Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 12,62 Mb.
bet161/182
Sana19.02.2022
Hajmi12,62 Mb.
#459792
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   182
Bog'liq
Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)

Мослашувчан бюджетда ишлаб чиқаришнинг режалаштирилган ҳажми тузатиш йўли билан ҳисоб-китоб қилинади. Унда сотиш ҳажмини ҳисоблашнинг бир қанча муўобил вариантларидан фойдаланилади.
Корхонада жавобгарлик марказлари бўйича мослашувчан бюджетлар тузиш харажатлар ва даромадларни самарали бошқаришга, четланишлар бўйича тезкор чоралар қабул қилишга, ижобий ва салбий четланишларни режалаштирилган фойда суммасига мос равишда тузатиб боришга имкон яратади.
Шундай қилиб, корхона фаолиятини стратегик режалаштиришда бюджетлаштириш айланма ва молиявий ресурслар, инвестиция фаолияти учун молиялаштириш маблағларини жалб этиш, харажатлар ва даромадлар, пул маблағлари ҳаракати тўғрисида зарур маълумотлар олиш имконини беради.


15.9. Жавобгарлик марказлари ва харажатларнинг келиб чиқиш жойларини назорат қилиш.
Жавобгарлик марказлари - бу бошқарув ҳисоби тизимида муҳим объект ҳисобланиб, бошқарув ходимлари фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган янги психологик талўиндир. Унинг асосий мақсади назоратдан кўра кўпроқ ўзини бошқаришда бошқарув ходимларига Ёрдам беришдир.
Хўжалик юритувчи субъектларда жавобгарлик марказлари бўйича ҳисобни ташкил этишнинг асосий мақсади фаолият харажатлари ва даромадлари ҳақидаги маълумотларни алоҳида-алоҳида умумлаштириш ҳамда улар бўйича мавжуд четланишларни бўлинмалар зиммасига юклашдан иборат.
Бошқариш нуқтаи-назаридан корхонанинг жавобгарлик марказларига бўлиниши қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:
- жавобгарлик марказлари корхонанинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилмаси билан боғланган бўлиши;
- жавобгарлик марказларида фаолият ҳажмини аниқлаш, харажатларни ҳисоблаш ва уларни тақсимлаш учун асос вазифасини бажариши;
- ҳар бир жавобгарлик маркази менежерларининг ваколатлари ва жавобгарлиги аниқ белгиланиши зарур. Менежер фақат ўзи назорат қила оладиган кўрсаткичлар учун жавоб беради;
- ҳар бир жавобгарлик маркази учун ички ҳисобот шаклларини ўрнатилиши.
Бошқарув ҳисобида корхона фаолиятини жавобгарлик марказларига бўлиб ташкил этиш тармоқ хусусиятлари, ишлаб чиқариш жараёни технологияси ва уни ташкил этилиши, дастлабки материаллар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таркиби, техник жиҳозланиш даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ.
Чизиқли бошқариш деганда “вертикал бўйича” бошқариш тушунилади, бунда ўуйида бўғинлар юқори бўғинларга бевосита бўйсунади.
Чизиқли бошқаришда ҳар бир раҳбар ўзи маъсул бўлган бўлинмаларни мустақил бошқаради ва барча зарур бошқарув қарорларини мустақил қабул қилади.
Функционал бошқариш корхонани молия, таъминот, сотиш, кадрлар, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишловлар, иш юритиш, ташқи иқтисодий алоқалар ва ҳоказолар каби алоҳида функциялар бўйича бошқаришдир. Бу тизим корхона раҳбари ва алоҳида функциялар менежерларининг фаолиятини ихтисослаштиришга мўлжалланган.
Матрицали тузилмада функционал бўлинмалар билан бирга муайян ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этиш учун махсус органлар (лойиҳа гуруҳлари) тузилади. Бу гуруҳлар бошқарувнинг турли даражаларидаги алоҳида функционал бўлинмалар мутахассисларидан таркиб тоïади.
Бошқаришни ташкил этишнинг матрицали шакли раҳбар ва ходимларнинг ҳамжиҳатликдаги фаолиятини таъминлайди, уларнинг шахсий ўобилиятларини намоён этишлари учун шароитлар яратади. Мазкур ташкилий тузилмага мувофиқ жавобгарлик марказларини тузиш (цех, бўлим, бўлинма) ҳар бир бўлинма фаолиятини муайян шахслар масъулияти билан боғлашга, бўлинмалар молиявий натижаларини баҳолашга ва уларнинг корхона фаолияти натижаларига қўшган ҳиссасини аниқлашга имкон беради.
Хўжалик юритувчи субъектларда жавобгарлик марказлари бўйича бошқарув ҳисобининг ташкил этишда ушбу марказларнинг турлари моҳиятига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Корхонада бўлинмалар бўйича бошқарув ҳисобини самарали ташкил этиш учун уларни қуйидаги белгиларга мувофиқ таснифлаш лозим:
- ваколатлар ва жавобгарлик ҳажмига кўра;
- марказ бажарадиган функциялар бўйича.
Ваколатлар ва жавобгарлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик марказларини харажатлар, сотиш, фойда ва инвестициялар марказларига бўлиш мақсадга мувофиқдир.





Download 12,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish