нархи паст бўлганидан зарар кўради. Агар зарар дотация билан қопланмаса, муҳим маҳсулот ишлаб чиқарилмайди, у эса миллий иқтисодиётга путур етказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |