Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 12,62 Mb.
bet53/182
Sana19.02.2022
Hajmi12,62 Mb.
#459792
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   182
Bog'liq
Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Товар моддий қийматликларини тайёрлаш ва етказиб бериш жараёнида ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан кўрсатилган хизматларнинг ҳисобдан чиқарилиши

1510

2310

2

Мол етказиб берувчилардан материаллар олинди

1510

6010

3

Мол етказиб берувчиларга материалларнинг камомад суммаси бўйича даъво билдирилди

4860

1510

4

Материалларни харид қилишдаги турли ташкилотларнинг хизматлари суммаси

1510

6990

5

Омборга келиб тушган моддий қийматликларнинг кирим қилиниши

1010-1090, 2910-2990

1510

6

Ўстиришга ва боқувга келиб тушган ҳайвонларнинг кирим қилиниши

1110, 1120

1510

7

Фарқ суммасининг ҳисобдан чиқарилиши:
а) келиб тушган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ҳисоб баҳосидан паст бўлганда;
б) келиб тушган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ҳисоб баҳоларидан юқори бўлганда;

1510

1610


1610

1510



3.8. ТМЗ ларнинг бухгалтериядаги (синтетик) ҳисоби.
Синтетик ҳисоб қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги маълумотларни муайян иқтисодий белгилари бўйича умумлаштириш йўли билан амалга оширилади.9
Корхона бухгалтериясида моддий бойликларнинг кирим-чиқимлари хусусидаги барча бирламчи ҳужжатлар: манзил белгилари, имзолар, суммалар ва амалга оширилган тадбирларнинг қонунга тўғри келиш-келмаслиги текширилади.
Кирим ордерларидаги ёзувлар тегишли тўлов ҳужжатлари, счёт-фактуралар, юкхатлар ва бошқа ҳужжатлар билан солиштирилади. Нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади.
Бухгалтерияда текширишдан ўтказилган ҳужжатлар таксировка қилинади, яъни материал миқдори унинг нархига кўпайтирилиб, ҳужжат бўйича умумий сумма аниқланади. Кейин барча кирим-чиқим ҳужжатлари омборлар, жамлама ҳисобварақлар бўйича гуруҳларга ажратилади, бу гуруҳлар эса ҳисоб нархи бўйича кичик гуруҳларга бўлинади. Бу ҳужжатларнинг якунлари М-43 шаклидаги материалларнинг жамлама ҳисоби жамғарув қайдномасига ёзиб қўйилади.
Бухгалтерия ҳисобида материалларнинг ҳисобини юритишда қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланиш мумкин:
1010-«Хом-ашё ва материаллар»
1020-«Сотиб олинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар»
1030-«Ёқилғи»
1040-«Эҳтиёт қисмлар»
1050-«Қурилиш моллари»
1060-«Идиш ва идиш материаллари»
1070-«Бошқа томонга қайта ишлаш учун берилган материаллар»
1080-«Инвентар ва хўжалик анжомлари»
1090-«Бошқа материаллар».
Ушбу ҳисобварақларнинг дебетида ишлаб чиқариш заҳираларининг кўпайиши, кредитида эса уларнинг ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун сарфланиши акс эттирилади. Юқорида санаб ўтилган ҳисобварақлар актив ҳисобланиб, уларнинг дебетидаги қолдиқ ҳисобот даври бошидаги материаллар қолдиҒини акс эттиради.
Мол етказиб берувчилар счЁтлари ва омбор кирим ордерлари асосида омборга материалларнинг қабул қилинишига қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар»
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар».
Қабул қилиш вақтида материалларнинг камомади ёки етишмаслиги аниқланса, у ҳолда материалнинг сотиб олиниш баҳосига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЁтлар».
Агарда корхонага келтирилган материаллар мол етказиб берувчилар ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқ бўлса, у ҳолда кўп чиққан материал қийматига тегишли материал счётлари дебетланиб, 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ҳисобварағи кредитланади.
Сотиб олинган материаллар бўйича мол етказиб берувчилар счётининг тўланишига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЁтлар».
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».
Корхонанинг ўзида тайёрланган ва омборга қабул қилинган материалларнинг ҳақиқий таннархига қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар»
К-т 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш».
Материалларнинг сарфланишини бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишнинг муҳим хусусиятлари мавжуд. Корхонада материаллар қуйидаги мақсадлар туфайли омбордан чиқиб кетиши мумкин:

  • ишлаб чиқаришга сарфланганида;

  • ортиқча материаллар сотилганида ва бошқа ҳолларда.

Омбордан ишлаб чиқаришга материаллар сарфланганида қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари (2010, 2310, 2510 ва ҳоказо)
К-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар».



Download 12,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish