8.7. Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва уларни ҳисобни ташкил қилиш.
Корхонада асосий фаолиятнинг нормал давом этишини таъминлаш мақсадида ёрдамчи ишлаб чиқаришлар ташкил этилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришларга қуйидагилар киради:
- турли хил энергия, электроэнергия, газ ва бошқалар билан хизмат кўрсатиш;
- транспорт хизматини кўрсатиш;
- асосий воситаларни таъмирлаш;
- инструментлар, қурилиш деталларини тайёрлаш ва қурилиш материалларини бойитиш;
- ёғоч тайёрлаш ва ёғоч арралаш;
- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тузлаш ва консервалаш.
ёрдамчи ишлаб чиқаришлар фаолиятини бухгалтерияда ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
2310-«ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварақ актив бўлиб, дебетида ёрдамчи ишлаб чиқаришлар бўйича қилинган харажатлар, кредитида эса ишлаб чиқариши тугатилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи суммаси акс эттирилади.
2310-ҳисобварақ дебетланганида қуйидаги ҳисобварақлар кредитланади:
0211-0299 - ҳисобварақлар - ёрдамчи ишлаб чиқаришларда фойдаланилаётган асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммасига;
1010, 1070, 1090 -ҳисобварақлар - ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сарфланган материал суммасига;
1610- ҳисобварақ - материаллар қийматидаги фарқлар ҳисобдан чиқарилганида;
2510- ҳисобварақ - умумишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми ёрдамчи ишлаб чиқаришларга ўтказилганида;
2610-ҳисобварақ - бракдан кўрилган йўқотишлар ёрдамчи ишлаб чиқаришларга ўтказилганида;
3110, 3190-ҳисобварақлар - келгуси давр харажатлари ҳисобдан чиқарилганида;
6710 - ҳисобварақ - ишчиларга иш ҳақи ҳисобланганида;
6510-6520 - ҳисобварақлар - ижтимоий суҒуртага ва давлат мақсадли фондларига ажратма ҳисобланганида;
4730-ҳисобварақ - моддий қийматликларнинг камомади ёрдамчи ишлаб чиқаришларга ўтказилганида.
ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан тайёрланган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар қуйидаги ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади:
- юкхатлар - омборга топширилган тайёрланган инструментлар миқдори кўрсатилган ҳолда;
- таъмирланган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси - бажарилган ва топширилган ишлар ҳажмига;
- маршрут варақалар - юк автомобиллари томонидан ташилган юк ҳажмига.
2310-ҳисобварақ кредитланганда қуйидаги ҳисобварақлар дебетланади:
1010, 1070, 1090 - ҳисобварақлар ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлар ва ишлаб чиқаришдан қайтган чиқитлар киримга олинганида;
2610 - тузатиб бўлмайдиган бракнинг ҳисобдан чиқиши;
2810 - ҳисобварақ - ёрдамчи ишлаб чиқаришлар маҳсулотининг омборга кирим қилиниши;
5910-ҳисобварақ - камомад ва нобудгарчиликларнинг акс эттирилиши.
9110, 9130-ҳисобварақлар - четга жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар қийматига;
9210, 9220 - ҳисобварақлар - асосий восита ва номоддий активларни ҳисобдан чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар қийматига;
9410 - ҳисобварақ - маҳсулот сотишга кўрсатилган хизматлар харажатларини ҳисобдан чиқаришга.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар харажатлари ҳар бир цех бўйича алоҳида тузиладиган 12-қайдномада юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |