Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Тайёр маҳсулот, товар (иш, ҳизмат)лар ҳисобнинг вазифалари



Download 12,62 Mb.
bet143/182
Sana19.02.2022
Hajmi12,62 Mb.
#459792
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   182
Bog'liq
Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)

14.3. Тайёр маҳсулот, товар (иш, ҳизмат)лар ҳисобнинг вазифалари.
Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш тизимида тайёр маҳсулот, уни ортиб жўнатиш вазифаларига қуйидагилар киради:

  1. Маҳсулот (иш, хизмат) сотилиши билан боҒлиқ бўлган ҳамма хўжалик операцияларини ҳисобда тўғри ва ўз вақтида акс эттириш;

  2. Маҳсулот (иш, хизмат) сотишда шартномалар бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;

  3. Сотилган маҳсулотнинг ассортимент ва ҳажми бўйича ҳамда сотиш режасининг бажарилишини назорат қилиш;

  4. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган давр харажатларини ўз вақтида аниқ ҳисоб-китоб қилиш;

  5. Сотилган маҳсулот учун олинган тушумни аниқ ҳисоб-китоб қилиш, фойда суммасини тўғри аниқлаш ва бошқалар.

Ушбу вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши корхонанинг бир маромда ишлашига, омбор хўжалиги ва маҳсулот сотишни тўғри ташкил қилишга, хўжалик операцияларининг ҳужжатларда ўз вақтида расмийлаштирилишига боғлиқдир.


14.4. Тайёр маҳсулот, товар (иш, ҳизмат)лар харакатини ҳужжатлаштириш.
Корхоналарда тайёр маҳсулот ҳисоби вазифаларини аниқ ташкил қилиш мақсадида улар омборда ва бухгалтерияда ҳисобга олиб борилади.
Пировард, истеъмолга яроқли бўлган маҳсулот техник назорат бўлими томонидан текширилгандан сўнг омборга топширилади. Тайёр маҳсулотни омборга қабул қилишда топшириш накладнойи ёки маҳсулот топшириш ведомостида расмийлаштирилади. Бу ҳужжатларда топширувчи цех, топширилиш муддати, маҳсулотнинг номенклатура рақами, унинг сони, режа таннархи ва тегишли моддий жавобгар шахсларнинг имзоси кўрсатилади. Қабул ҳужжатлари асосида бухгалтерия маҳсулот топшириш ведомостини юритади. Бажарилган иш ёки хизматлар қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Омборларда маҳсулот ҳаракатининг миқдор кўрсаткичларидаги ҳисоби варақларда юритилади. Варақага ҳар бир кирим ва чиқим ҳужжатлари асосида маҳсулот ҳаракати билан боғлиқ операциялар ёзиб борилади.
Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ҳисоби оператив бухгалтерия усулида ташкил қилинади, яъни ҳар бир буюм номенклатура рақамига омбор материаллари ҳисоби карточкаси очилади (№ М-17-шакл). Тайёр маҳсулотнинг келиб тушиши ва четга берилиши биланоқ омбор ходими ҳужжатлар асосида уларнинг сонини карточкаларга ёзиб қўяди ва ҳар бир ёзувдан кейин қолдиқ ҳисоблаб қўйилади. Бухгалтер ҳар куни тугаган сутка учун омбордан ҳужжатларни қабул қилиб олиши керак (қабул қилиш-топшириш накладнойи, буйруқ-накладной, товар-транспорт накладнойи).
Омбор ҳисобининг тўғри юритилганлиги омбор ҳисоби карточкасига бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади. Моддий жавобгар шахс омбор ҳисоби карточкалари асосида ҳар ойда тайёр маҳсулот номенклатураси, ўлчов бирлиги сонига таянган ҳолда тайёр маҳсулотнинг қолдиқ ҳисоби ведомостини тўлдиради. Бу ерда ҳисоб баҳолари бўйича қолдиқлар таксировка қилинади ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади.
Маҳсулот кирими ва чиқими билан боғлиқ операциялар расмийлаштирилган дастлабки ҳужжатлар омбор варақаларига ёзилганидан кейин бухгалтерияга топширилади. Бу ерда ҳужжатлар текширилади, гуруҳланади ва улар асосида тегишли ҳисоб регистрлари тузилади. Тайёр маҳсулот ҳаракатининг пул шаклида ифодаланган ҳисоби омбор ҳисоби маълумотлари асосида бухгалтерияда юритилади.
ТайЁр маҳсулотнинг синтетик ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда юритилади:
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»
2820-«Кўргазмадаги тайёр маҳсулот»
2830-«Комиссияга берилган тайёр маҳсулот».
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот» ҳисобварағи корхонанинг омборида мавжуд бўлган тайЁр маҳсулот миқдорини билдиради. Ушбу ҳисобварақнинг дебети 2010, 2110, 2310 ва бошқа ҳисобварақларнинг кредити билан корреспонденцияда корхона омборига қабул қилинган тайёр маҳсулотлар қийматини ифодалайди.
Ҳисоб-китобнинг журнал-ордер шаклида тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисоби 16-қайдномада юритилади. Бу қайднома тўртта бўлимдан иборат бўлиб улар қуйидагилардир:
1-бўлим «Тайёр маҳсулотнинг пул шаклидаги ҳаракати» деб номланади ва унда маҳсулотнинг ҳисобот ойи бошланишига қолдиғи, омборга қабул қилингани харидорларга жўнатилган ва ҳисобот ойи охирига қолдиғи ҳисобда қабул қилинган баҳо ҳамда ҳақиқий таннархда кўрсатилади.
2-бўлим «Жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар» деб номланиб, унда жўнатилган маҳсулотларнинг аналитик ҳисоби харидор корхоналар номига ёзилган ҳар бир тўлов талабномаси бўйича алоҳида юритилади.
3-бўлим «Тўланган ва тўланмаган счётлар хақида умумий маълумотлар» деб номланиб, унда жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар тўғрисида умумий маълумотлар кўрсатилади.

Download 12,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish