Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё – технология институти



Download 3,96 Mb.
bet92/95
Sana19.12.2022
Hajmi3,96 Mb.
#891134
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95
Bog'liq
Органик кимё марузалар матни

Назорат саволлари

  1. Карбонсувларнинг тирик организмлар ҳаётий фаолиятидаги роли нималардан иборат?

  2. Кетоза ва альдозаларни қайси реакциялар ёрдамида фарқлаш мумкин?

  3. Карбонсувларни D- ва L- қаторлари бир-биридан нималар билан фарқланади?

  4. Фруктозанинг пираноза ҳолидаги кимёвий формуласини ёзинг.

  5. Дисаҳаридлар кимёвий хоссаларига қараб қандай синфларга бўлинади? Мисоллар келтиринг.

  6. Полисаҳаридлар таркибига қараб қандай синфларга бўлинади?

  7. Ацетилцеллюлоза ва уни ишлаб чиқариш ҳақида нималар биласиз?

  8. Пектин моддалар ҳақида нималар биласиз?

Таянч сўз ва иборалар


Карбонсувлар, монозалар, алдоза, кетоза, глюкон кислота, яримацетал, мутаротация, антипод, фураноза, пираноза, шакар кислота, пентит, гексит, аскорбин кислота, бижғиш, эпимеризация, эпимер, қайтарувчан дисаҳаридлар, қайтармас дисаҳаридлар, инверт шакар, полисаҳаридлар, гомополисаҳарид, пентозалар, декстрин, ишқорли целлюлоза, пероксилин, коллоксилин, пектин моддалар, галактан, арабан.


XIV-боб ТЕРПЕНЛАР


Маъруза режаси:

  1. Синфланиши ва номланиши

  2. Изомерияси

  3. Олиниш усуллари

  4. Физик ва кимёвий хоссалари

Алициклик бирикмалар қаторига терпенлар деб аталувчи табиий бирикмаларнинг катта гуруҳи мансубдир. Бу гуруҳ углеводородлари (С5Н8)2n умумий формула билан ифодаланадиган моддаларни терпенлар, С15Н24 - сесквитерпенлар, С20Н32 - дитерпенлар, С30Н48-тритерпенлар, С40Н64-тетратерпенлар деб аталади ва х.к. Бу моддаларни барчаси «изопрен қоидаси» бўйича тузилган бўлиб, ҳар қайси бирикма молекуласини n та изопрен бўлагидан ташкил топган деб қараш мумкин.


Терпен углеводородларидан уларнинг ҳосилалари – спиртлар, карбонил бирикмалар ва бошқалар ҳосил қилиниши мумкин.
Терпенлар, сесквитерпенлар ва дитерпенлар ўсимлик эфири мумларининг асосий қисмини ташкил этадилар. Тритерпенлар саноинлар таркибида, тетратерпенлар эса табиатда кўп учрайдиган каратиноидлар таркибида бўлади.
Тузилишига кўра ҳамда молекуласидаги циклларнинг сонига кўра терпенлар тўрт гуруҳга бўлинадилар:

  1. очиқ занжирли терпенлар (молекуласида иккита ёки учта қўшбоғ бўлади);

  2. бир ҳалқали терпенлар (молекуласида битта ҳалқа ва иккита қўшбоғ бўлади);

  3. икки ҳалқали терпенлар (молекуласида иккита ҳалқа ва битта қўшбоғ бўлади);

  4. уч ҳалқали терпенлар (молекуласида учта ҳалқа бўлади)

Терпенлар табиатда игнабаргли дарахтларнинг шарбати ва қатронида, шунингдек, қатор ўсимликларнинг эфир мойларида учрайди. Эфир мойлари кимёвий жиҳатидан бир хил эмас. Эфир мойлари таркибида терпенлар билан бир қаторда спиртлар, альдегид, кетон ва бошқа органик бирикмалар ҳам мавжуд бўлади.



Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish