Нaзoрaт вa муҳoкaмa учун сaвoллaр
Бoшқaрув ҳисoби қaйeрдa вa қaчoн мустaқил фaн сифaтидa шaкллaнгaн?
Бoшқaрув ҳисoбини юритишдaн aсoсий мaқсaд нимa?
Бoшқaрув ҳисoби вa мoлиявий ҳисoбнинг умумийлиги ҳaмдa бир-биридaн фaрқини aйтинг?
Бoшқaрув ҳисoбининг кoнсeптуaл aсoслaрининг ёритинг?
Бoшқaрув ҳисoбини тaртибгa сoлувчи мeъёрий ҳужжaтлaрни aйтинг?
Бoшқaрув ҳисoбининг прeдмeтининг тaснифлaнг?
Сизнинг энг асосий ўрганишингиз лозим бўлган манбангиз – бу омадсиз мижозларингиздир.
Билл Гейтс.
14-МАВЗУ. МАХСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ
14.1. Тайёр маҳсулот, товар (иш, ҳизмат) тўғрисида тушунча.
14.2. Тайёр маҳсулот (иш, ҳизмат)ларни туркумларга ажратиш, баҳолаш.
14.3. Тайёр маҳсулот, товар (иш, ҳизмат)лар ҳисобнинг вазифалари.
14.4. Тайёр маҳсулот, товар (иш, ҳизмат)лар харакатини ҳужжатлаштириш.
14.5. Тайёр маҳсулот, товар (иш, ҳизмат)ларини сотилиши ҳисоби.
14.6. Омбордаги тайёр маҳсулот, товар (ишлар, ҳизмат)ларини инвентаризация қилиш ва натижаларини бухгалтерия ҳисоби ёзувларида акс эттириш.
14.7. Тoвaрлaр вa сaвдo устaмaлaрни ҳисoбгa oлиш.
14.8. Тaйёр мaҳсулoт (иш, xизмaт)лaр сoтилиши бўйичa мoлиявий нaтижaлaрни ҳисoбдa aкс эттириш.
Таянч иборалар: тайёр маҳсулот, товар, иш ва хизматлар, сотиш ҳисоби, сотишдан олинган даромад, таннархни ҳисобдан чиқариш, сотиш бўйича молиявий натижа.
14.1. Тайёр маҳсулот, товар (иш, ҳизмат) тўғрисида тушунча.
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш халқ хўжалиги ва аҳолининг эҳтиғжларини таъминлашга қаратилган ҳар бир корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг якунловчи босқичи ҳисобланади.
Тайёр маҳсулот деб - корхонадаги барча ишлов операцияларидан ўтиб бўлган, тайёр ҳолга келтирилган белгиланган давлат стандарти ва техникавий шартларнинг барча талабларига жавоб берадиган ҳамда техника назорати бўлими томонидан қабул қилинган ёки буюртмачиларга топширилган маҳсулотга айтилади. Унинг таркибига буюртмачи корхоналар учун бажарилган иш, хизматлар ҳамда ушбу корхонага қарашли ишлаб чиқаришдан ташқари хўжаликлар учун бажарилган иш ва хизматлар ҳам киради.
Корхона маҳсулотни истеъмолчилар билан тузилган шартномалар режа топшириқлари асосида бозор талабларини ўрганиш каби масалаларга катта эътибор берган ҳолда ишлаб чиқаради.
Саноат маҳсулоти натура ва қиймат кўрсаткичида ҳисобга олинади. Натура кўрсаткичлари маҳсулотни уларнинг табиий хусусиятларига қараб, миқдори, сони ва оғирлигини тавсифлаб беради, бу кўрсаткичлардан тайёр маҳсулотни миқдорий жиҳатдан ҳисобга олиш учун фойдаланилади. Тайёр маҳсулот (иш, хизмат) ни натура кўрсаткичларининг пулдаги ифодаси унинг қиймат кўрсаткичини ифодалайди.
«Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМCга мувофиқ (5.3-банд) тайёр маҳсулот хўжалик юритувчи субъектларда бўлган активлар ҳисобланади ва улар хўжалик юритувчи субъектнинг кундалик фаолиятида сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулот, товарлар сифатида корхонанинг товар-моддий заҳиралари таркибига киради.
Тайёр маҳсулотни ҳисобга олиш шу маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдан олиниши, унинг ҳаракати, сотилиши ва харидорлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни акс эттиради.
Омбордаги маҳсулот деганда, ишлаб чиқаришнинг барча ишлов операцияларидан ўтиб, техника назорати бўлими томонидан омборга бенуқсон деб қабул қилинган ва асосан сотишга мўлжалланган товар маҳсулоти тушунилади.
Жўнатилган мол (товар)лар деб, харидорларга ёки истеъмолчиларга жўнатилган, лекин унинг учун харидорлар томонидан ҳали пули тўланмаган йўлдаги маҳсулотга айтилади.
Маъсул сақлашга қабул қилинган мол (товар)лар деб, харидорларга жўнатилган товар маҳсулот ҳар хил сабабларга кўра (сифатига кўра харидорнинг талабини қондирмайдиган, харидорларга адашиб бориб қолган, яъни бир корхонанинг ўрнига иккинчи корхонага шартномадан ташқари бориб қолган товарлар ва шу кабилар) сотиб олиш учун қабул қилинмай қолган бўлиши мумкин. Бундай маҳсулотни тегишли корхоналар ўз жавобгарлигига қабул қилиб олиб, дарҳол бу молларни юборувчи корхонага хабар қиладилар. Шунинг учун бундай моллар масъул сақлашга қабул қилинган моллар деб юритилади. Бунга қўшимча равишда кўргазмада қўйилган тайёр маҳсулотни ҳам киритиш мумкин. Чунки кўргазмада қўйилган тайёр маҳсулот ҳам корхонада ишлаб чиқарилган ва сотилиши керак бўлган маҳсулотлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |