10.2. Молиявий бошқаришда капиталлар таркибини бошқариш ва
қийматини баҳолашнинг аҳамияти
Капитал ўз моҳиятига кўра бир хил эмас ва турлича тавсифларга эга
эканлиги сабабли унинг таркибини баҳолашда у ёки бу кўрсаткичдан
фойдаланиш зарурати вужудга келади, бу сифатда одатда қиймат
тушунчасидан фойдаланилади. Бунинг сабаби ушбу кўрсаткичнинг бевосита
харажатлар билан, демак, уларни ҳисобга олиш шакллари билан боғлиқлиги
ҳисобланади. Шундай бўлиб туюлиши мумкинки, капитал нарх ушбу
шароитлар учун қатъий белгилаб қўйилган ўзгармас кўрсаткич, лекин аслида
бундай эмас. Жамият капиталининг барча таркибий қисмлари қийматини
(нархи) кўриб чиқиш ва осонлик билан шуни кўриш мумкинки, бир ҳолатда
нарх шаклланишига таъсир этувчи сиёсий ва бошқа субъектив омиллар
мавжуд бўлади, бошқа ҳолатда эса қабул қилинган бухгалтерия ҳисоби
юритиш услубияти ўз аксини топади. Шу сабабли жамият капиталининг
нархига таъсир этиш учун айрим имкониятлар мавжуд ҳисобланади. Бироқ
нормал ривожланаётган иқтисодиётда бундай таъсир даражаси етарли
даражада чекланган эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Кўриниб турибдики, умумий ҳолатда барча таркибий қисмлар учун
унинг нархи бир хил бўлган капитал таркибини шакллантириб бўлмайди.
Нимага унда капиталнинг айримлари жамият учун қимматга, бошқалари эса
арзонга тушадиган турлича таркибий қисмлари мавжудлигига кўникиш
керак?- деган адолатли савол туғилади. Бу ерда жорий фаолият жараёнида
139
улар билан ҳисоблашиш лозим бўлган ҳуқуқий ва иқтисодий чекловлар
мавжудлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Корхона молиялаштириш усулини ўзи танлайди. Бунда қабул қилинган
қарор кўп жиҳатдан бир қараганда, иқтисодий зарурат билан боғлиқ
бўлмаган омилларга боғлиқ бўлади. Уларнинг орасида – турли хил
рейтинглар, фирманинг рақобатли мақоми каби кўрсаткичлар ва ҳ.к. Шундай
қилиб, капитал таркибига соф ташқи омиллар таъсир кўрсата бошлайди.
Корхона таҳлилчи фирмаларнинг бюллетенларида, шарҳларида қандай акс
этишига, ўз фаолиятининг якунлари ва жорий ишлари ҳақида ахборотни
қандай тақдим этишига боғлиқ бўлиб боради. Ҳамкорлар ва кредиторлар
молиявий ҳужжатлардан ташқари алоҳида эътибор қаратадиган бир нечта
асосий омилларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
бухгалтерия ҳисоби юритиш усули;
фирма ахборотларининг очиқлик даражаси;
аудит ўтказишга турли хил маҳаллий ва хорижий ташкилот ва
мутахассисларни жалб этиш;
фонд кўрсаткичлари ва б.
Шундай қилиб, капитал қиймати объектив ва субъектив таркибий
қисмлардан ташкил топади. Бунда субъектив таркибий қисмлар рейтинг
кўрсаткичларига қараб жиддий ўзгариб туриши мумкин. Турли корхоналар
қарз капитали бўйича турлича харажатларга эга бўлиши мумкин.
Ҳиссадорлик капиталига келадиган бўлсак, унинг нархи ҳам корхона ўзини
қай тарзда молиялаштириши мумкинлигига қараб турлича бўлиши мумкин.
Капиталнинг якуний қиймати алоҳида таркибий қисмлар бўйича
харажатларни ўлчаш йўли билан шакллантирилади. Айтилганларни қуйидаги
формула билан ифодалаш мумкин:
n
n
C
k
C
k
C
k
C
...
2
2
1
1
бу ерда
С
i
—капиталнинг ҳар битта таркибий қисми нархи,
140
k
i
— алоҳида таркибий қисмнинг вазни.
Капиталнинг ўртача тортилга қийматини ҳисоб-китоб қилиш билан
боғлиқ айрим қийинчиликлар вужудга келиши мумкин. Муаммо таркибий
қисмларни қайси кўринишда ҳисобга олиш кераклигидан иборат. Ҳисобга
олишнинг икки хил усули мавжуд: бозор қиймати бўйича ва баланс қиймати
бўйича. Иккала усулнинг ҳам афзалликлари, ҳам камчиликлари мавжуд.
Шубҳасизки, бозор қиймати ҳақиқатда мавжуд қийматга яқинроқ
ҳисобланади. Шу билан бир пайтда бозор доимий ҳаракатда бўлади ва бу
баҳолаш жараёнининг ўзини қийинлаштириб қўяди.
Баланс баҳоси ҳисоб-китобларни анча осонлик билан амалга оширишга
имкон беради, бироқ бунда корхонада ўтказиладиган қайта баҳолашларнинг
камдан- камлиги, моддий ва маънавий эскириш даражасини аниқлаш ва
бошқа омиллар билан боғлиқ унчалик ҳам тўғри бўмаган маълумотлар
бериши мумкин.
Корхона учун капитал таркибидаги бирон-бир лойиҳани амалга ошириш
учун ҳақиқатда фойдаланиладиган маблағлар катта аҳамиятга эга. Шу
сабабли кўпинча ишлаётган капиталнинг аслида дастлаб ҳисоблаб чиқилган
миқдордан қам ҳам, кўп ҳам бўлиб чиқиши мумкин бўлган реал қийматини
ҳисоб-китоб қилиш зарур.
Турли корхоналарни капитал қийматининг ҳажми бўйича таққослаш
вазифаси алоҳида бир аҳамиятга эга. Бу ерда корхоналар бўйича уларнинг
асосида кўрсаткичлар таққосланувчанлиги белгиланадиган бошланғич шарт-
шароитларни шакллантириш зарур.
Кўп сонли корхоналар бўйича маълумотларга эга бўлиб, ўртача тармоқ
кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш мумкин, бироқ улар умумий ҳолатда
иқтисодиётнинг ҳақиқий аҳволини акс эттириши қийин. Эҳтимол, капитални
арзонлаштириш ёки аксинча, қимматлаштириш жараёнини рағбатлантириш
мумкин. Амалда шундай бўлади ҳам. Кўрсатиладиган таъсир ҳам табиий, ҳам
сунъий бўлиши мумкин.
Капитал нархини аниқлашнинг муҳимлиги шундаки, у орқали бошқа яна
141
бир кўрсаткич – бизнес нархини ҳисоб-китоб қилиш мумкин. Бизнес деганда
бирон-бир маълум усул билан аниқланган ишлаб чиқариш воситалари
қийматининг ўзигина эмас, капитал қийматига кирадиган бозор омилларини
ҳисобга олган ҳолда «иш»нинг реал баҳоси тушунилади. Бизнес нархи турли
хил рейтинг жадваллари тузиш, турли лойиҳаларни амалга ошириш учун
корхонанинг жалб этувчанлик даражасини аниқлаш учун корхоналарни
таққослаш имконини беради. Шу билан бирга ушбу кўрсаткич корхонанинг
асл баҳосини белгилаш ва уни керакли томонга ўзгартириш усулларини
аниқлаштиришга имкон беради.
Капиталнинг алоҳида таркибий қисмлари нархининг таҳлили жамият
олдида вужудга келадиган у ёки бу муааммони ҳал қилиш учун
молиялаштириш усуллари ҳақида қарор қабул қилиш тамойилини ишлаб
чиқиш имконини беради. Қарзга олинган маблағлар нархини аниқлашда
шуни эътиборга олиш керакки, у фирма эришишга интиладиган мақсадлар
билан бевосита боғлиқ бўлади.
Ҳиссадорлик капитали қиймати.
Маълумки, ҳиссадорлик капитали
иккита таркибий қисмдан – оддий ва имтиёзли акциялардан иборат.
Капитални бундай тақсимлаш тўғри бўлиб, бу таркибий қисмларга хизмат
кўрсатиш бўйича харажатларнинг ҳар хиллиги билан ҳам боғлиқ.
Мамлакатимизда капиталдан фойдаланиш амалиётининг ривожланиш
характерини ҳисобга олиб, ундаги ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатларни қайд
этган ҳолда мавжуд тажрибаларни ҳисобга олиб, назарий ишланмалар олиб
бориш лозим.
Маълумки, ҳар хил турдаги имтиёзли капитал ҳиссадорлик капиталига
мансуб ҳисобланади. Бироқ имтиёзли акцияларга қарзга олинган капиталдан
кам фарқ қиладиган хусусиятлар мансуб ҳисобланади. Улар қаторига
имтиёзли дивиденд тўловлари, жамиятни тугатиш даврида кредиторлар
ҳуқуқига ўхшаш махсус ҳуқуқлар киради. Имтиёзли акцияларни ўзига хос
облигациялар сифатида кўриб чиқишда акция унинг эгасига учта имконият
(улардан фақат биттаси – даромад олиш реал ҳисобланади) беришини
142
ҳисобга олиб, жамият маблағларининг барча манбалари таркибини қайта
кўриб чиқиш зарур. Шу билан бир пайтда жамият уларни кафолатламайди.
Демак, айрим ҳолатларда оддий ва имтиёзли капитални тақсимламаслик ҳам
мумкин.
Ҳиссадорлик капиталига хизмат кўрсатиш харажатларини таҳлил
қилишда илгари мавжуд бўлган капитал ва эмиссия натижасида ҳисобот
даврида олинган капиталга тақсимлаш зарур. Дастлабки ҳолатда фақат
дивидендлар ва улар билан боғлиқ харажатларни, кейинги ҳолатда эса –
эмиссияни чиқариш ва жойлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга
олиш лозим.
Оддий ҳиссадорлик капитали қийматини ҳисоб-китоб қилишда одатда
Гордоннинг классик формуласидан фойдаланилади
10
:
Do'stlaringiz bilan baham: |