Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё – технология институти


Органик бирикмаларнинг хом ашё манбалари



Download 3,96 Mb.
bet3/95
Sana19.12.2022
Hajmi3,96 Mb.
#891134
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95
Bog'liq
Органик кимё марузалар матни

1.1. Органик бирикмаларнинг хом ашё манбалари


Органик бирикмаларнинг асосий хом ашё манбалари бўлиб табиий газ, нефт, тошкўмир ва тошкўмир қатрони, торф, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ҳизмат қилади.


Табиий газлар. Табиий газларнинг асосий таркибини (92 – 96% гача) метан ташкил этади. Уларнинг таркибида 6% гача бошқа углеовдородлар (этан, пропан, бутан ва олтингугурт биркмалари ҳамда углерод-(IV)-оксиди) бўлади. Саноатда метандан ацетилен, водород, қоракуя, хлорли эритувчилар ва бошқалар олинади. Метан асосида юзлаб органик бирикмаларни ҳосил қилиш мумкин. Табиий газларни қазиб олиш вақтида газ конденсати ҳам ажралиб чиқади. Газ конденсат суюқ углеводородларнинг аралашмаси бўлиб, ундан жуда кўп алоҳида углеводородларни ажратиб олиш мумкин. Ўзбекистон табиий газларнинг катта миқдори Газли, Шўртон, Сурхандарё вилояти, Муборак ва бошқа районлардан қазиб олинмоқда. Ўзбекистонда ҳар йили 55 млрд кубометрдан ортиқ табиий газ, 3,5 млн. тоннагача газ конденсати қазиб олинади.
Нефт. Нефт углеводородларнинг аралашмасидан ташкил топган бўлиб, ниҳоятда мураккаб таркибга эга. Унинг таркиби ўзгарувчан бўлиб, унга углеводородлардан ташқари, азотли, кислородли ва олтингугуртли бирикмалар ва бошқа бирикмалар ҳам киради.
Нефтнинг келиб чиқиши тўғрисида ҳозирги кунда икки хил қараш мавжуд. Кўпчилик олимларнинг фикрига кўра, нефт ўтмишда мавжуд бўлган ҳайвонот ва ўсимлик оламининг геокимёвий ўзгариши натижасида ҳосил бўлган. Нефтнинг органик бирикмалардан ҳосил бўлиши тўғрисидаги бу назария таркибида азотли, олтингугуртли бирикмалар бўлиши билан исботланади. Бу бирикмалар ҳайвон тўқималарида ва ўсимликларда мавжуд бўлган оқсил ва бошқа органик бирикмалар парчаланишидан ҳосил бўлган деб фараз қилинади. Бошқа гуруҳ олимлари эса нефтни ноорганик бирикмалар, яъни металл карбидларидан пайдо бўлган деган фикрдалар.
Нефтнинг энг катта миқдори (бутун дунёдаги нефтнинг тахминан 65 % дан ортиғи) Саудия Арабистонида жойлашган.
Нефтнинг катта конлари Тюмень, Бошқирдистон, Кавказ ва Марказий Осиёдадир. Нефт газлар, сув, механик аралашмалардан (қум, тупроқ ва бошқалар) тозалангандан сўнг асосан уч қисмга ҳайдаб ажратилади: бензин (30-1800С гача қайнайдиган бўлак), керосин (180-3000С гача қайнайдиган бўлак) ва мазут (қолдиқ): нефтнинг бу асосий бўлакларидан яна петролей (нефт) эфири (30-800С), лигроин (110-1400С), уайт спирт (150-2000С), газоил (270-3000С) кабилар ажратиб олинади. Мазутни паст босимда ёки сув буғи билан ҳайдаб соляр мойлари, сурков мойлари, вазелин, парафин ва бошқалар олинади.
Нефтни тўғридан-тўғри ҳайдалганда жуда кам миқдорда (25% гача) бензин ажратиб олинади. Бензиннинг миқдорини ошириш мақсадида юқори ҳароратда қайнайдиган нефтнинг бўлаклари – керосин, газоил, мазут ва бошқалар крекингланади, яъни паст ҳароратда қайнайдиган бўлакаларга парчаланади. Крекинг жараёни биринчи марта 1871-1878 йилларда Петербург технология институтининг ходими А.А. Летний томонидан ўрганилган бўлиб, 1891 йилда рус инженери В.Г. Шухов крекинг қурилмасини яратади. Саноат миқёсида крекинг жараёни 1920 йиллардан бошлаб қўлланилмоқда. Крекингнинг бир неча турлари мавжуд.
Суюқ фазадаги крекинг. 2,0-6,0 МПа, 430-5500С да олиб борилади. Бунда олинадиган бензиннинг миқдори 50% атрофида бўлади.
Буғ фазадаги крекинг 6000С да олиб борилади. Бунда олинадиган бензиннинг миқдори 50% дан кам бўлиб, 40 – 50% атрофида этилен углеводородлари ҳосил бўлади.
Водород иштирокида парчалашда нефт маҳсулотлари 20,0 – 25,0 МПа босим, 300-4000С ҳарорат, темир, никел, вольфрам катализаторлигида водород иштироки билан олиб борилади. Бензиннинг миқдори 90% гача етади. Ҳозирги кунда саноатда каталитик крекинг кенг тарқалган бўлиб нефт маҳсулотлари 300 - 5000С да алюминоселекат, цеолит, хром оксиди ва бошқа катализаторлар иштирокида крекингланади. Бунинг натижасида юқори навли бензин олинади. Крекингни яна бир неча турлари мавжуд. Ўзбекистонда йилига 6 млн. тоннадан ортиқ нефт қазиб олинмоқда.
Тошкўмир. Тошкўмирнинг табиатдаги миқдори нефтникига нисбатан бир неча маротаба кўп бўлганлиги учун буни қайта ишлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳозирги вақтда тошкўмирни коксга айлантирадиган бир қанча ўнлаб кокс-кимё заводлари ишлаб турибди. Тошкўмирни ҳавосиз 1000-12000С да қиздирилганда кокс ва газ ҳосил бўлади. Бу газ тарикибида метан, этилен, водород ва углерод оксиди бўлади. Бундан ташқари тошкўмирни коксга айлантиришда ҳосил бўладиган газ совутилганда 3 – 5% гача мойсимон қора суюқлик – тошкўмир қатрони ҳосил бўлади. Тошкўмир қатронини ҳайдаш орқали ароматик углеводородлар – бензол, толуол, ксилоллар, фенол, нафталин, антрацен, фенантрен, пиридин асослари ва бошқалар ажратиб олинади.
Кўмирни гидрогенлаш 400-6000С да 25,0 МПа босим остида темир оксиди катализаторлигида олиб борилади. Бунда суюқ углеводородлар аралашмаси ҳосил бўлади.
Т

ошкўмирдан генератор гази ва сув газини олиш қуйидаги реакцияларга асосланган:

Углерод оксиди билан водород аралашмаси метил спирти, сирка кислота, суюқ углеводородлар олишда, оксисинтез жараёнида катта аҳамиятга эга.


Ҳ

озирги кунда углерод оксиди билан водород аралашмаси метанга 800-900
0С да NiO ва Al2O3 катализаторлигида сув буғи таъсир эттириб олинмоқда:

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish