Шу босқичлардан бири иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга ёъналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этишга қаратилган .
Ўзбекистон Президентининг 21-декабрдаги қарори билан 2017−2019-йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Бундан кўзланган мақсад тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини модернизациялаш, диверсификациялаш ва жадал ривожлантиришни таъминлаш, пахта толаси ва ипак хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ёъли билан рақобатбардошли, ташқи бозорларда талаб қилинадиган тайёр, экспортга ёъналтирилган махсулотлар ишлаб чиқариш хажмлари ва турларини кенгайтиришга қаратилган [2].
Тўқимачилик махсулотлари ичида ҳалқа тукли тўқималар муҳим аҳамият касб этади. Айниқса табиий толалардан ишлаб чиқарилган сочиқбоп тукли тўқималарга бўлган талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Ҳалқа тукли тўқималар устида олимларимиз бир қатор изланишлар олиб боришган. Лекин бу усуллар бир оз мураккаблиги сабабли ишлаб чиқариш корхоналарида ўз тасдиғини топмаган. Ҳалқа тукли тўқималарни янги турларини шакллантиришда уларнинг сифатини текшириш учун ипларнинг физик-механик хусусиятларини ўрганишни тақозо этади. Ҳалқа тукли сочиқбоп тўқималарнинг хомашё сарфини камайтириб, сифатли ва талабга жавоб берувчи маҳсулот олиш бугунги кунда долзарб муаммолардан саналади.
Биз жаҳондаги илғор тажрибаларни чуқур ўрганиш ва амалда жорий этишни олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни мувафаққиятли амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири деб ҳисоблаймиз. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар қулай ишбилармонлик муҳитини яратиб, тўқимачилик саноатининг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2018-йил 1-августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони енгил саноат тармоқларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини жалб этишда муҳим ҳужжат бўлди. “Асака” банки томонидан молиялаштирилаётган “Кўкча текстиль” масъулияти чекланган жамиятининг мато маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларга гул босиш ва тикувчиликни ташкил этиш лойиҳаси доирасида яна 2 мингта иш ўрни яратилади. Шунингдек, Тошкент вилоятида “Тўйтепа текстиль” масъулияти чекланган жамиятида янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа калава ип ишлаб чиқариш ҳамда “Индиго” жинси матосини тўқиш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, калава ипни бўяш линиясини ёълга қўйиш, оптик тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилгани билан аҳамиятлидир [3].
Мамлакатимизда инвестиция иқлимини яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш, бизнесни жадал ривожлантириш учун асос сифатида инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини самарали тартибга солиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан савдо алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш; Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш; Ўзбекистон Республикаси президентиниг инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш. Ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда, тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари (бошқарув офислари) ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади [4].
Диссертация ишида, табиий махаллий хом ашёдан фойдаланиб, янги тўқима ассортиментини кенгайтириш, Спорт кийимлари хусусиятига эга тўқималарни ишлаб чиқариш ва янги турларини ишлаб чиқариш вазифалари олдинга сурилади. Мамалакатимизда тўқимачилик матоларининг янги ассортиментларини яратиш ва ассортиментлик кўламини кенгайтириш, замонавий технологияларда ишлаб чиқаришни жорий қилиш долзарб масала ва мақсадга муофиқдир. Бу эса ўз навбатида, жаҳон бозорига янги ассортиментдаги табиий толалардан ишлаб чиқарилган тўқималар билан чиқиш имкониятларини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |