3. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим хизматлари
тизимини такомиллаштириш концепцияси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2009 йил 27
апрелда ўтказилган 16-сон мажлиси баёнида берилган топшириқларнинг
ижросини таъминлаш ҳамда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, КҚТ
ва МО тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уларнинг моддий-техник базаси,
меъёрий-ҳуқуқий ва информацион таъминотини замон талаблари даражасига
кўтариш, профессор-ўқитувчилар таркиби салоҳиятини ошириш ва тармоқ ва
соҳалар мутахассисларининг малакасини оширишнинг самарали ташкилий ва
услубий шаклларини ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлик Хайъати қўшимча чора
тадбирлар белгилади.Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим хизматлари
тизими
бугунги
кунда
иқтисодиётни,
жумладан,
олий
таълимни
ривожлантириш концепцияси ва асосий тамойиллари талабларидан келиб
чиқиб босқичма босқич такомиллаштирилиб борилмоқда. Шу билан бирга олий
таълим ходимлари, профессор-ўқитувчилари малака ва илмий-услубий
салоҳияти юксалиш жараёнлари бошқа соҳалар ходимлари салоҳияти
оширилиши ва юксалиши жараёнларига нисбатан илдамроқ ва жадалроқ
бориши зарурлиги назарда тутилса, мазкур тизимнинг таркиби, тузилмалари
ҳамда таълим жараёнининг кенг қамровли такомиллаштирилиши ва мазмунан
чуқурлаштирилиши долзарб аҳамият касб этади.
Олий таълим тизими профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш ва
қайта тайёрлаш тизимининг такомиллаштирилишида бир қатор янги
ёндошувларнинг ишлаб чиқилиши зарур бўлади. Бунда аввало, олий таълим
тизими кадрлари инвентаризацияси, узлуксиз таълимнинг олий таълим босқичи
аҳамияти ва салмоғининг янада кўтарилиши, олий таълим тизимининг моддий-
техник базаси кенгайтирилиши, олий таълим тизими ходимлари ижтимоий
ҳимояланиш тизимининг мустаҳкамланиши, олий таълим тизими ходимлари
мобиллигининг кучайтирилиши, олий таълим ва реал сектор ишлаб чиқариш
соҳалари
интеграциясининг
янги
ташкилий-
ҳуқуқий
асосларда
шакллантирилиши, олий таълим тизимида бозор муносабатларининг,
жумладан, хусусийлаштириш жараёнларининг рағбатлантирилиши, дарслик ва
ўқув қўланмалари яратилиш жараёнлари ва муаллифларнинг моддий
рағбатлантирилиши ишларининг ўзаро узвий боғланиши каби тизимли
муаммолар комплекс таҳлил қилиниши ва тегишли умумий концепция ишлаб
чиқилиши лозим.
Бугунги
кунда
республикамиздаги
шарт-шароитлар,
таълим
хизматларидаги таркибий силжишлар йўналишлари, таълим соҳасидаги илғор
ёндошувлар ва тамойиллардан келиб чиқиб, таълим хизматларини
сегментлашда қуйидагилар алоҳида ажратиб кўрсатилиши мумкин:
- таълим йўналиши ва мутахассисликлар босқичлари (бакалавриатура
ва магистратура);
- таълим йўналишлари турлари;
- таълим хизматларининг соҳаси (иқтисодиёт, тиббиёт, ижтимоий
соҳалар ва ҳ.к.);
- малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишлари;
- таълим хизматларининг ҳудудий (географик) жойлашиши;
- ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ва масофавий таълим.
- Шахслар истеъмолчи сифатида иштирок этадиган бозор ижтимоий-
демографик, иқтисодий ва маданий мезонларга мувофиқ тарзда сегментланади.
Тарихан бу маркетингнинг умумий таркибида, таълим соҳасидагидек дастлабки
бўғин
ҳисобланади.
Бунда
маркетингнинг
муҳим
хусусияти
-
истеъмолчиларнинг талаблари, таъби, устуворликлари ва муаммоларига кўра
фарқли доираси билан бирга фаолият олиб боришдан иборат. Шунинг учун,
айнан бунда бозорни пухта сегментлаш жуда зарур.
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш- ўқитиш сифатига қўйиладиган
талабларни оширишни ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда
ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича янги касб билимларини, малака
ва кўникмаларни ўзлаштириш. Бунда қайта тайёрлашнинг асосий турлари
сифатида а) педагогик қайта тайёрлаш ва б) касбий қайта тайёрлаш тан
олинади.
1. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш мутахассисларнинг базавий
касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти
(Давлат талаблари) билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб
этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада педагогик фаолиятни
юритиш учун зарур ва етарли бўлган педагогик тайёргарлик талабларига
мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлаш ташкил
этади.
2. Касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув) эса таълимнинг тегишли
тури Давлат таълим стандарти (Давлат талаблари) билан белгиланадиган
ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув
фани еки курс бўйича педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли
ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришни
назарда тутади.
Мазкур мақсаддан келиб чиқиб, малака ошириш шакллари сифатида
қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:
- тўғридан- тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш):
- малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида
(академия, институт, марказ, факультет, курсларда) ўқитиш;
- "Устоз- шогирд" методи бўйича таълим муассасасида ўқитиш;
- ишлаб чиқаришда тажриба орттириш;
- илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;
- хорижда тажриба орттириш;
- мустақил ўқиб билим орттириш;
- билвосита малака орттириш (таълим дастурларисиз ўқитиш):
- илмий (илмий- педагогик) кенгашнинг қарори бўйича ижодий таътил;
- очиқ ўқув машғулотлари;
- илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарлар, конференциялар,
август ўқишлари ва ҳоказоларда маърузалар билан қатнашиш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |