Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё – технология институти



Download 3,96 Mb.
bet38/95
Sana19.12.2022
Hajmi3,96 Mb.
#891134
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   95
Bog'liq
Органик кимё марузалар матни

Физик хоссалари. Бензол ва унинг гомологларининг галогенли ҳосилалари суюқ ёки қаттиқ моддалар бўлиб, фторли ҳосилалар паст, йодли ҳосилалар эса юқори ҳароратда қайнайдилар.
Масалан:
С6Н5F – 850C; С6Н5Cl – 1320C
С6Н5Br – 1560C; С6Н5J – 1880C
Уларнинг зичликлари 1 дан юқори. Сувда эримайдилар. Кўп органик эритувчиларда яхши эрийдилар.
Кимёвий ҳусусиятлари. Галогенариллар галогеналканлардан фарқли улароқ, нуклеофиль реагентлар билан деярли реакцияларга киришмайдилар. Улар ишқор, кумуш тузлари, цианидлар, аммиак ва бошқалар билан оддий шароитда реакцияга киришмайдилар.
Хлор ва бромбензол ўювчи ишқорлар билан 3000С да, аммиак билан мис ёки уларнинг тузлари иштирокида 180-2000С дагина реакцияга кириша оладилар. Улар бу ҳусусиятлари билан галогени қўшбоғнинг ёнида жойлашган ёғ қатор галогенли ҳосилаларни эслатадилар. Бу галоген арилларни оралиқ карбаноли ҳосил бўлишлигининг қийинчилиги туфайлидир. Ҳалқада жойлашган галоген атоми ҳалқа билан ўта мустахкам боғ ҳосил қилади.
А

роматик ҳалқадаги галогенни нуклеофиль алмашиниш реакцияларига киришиши ёғ қатор галогенли бирикмаларникидан фарқ қилади ва босқичли боради. Бу жуда кўп тажрибалар ёрдамида исботланган. Кучли нуклеофиль реагентлар ёрдамида галогенариллардан галогенводородлар ажралиб чиқиб, реакцияга киришувчанлик қобилияти жуда юқори бўлган дегидробензол ҳосил бўлади. Дегидробензол сўнг реакция зонасидаги нуклеофиль агент, масалан, сув ёки аммиак билан жуда тез реакцияга киришади ва охирги маҳсулотни ҳосил қилади, масалан:

Юқоридаги реакциянинг механизми шу билан исботланадики, алмашинаётган гуруҳ ҳамма вақт ҳам галоген ўрнига бирикмайди. Масалан, п-хлортолуол гидролизланганда п- ва м-крезолларнинг тенг миқдордаги аралашмаси ҳосил бўлади:


о



-Хлорамизолга аммиак билан таъсир этилганда фақат м-аминианизол ҳосил бўлади.
С

14 нишонланган атоми хлор бензолга аммиак билан таъсир этилганда тенг миқдорда С14 1- ва 2-ҳолатда бўлган анилинлар аралашмаси ҳосил бўлади:

Бундай «қайта гуруҳланиш»нинг сабаби нуклеофиль агентларни дегидробензолдаги учбоғга икки йўналиш бўйича бирика олишларида деб тушунтирилади.


Бензол ҳалқасида галогенга нисбатан орто- ёки пара-ҳолатларда электроакцептор гуруҳлар –NO2; -SO3H; -COOH ва бошқаларнинг бўлиши галоген атомларнинг қўзғалувчанлигини кескин ошириб юборади. Бунинг сабаби о- ёки пара-ҳолатдаги, иккинчи тур ўринбосарлари манфий зарядни қисман қайта гуруҳланиши ҳисобига оралиқ -комплексни барқарорлаштиради.
Г

алогени ён занжирда жойлашган ароматик галогенли бирикмалар галогеналканларни барча хоссаларини такрорлайдилар. Айрим ҳолларда улар галогеналканларга қараганда юқори реакцияга киришувчанлик қобилиятини намоён қиладилар. Масалан, бензил хлорид н-пропил бромидга қараганда осон гидролизланиши, 3-ламчи аминобирикмалар билан тўртламчи аммоний асослари ҳосил қилиши каби реакцияларга 300 марта осон кириша олади. Бунинг сабаби, бензил хлориддан хлор атомининг ажралиши натижисида ҳосил бўладиган катионнинг ўзига хос барқарорлиги туфайли деб тушунтирилади:

Шу сабабли бензол ҳалқасидаги электродонор ўринбосарлар бу катионни баркарорлигини оширадилар; электроакцептор ўринбосарлар эса унинг баркарорлигини камайтирадилар.
А

роматик галогенли бирикмалар магний билан галогеналканларга ухшаш осонлик билан реакцияга кириша оладилар:

У



ларнинг бу ҳусусиятидан фойдаланиб, ҳалқадаги галоген осонлик билан карбоксил гуруҳи билан алмашиниши мумкин:
А

роматик галогенли бирикмаларда ҳалқадаги углеводородлар галогенлар, нитрат, сульфо- ва бошқа гуруҳлар билан осон алмашина олади. Бу жараёнлар бензолдагига нисбатан қийинроқ кечади. Хлорбензол хлорланганда асосан, п-дихлорбензол, оз миқдорда о-дихлорбензол ҳосил бўлади. м-Дихлорбензол эса жуда ҳам оз миқдрода ҳосил бўлади Бунинг сабабини қуйидагича тушунтириш мумкин. Хлорбензолга галоген (Х) таъсир этганда қуйидаги
-комплекслар ҳосил бўлиши мумкин:
Булардан I ва III-комплексларнинг турғунлиги II-никига қараганда юқоридир.

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish