Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


сотиб олинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар



Download 12,62 Mb.
bet51/182
Sana19.02.2022
Hajmi12,62 Mb.
#459792
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   182
Bog'liq
Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)

сотиб олинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар - маълум даражада ишлов босқичидан ўтган, лекин ҳали пировард маҳсулот даражасига етказилмаган маҳсулотлар;

  • ёқилғи - кўмир, бензин, торф, газ ҳамда нефть маҳсулотлари;

  • эҳтиёт қисмлар - машина ва жиҳозларни тузатишда, ишдан чиққан қисмларни алмаштиришда қўлланиладиган машина ва механизмларнинг деталь, агрегат ва қисмлари;

  • қурилиш материаллари - бевосита қурилиш ва монтаж ишлари жараёнида, қурилиш қисмларини тайёрлашда, бино ва иншоотларнинг алоҳида конструкция ва қурилмаларини кўтаришда ва қуриб тугатишда фойдаланилади. Уларга қурилиш учун зарур бўладиган ёғоч-тахта, шифер, мих ва бошқалар киради;

  • идиш ва идиш материаллари - турли материал ва маҳсулотларни ўраш, жойлаштириш, ташиш ҳамда сақлашда ишлатиладиган буюмлардир.

  • инвентарь ва хўжалик анжомлари - ушбу гуруҳга корхона хўжалик фаолиятида ишлатиладиган инвентарь буюмлар ҳамда арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар киради;

    бошқа материаллар - юқоридаги сатрларда кўрсатиб ўтилмаган бошқа материаллар киради. Уларга чиқитлар, тузатилмайдиган браклар, металлом ва бошқалар мисол бўлади.


    3.4. ТМЗ ларни баҳолаш усуллари.



    Ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолаш «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМСга асосланган бўлиши лозим. Ушбу стандартга мувофиқ материаллар энг кам баҳода, яъни таннархи бўйича ёки соф сотиш қийматида ҳисобга олиниши лозим. Чунки бухгалтерия ҳисобининг эҳтиёткорлик тамойилини акс эттиришнинг бири бўлиб паст баҳолаш қоидаси ҳисобланади: таннарх бўйича ёки сотишнинг соф қиймати.

    4.5. ТМЗ лар ҳаркатини ҳужжатлаштириш.


    4.6. ТМЗ ларнинг омбордаги (аналитик) ҳисоби.

    «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМСга асосан товар моддий заҳираларнинг таннархи барча сотиб олиш харажатларини ва товар-моддий заҳираларни манзилга етказиб бериш ҳамда тегишли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган транспорт-тайёрлов харажатларини ўз ичига олади.


    “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ “Товар-моддий захираларни баҳолаш қуйидаги иккита баҳонинг энг пасти бўйича — баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннарх (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси (реализация қилишнинг соф қиймати) бўйича амалга оширилади.”7
    Соф сотиш қиймати - товар-моддий заҳираларни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қийматидир.
    Соф сотиш қиймати тушунчаси тадбиркорлик субъектининг одатдаги фаолияти давомида товар-моддий захирани сотишдан олиниши мўлжалланган соф суммани англатади. Ҳаққоний қиймат – баҳолаш санасида, ТМЗни худди шундай ТМЗ сотиладиган асосий бозорда (ёки энг катта манфаат келтирадиган бозорда) сотиш бўйича бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операция амалга оширилиши мумкин бўлган баҳони акс эттиради. Биринчиси - тадбиркорлик субъектига хос қиймат; иккинчиси эса йўқ. Товар-моддий захираларнинг соф сотиш қиймати уларнинг сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматига тенг бўлмаслиги мумкин.8
    Товар-моддий захиралари соф сотиш қийматигача қуйидаги усуллар асосида қисман ҳисобдан чиқарилади:

    1. Моддалар бўйича усул – бунда товар-моддий захираларининг ҳар бир тури баҳоланади;

    2. Асосий товар гуруҳларининг усули – бунда товар-моддий захираларининг гуруҳ имтиёзи баҳоланади;

    3. Захираларнинг умумий даражаси усули – бунда ҳамма товар-моддий захиралари баҳоланади.

    ТМЗлар ҳисобдан чиқарилган уларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш, уларни баҳолашнинг қуйидаги усулларини қўллаш билан амалга ошириш мумкин:






    Download 12,62 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   182




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish