Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ялпи даромад /Маҳсулот чиқариш ҳажми х Соф фойда /Ялпи даромад



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/94
Sana15.12.2022
Hajmi2 Mb.
#886999
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   94
Bog'liq
12-y-Korporativ-boshqaruv-Darslik-T2012

Ялпи даромад /Маҳсулот чиқариш ҳажми х Соф фойда /Ялпи даромад 

= Соф фойда /Маҳсулот чиқариш ҳажми
.
 
Мазкур коэффициент корхонанинг якуний фаолият натижасини 
маҳсулот чиқариш ҳажми билан боғлайди. Шу билан бир пайтда у ёки бу 
натижа вужудга келишининг сабабларини аниқ ажратиш йўқолади. 


134 
Шундай қилиб, структура коэффициентлари ҳиссадорлик жамияти 
капиталини тавсифлайдиган статик тасвирни ифодалайди. Шу билан бир 
пайтда ишлаб чиқариш воситаси ва молиявий восита капиталнинг «динамик» 
хусусиятлари, у ёки бу омиллар ҳаракатига жавоби ҳақида ахборот беради. 
Баъзида молиявий восита ҳаракати ўз маблағларининг рентабеллиги орқали 
кўриб чиқилади. Бу ҳолатда бири фақат ўз маблағларидан фойдаланадиган, 
иккинчиси эса ҳам ўз маблағлари, ҳам қарзга олинган маблағлар ҳисобига 
ривожланадиган корхоналарнинг ўз маблағлари рентабеллиги ўртасидаги 
фарқни ифодалайдиган «молиявий восита самараси» кўрсаткичи киритилади. 
Бунда самаранинг ўзи икки мультипликатив омилга ажратилади: 
дифференциал ва молиявий восита «елка»си. Дифференциал бу – корхона 
ишининг ретабеллиги ва қарзга олинган маблағлар ўртача ҳисоб-китоб фоиз 
ставкаси ўртасидаги 1 коэффициентга (солиқ ставкаси) кўпайтирилган 
фарқдир. Шу билан бир пайтда восита «елка»си бу – қарзга олинган 
маблағларнинг ўз маблағларига нисбатидир. 
Келтирилган динамик тавсифлар бўйича риск ҳажмининг миқдорий 
тавсифини киритиш мумкин. Кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш 
(молиявий) воситаси қиймати қанчалик катта бўлса, ишлаб чиқариш 
(молиявий) характерига эга йўқотишлар билан боғлиқ риск шунчалик катта 
бўлади. Олинадиган коэффициентлар ҳажмсиз эканлиги сабабли уларни 
таҳлил қилиш қийинчилик туғдирмайди. Масалан, битта тармоққа мансуб 
корхоналар учун ушбу коэффициентларни ҳисоб-китоб қилиш мақсадга 
мувофиқ. Бу ҳолатда коэффициент ҳажми бўйича капитални қуйидагиларга 
структуралаш имконияти пайдо бўлади: 

паст рискли; 

ўртача рискли; 

юқори рискли. 
Бунда ишлаб чиқариш ёки молиявий таркибий қисм албатта келишиб 
олиниши лозим. Шуни эътиборда тутиш керакки, рисклар потенциал 
характерга эга бўлади ва қуйидаги ҳолларда пайдо бўлади: 


135 

корхона чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини турли усуллар билан 
кўпайтиришга ҳаракат қилса; 

иқтисодий вазият беқарор бўлиб, корхонанинг бозордаги аҳволига 
салбий таъсир кўрсата оладиган омиллар ҳаракат қиладиган бўлса. 
Молиявий воситани кўриб чиқишда шунингдек, унинг корхона 
қимматли қоғозлари бозор тавсифи билан алоқани кўриб чиқмаслик нотўғри 
бўларди. Бу ҳеч бўлмаса, капиталнинг фундамментал ва техник таҳлили 
маълумотларининг таҳлилий боғлиқлигини олишга имкон бериши нуқтаи 
назаридан қизиқиш уйғотади. Шуниси қизиқарлики, капитал тавсифини 
аниқлаш учун фонд бозори таҳлилининг кучли воситаси сифатида маълум 
бўлган САРМ назариясидан фойдаланиш мумкин. У ҳақида ўтказиладиган 
баҳолашларни яхшироқ тушуниш учун зарур бўлган асосий маълумотлар 3-
иловада келтирилган. 
Корхонанинг қимматли қоғозлари хусусиятини тавсифлайдиган энг 
муҳим тавсифлардан бири β (бета) коэффициенти ҳисобланади. Маълум 
бўлишича, ушбу коэффициент корхонанинг молиявий воситаси билан, демак, 
капитал таркиби билан бевосита боғлиқ экан. Масалан, аниқланишича, 
акциялар учун талаб қилинадиган зарурий фойда меъёри қуйидаги 
кўринишда ифодаланиши мумкин: 
]
/
)
1
(
1
)[
](
/
)
[(
,
2
S
T
D
r
i
R
i
R
c
m
ju
m
j









бу ерда i — рисксиз фоиз ставкаси; 
R
m
— бозор портфелидан кутилаётган даромадлар; 
σ
μ
— бўлиши мумкин бўлган бозор фойдасини тақсимлашдан ўртача 
квадратик оғиш; 
σ
ju
— қарзга олинган маблағлар йўклигида j қимматли қоғозлар учун 
бўлиши мумкин бўлган фойда қийматини тақсимлашдан ўртача квадратик 
оғиш; 
r
ju,m
— қарзга олинган маблағлар йўқлигида j қимматли қоғозлар 


136 
пакетидан олинадиган фойда ва бозор портфели ўртасида корреляция 
коэффициенти; 
D/S— 
қарз миқдорининг ўз капиталига нисбати; 
Т
с
 
— фойда солиғи. 
Қоидага кўра, мазкур формулани тафтиш усулига қараб бошқа 
кўринишда тақдим этиш мумкин. Биринчи вариант САРМ усулига билан энг 
яхши мувофиқликни аниқлаш учун фойдаланилади ва шу сабабли ифода 
регрессия тенгламасига максимал даражада яқинлаштирилган бўлади. 
]
/
)
1
(
1
[
)
(
S
T
D
i
R
i
R
c
ju
m
j






 
бу ерда β
ju
 
— қарзга олинган маблағлар йўқлигида акциялар бўйича 
фойданинг ўсиши ва бозор портфели фойдасининг ўсиши ўтасидаги алоқани 
тавсифлайдиган келтирилган регрессия коэффициенти. 
Ушбу ифодани учта таркибий қисмнинг йиғиндичи кўринишида тақдим 
этиш мумкин. Биринчи таркибий қисм – i – рисксиз фоиз ставкаси, иккинчи 
таркибий қисм – (R
m
- i)β
ju
– операцион рискни компенсациялаш даромад 
ставкаси, 
(R
m
 — i)β
ju
[D(1 
— 
T
c
)/S] 
эса молия риски учун қўшимча мукофотни 
тавсифлайди. Кўпинча эквивалент β одатий қийматига келинади: 
)]
1
(
/
1
[
c
ju
j
T
S
D





бу ерда β
j

ju
— 
мос равишда восита мавжудлигида ва йўқлигида бета 
коэффициентлари. 
Кўриниб турибдики, молиявий воситага эга бўлган фирмада бета 
коэффициенти нариги фирмадан юқори бўлади. Демак, бизнинг ҳолатда 
қимматли қоғозлар бўйича даромадни фақат фирма капиталининг таркибини 
ўгартирган ҳолдагина ошириш имкони бўлади. Бундай коэффициентларни 
аниқлашда маълум бир қийинчиликлар мавжуд, чунки бунинг учун кўп 
ахборот талаб қилинади. Шу билан бир пайтда фойда олиш, тўплаш ва 


137 
тақсимлаш бўйича ҳаракатларга боғлиқ капитал кўрсаткичларининг ўгариш 
характерини кузатишга имкон берадиган назарий таҳлил ўтказиш қулай 
бўлади. 
Кўриниб турибдики, корхона фойдасининг битта акцияга ўсиши агар 
биронта ноандоза вазият вужудга келадиган бўлмаса, даромадлар ҳажмини 
битта акцияга оширади. Бироқ ишлаб чиқариш воситаси ҳам, молиявий 
восита ҳам даромадлар ҳажмини битта акцияга оширади. Демак, фирманинг 
ишлаб чиқариш ва молиявий кўрсаткичлари ҳамда унинг қимматли 
қоғозлари бозор тавсифномаси ўртасида бевосита алоқа мавжуд. Афсуски, 
кўпчилик ҳолларда бўлгани каби, бу алоқани фақат статистик усуллар 
ёрдамида аниқлаш мумкин бўлиб, улар ҳозирги кузатувлар бўйича 
келажакдаги ўгаришлар тенденциясини етарли даражада аниқ белгилайдиган 
регрессион моделлар тузишга имкон беради. 
Капиталнинг баён қилинган тавсифларидан ташқари унинг нархи каби 
тушунча ҳам муҳим аҳамият касб этади. Алоҳида таркибий қисмларни 
тавсифлайдиган бир нечта нархларни келтириш мумкин. Амалиётда умумий 
нарх камдан-кам аниқланади. Одатда фақат қарзга олинган маблағларнинг 
нархи билан, шунда ҳам тахминий кўринишда кифояланади. Бироқ қарз 
маблағлари бўйича харажатларни баҳолаш амалиёти мавжуд тажрибани 
бошқа масалаларга ўтказиш имконини беради. Жамият капиталини турли 
шахсларнинг бирон-бир мақсадни амалга ошириш (асосан, фойда олиш) учун 
фойдаланиладиган қўйилмалари сифатида кўриб чиқиш лозим. Шунда 
ҳиссадорлик капиталини узоқ муддатли молиявий ёки моддий қўйилмалар 
сифатида тақдим этиш мумкин. Тахмин қилинадики, бу қўйилмалар муддати 
келишиб олинмаган бўлади.
Капиталнинг сифат ва сон тавсифи таҳлилига якун ясар эканмиз, 
айтиш мумкинки, корхона фаолияти самарадорлиги нуқтаи назаридан 
қуйидагилар энг катта қизиқиш уйғотади: 

ўз капиталининг рентабеллиги; 

бутун капиталнинг рентабеллиги; 


138 

қарзга олинган маблағларнинг ўз маблағларига нисбати 
(молиявий восита «елка»си); 

ишлаб чиқариш (операцион) воситаси ҳажми; 

молиявий восита ҳажми; 

ички ўсиш суръатлари; 

молиявий ва ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ риск. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish