Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#36769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
talim xizmatlari bozorida malaka oshirish tizimi marketing strategiyasini takomillashtirish

 
 
1. Таълим хизматлари маркетинги назарий асослари. 
Таълим хизматлари глобаллашув даврида хизматлар сектори ривожланиши 
доирасида кенг ва жадал такомиллашиб бораётган йўналишлардан бири 
ҳисобланади. Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг постиндустриал босқичида 
ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг номоддий омиллари аҳамияти 
ортиб бормоқда. Бу постиндустриал жамият, хусусан, иқтисодиёт 
тармоқларининг динамик ривожланишида таълим хизматлари қўшаётган 
салмоқли ҳиссада ўз аксини топмоқда. Ахборот таъминоти, ахборот 
алмашинуви, ахборотларни қайта ишлаш ва ахборот технологияларидан 
фойдаланиш орқали юқори самарадорликни таъминлаётган жамиятларда 
таълим 
хизматларининг 
замонавийлигига 
ва 
тезкорлигига, 
унинг 
истеъмолчилари таркибини такомиллаштиришга интилиш кундан кунга 
кучаймоқца, соҳада рақобат муносабатлари кескинлашмоқца. Бундай шароитда 
таълим хизматлари маркетинггини янада такомиллаштиришга эҳтиёж ортиб 
боради. Энг эътиборлиси шуки, таълим хизматлари тараққиёти иқтисодиёт реал 
сектори ривожланиш суръатларига нисбатан янада динамик тус олиб, бутун 
жамиятни қамраб олаяпти. 
Таълим хизматлари доираси кенгайиб, унинг турлари кўпайгани ва сифат 
кўрсаткичлари такомиллашгани сари мазкур соҳага бағишланган тадқиқотлар, 
назарий ва илмий-услубий ёндошувлар ҳам ривожланиб келмокда. Ғарбда, 
хусусан, Европада ўтган асрнинг 50-йилларидан таълим хизматлари, таълим 
хизматлари бозори ва таълим хизматлари маркетинги масалалари чуқур 
ўрганила бошлади. Таълим хизматларининг дифференциаллашуви ва 
технократик 
оқимга 
тобора 
тушиб 
бориши 
таълим 
хизматлари 
самарадорлигини аниқлаш масалаларига ҳам турлича ёндошишни талаб қилди. 
Бугунги кунга келиб қатор таълим хизматлари моделлари шаклланиб, унинг 
бой тажрибаси ривожланаётган давлатларда ҳам қўлланилиб келмоқда. 


Таълим хизматлари глобаллашгани сари, унинг байналмилал унсурлари 
яққол намоён бўлиб бораяпти. Бу айниқса, олий таълим ва унинг ходимлари 
малакасини ошириш тизимида кўринади. Олий таълим ўз мазмуни ва 
моҳиятига кўра, бошқа таълим турлари ва босқичларига нисбатан мураккаб 
педагогик ва илмий-услубий унсурларга эга, шу сабабли олий таълим 
профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш олдига ҳам мураккаб вазифалар 
қўйилади. Олий таълим хизматлари ходимлари малакасини ошириш замонавий 
социал-психологик, илмий-услубий, илмий-педагогик, ижтимоий-сиёсий 
омилларнинг барчасини ҳисобга олишни тақозо этади. Шу муносабат билан 
мазкур соҳа маркетингини ташкил этиш, унинг назарияларини ишлаб чиқиш ва 
таҳлил қилиш долзарб аҳамиятга эга. 
Таълим хизматлари маркетингги назариялари ҳам маркетингнинг 
фундаментал асосларига, унинг анъанавий ёндошувларига таянади. Аммо 
таълим хизматларининг ўзига хос номоддий шакли ва уни амалга оширишнинг 
мураккаблиги маркетинг назарияларида ҳам ўз аксини топади. Таълим 
хизматлари маркетингги назариялари ривожланиши босқичлари тавсифи 
муаммонинг турли қирралари ҳали етарли ўрганилмаганлигини кўрсатади.
Таълим хизматлари бозорида муваффақиятли фаолият кўрсатиш, таълим 
хизматлари 
сифатини 
доимий 
такомиллаштириб 
бориш 
маркетинг 
тадқиқотлари хулосаларига тўғридан тўғри боғлиқдир. Кенг маънода маркетинг 
тадқиқоти «бозорни ўрганиш» тушунчаси билан бир хилдир, яъни бозорнинг 
ҳолати, унга бериладиган баҳо, асосий тенденциялар талқини ва ривожланиш 
қонунларини аниқлаш, бозор фаолияти натижаларининг таҳлили - буларнинг 
барчаси макро даражани, яъни умуман товарлар ва хизматлар бозорини, аниқ 
маҳсулотлар ва хизматлар маҳаллий ва минтақавий бозорларни қамраб олади. 
Шу маънода таълим хизматлари бозорини маркетинг тадқиқотлари ёрдамида 
таҳлил қилиш ижтимоий- иқтисодий аҳамиятга эга ҳисобланади. 
Top маънода маркетинг тадқиқотлари эса айрим таълим хизмати 
кўрсатувчи муассаса ва ташкилотлар(баъзан, фирмалар)нинг микро даражадаги 
манфаатларини ўзида акс эттиради. Бошқача айтганда, белгиланган ва муайян 


таълим хизмати бўйича маркетинг тадқиқотлари учун зарур ахборотларни 
йиғиш ва таҳлил қилишга қаратилган бўлади. 
Таълим хизматларининг алоҳида тури бўйича ўлчами ва тури, 
хизматларнинг хусусиятларига кўра маркетинг тадқиқоти олдига аниқ 
вазифалар қўйилади. Шу билан бир вақтда таълим хизматлари мажмуаси учун 
маркетинг фаолиятининг барча субъектларига нисбатан қатор умумий 
йўналишларни ажратиш мумкин. 
Умумий ҳолатда маркетинг тадқиқоти вазифалари таркибига қуйидагилар 
киради: 
 ахборотларни йиғиш, ишлаб чиқиш ва ҳисобот тайёрлаш; 
 бозорнинг жорий ҳолати бўйича ахборот тайёрлаш; бозор ҳолатини 
баҳолаш ва таҳлил қилиш; 
 фирманинг ички имкониятлари ҳисобланган ишлаб чиқариш салоҳияти, 
молия-кредит имкониятлари, тижорий ва меҳнат салоҳияти, унинг 
рақобатбардошлигини баҳолаш, таҳлил қилиш ва башоратлаш; 
 рақибларнинг имкониятлари ва фаолликларини баҳолаш ва таҳлил 
қилиш; 
 аниқ товар ва хизматлар бозорининг асосий параметрларини мунтазам 
равишда ўлчаб бориш, унинг сиғимини аниқлаш; 
 талабни башорат қилиш, унинг эластиклигини баҳолаш; тижорат хавф-
хатарини аниқлаш ва баҳолаш; маркетинг стратегияси ва маркетинг 
режаларини матрицали моделлаштиришни ахборотли - таҳлилий асослаш; 
 товар ёки хизматнинг мавжуд бўлиш даври, ҳар бир босқичдаги 
мувозанатли нархларнинг башоратлари, нархни ташкил қилишнинг маркетинг 
стратегиясини ахборотли - таҳлилий таъминлаш; 
 истеъмолчиларнинг фикрлари ва афзалликларини, уларнинг хар хил 
бозор вазиятларидаги ҳатти-ҳаракатларини аниқлаш ва молиялаштириш; 
 товарнинг сифатини тестдан ўтказиш ва таърифлаш, унинг 
рақобатбардошлилигини баҳолаш; 


 рекламалар ва товарлар(хизматлар)ни илгари суришнинг бошқа 
шакллари самарадорлигини баҳолаш; 
 товар ва хизматларни тарқатиш тизими фаолияти ва товар ҳаракатининг 
самарадорлигини таҳлил қилиш; 
 тижорий логистикаси моделларини ахборотли-таҳлилий 
 таъминлаш; 
 сервиснинг даражасини ва талабга таъсирини баҳолаш;
 маркетинг қарорлари бажарилишининг бориши устидан доимий назорат 
ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш, бюджет ижроси таҳлили, маркетинг 
режаси ва дастури.
 
Таълим хизматлари бозорида сотувчи бозор таклифини намоён этиш ва 
шакллантиришда кўмаклашувчи киши ҳисобланади.
4
Бу одатда қадриятларни 
бошқа 
нарсалар 
билан 
айирбошлаш 
учун 
зарур 
бўлган 
баъзи 
ихтисослаштирилган билимларни талаб этади. Бунда сотувчининг роли 
ижодкор сифатида ёритилади. Маркетинг коммуникацияларнинг икки 
томонлама тажрибаси сифатида кашф қилинган, бунда сотувчи баъзи 
истеъмолчилар гуруҳига уларнинг эҳтиёжларини қондиришга интилган ҳолда 
мурожаат қилади. Таъкидлаш ўринлики, таълим хизматлари бозорида сотувчи 
қимматли ахборотни шакллантиришнинг аҳамияти бўлиши лозим, деган ғояни 
маъқуллайди. 
Олий таълим ходимлари малакасини ошириш маркетинг стратегиясига 
таъриф беришда қуйидаги жиҳатларни эътиборга олиш зарур: 
1. Таълим маҳсулотлари ва хизматлари ишлаб чиқарувчиларга, унинг 
ходимлари, мижози ва бевосита талабаларга хизмат қилади. 
2. Таълим муассасалари харидор томонидан баъзи чиқимларни жалб 
қилишга интилади. Бошқача айтганда, таълим хизматлари узоқ давом этиши 
харажатларнинг келишувга нисбатан ўзгаришига олиб келади. Бу ҳолат 
бозорнинг баъзи келишувлари доирасида тегишли ўзгартиришларга олиб 
келади, ҳамда маркетинг стратегиясини амалга оширишга монелик қилади. 
4
Абдуллаев О. ва бошк. Маркетинг стратегиясининг асосий йўналишлари. - Т: НИМП, 1999. - 25 б. 


3. Грантлар ва бошқа жамғармалар томонидан имтиёзли хизматлар 
кўрсатиш тизими таклиф этилади. 
4. Таълим муассасалари ижтимоий йўналтирилган функцияларни ҳам 
бирваракай бажараётгани учун йирик ҳамжамиятлар ва бутун жамият аъзолари 
томонидан умумий кўмакка мурожаат қилади. 
Олий таълим ходимлари малакасини ошириш маркетинг стратегияси 
маркетингнинг асосий тўрт унсури: маҳсулот, нархлар, жой ва рекламадан 
иборат тўртбурчак тизимига мослашишни ҳам тақозо этади. Бошқача 
айтиладиган бўлса, таълим маркетингги глобаллашув ва ахборот 
алмашинувининг жадаллашиши босқичида локал ва глобал шарт- 
шароитларнинг таҳлили ва синтезидан ўтказилиши лозим. Жумладан, таълим 
хизматининг шошилинч, ўз вақтида, истеъмолчига қулай жойда ва нархларда 
амалга оширилиши, таълим хизматининг байналмилал характер касб этиши, 
унинг замонавий шакл ва усуллари қайишқоқ шартларда таъминланишига 
эришиш керак бўлмоқда. 
Агар маркетинг назариясида аралаш маркетинг тушунчаси 1953 йилдан 
эътиборан қўлланилиб келинаётган бўлса, маҳсулот, нархлар, жой ва 
рекламадан иборат тўртбурчак тизим «бозорнинг маълум жумбоғини ечишда 
фойдали унсурлар аралашмаси» сифатида таъкидлаб келинади.
5
Маркетолог 
олимлар 
ўтган 
асрнинг 
60-йилларидан 
маркетинг 
бирикмаларига тааллуқли барча унсурларнинг узундан узоқ рўйхатини туза 
бошладилар. Масалан, 1960 йилда Джером МакКарти томонидан ёритиб 
берилган ва бугунги кунда асосий маркетинг маҳсулоти сифатида сақланиб 
келинаётган ёндошув диққатга сазовор. 
5
Van Waterschoot & Van den Bulte. The 4 P Classification of the Marketing Mix Revised // Journal of Marketing, 1992. 
Vol.56 (4) 83-93. * 



Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish