3-МАВЗУ Атмосферада кечадиган физик-кимёвий жараёнлар
Атмосфера қобиғи ҳақида умумий маълумот
Атмосфера – ернинг ҳар хил баландликида ўраб турган газ қобиғидир, унинг массаси 5,9 *1015 т. қобик жойлашиши ва ҳароратига қараб бир неча қатламга бўлинган. Ерга энг яқин қатламнинг номи тропосфера: бу қатламнинг баландлиги ўрта кенгликларда денгиз сатидан 10-12 км, экватор устида 16-18 км, қутбларда 7-10 км ташкил этади. Ҳаво ҳарорати ҳар 100 метрда 0,6° С камайиб боради ва +40°С дан -50°С гача ўзгаради. Бу қатламнинг 9-10 км баландлигида иқлим шароитлари ҳосил бўлади. Атмосферанинг бу қисмида ёғинлар, қор, ёмғир, дўл шаклида пайдо бўлади ва сел ёғиб довуллар ҳосил бўлади. Тропосферанинг юқорисида 40 км стратосфера қатлами жойлашган. Унда ҳаво жуда сийрак, намлик кам бўлади. 30 км баландликдаги ҳарорат мўътадил -50°С ташкил этиб, ундан сўнг ҳарорат кўтарилиб 50 км да +10°Сни ташкил этади. Стратосферада атмосферанинг озон қобиғи жойлашган бўлиб, ултрабинафша нурни ютади ва ҳароратни кўтарилишига олиб келади. Озон қатлами жуда ҳам юқори, агар ернинг устида мужассамлаштирилса қалинлиги 2-4 мм ташкил этувчи плёнка бўлиб, энг муҳим ҳимоя қатлами бўлиб хисобланади.
Стратосферадан кейин 50 км юқорида мезосфера жойлашган. Бу ерда ҳарорат яна камаяди, 80 км баландликда ҳарорат -70°С га тенг. Мезосферадан кейин ердан 80 км баландликда термосфера жойлашган, уни жойланиш юқори чегараси аниқланмаган, унда ҳарорат жуда юқорилаб 500-600 км баландликда +1600°С бўлади.
Бу ерда газлар жуда ҳам сийраклашган, молекулалар бир – бири билан жуда кам тўқнашади ва унда жойлашган жисмларни исита олмайди. Атмосфера босими баландлашган сайин камайиб, ҳаво сийраклашиб боради, 90% атмосферанинг массаси ер устки қисмининг 16 км баландлигида жойлашган бўлади. Ердан энг узоқ атмосфера қатлами экзосфера 800-1600 км. Унда газ атомлари (асосан водород ва гелий) космосга чиқиши аниқланган.
Ҳаво таркибидаги кислород, тирик организмлар ва ўсимликлар учун кераклидир. Карбонат ангидрид ўсимликлар томонидан ҳамма вақт фотосинтез жараёни ҳисобига ютилади. Ўсимликлар ҳар йили 160 т карбонат ангидридни ўзлаштирадилар. Атмосферанинг турбулент алмашинуви ернинг бир жойида карбонат гази контcентратcиясини кўпайишига йўл қўймайди. Атмосферадаги СО2 гази иссиқхонадаги ойнага ўхшаш таъсир кўрсатади: у ўзидан қуёш радиациясини ўтказиб, ердан қайтариладиган инфрақизил нурини ўтказмасдан, иссиқхона ҳодисасини яратади. Об – ҳаво ва иқлим шароитларини ҳарорат, ёғинлар, намлик, шамол, ҳаво босими, булутлардан ташкил топгандир. СО2 атмосферада ердан қайтаётган нурланишни ютади, акс ҳолда у космосга тарқалиб кетиши мумкин эди. СО2 нурланишни ютиб ва қайтадан ерга бериб атмосферани иситади. Карбонат ангидрид газини атмосферадаги кўпайиши антропоген ва техноген характерли таъсири ҳисобига бўлади. Антропоген таъсир ҳисобига ернинг ҳарорати ўзгаради, турли регионлари иқлим шароитини ҳам ўзгартириб юборади. Иқлим шароитини атмосферада ўзгариши “домино эффекти” боғлиқ: инсон итисодий, социал ва сиёсий томондан таъсирини хис қилади. Иқлим шароитини бундай ўзгариши – ифлосланган шахарда жуда хавфли сигнал ҳисобланади. Агар шундай ҳол бир неча кун давом этса, инверсия содир бўлиб, атмосфера зарарларини ерни қуйи қисмида ушлаб туради. Бу эса ўсимлик ва тирик организмларга катта талофат етказиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |