Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари


- мавзу. Миллий парк ва резервациялар



Download 1,47 Mb.
bet73/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

14 - мавзу. Миллий парк ва резервациялар

14. 1. Миллий парк ҳақида тушунча


14. 2. Миллий парк ва резервацияларнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг туризмга даҳлдорлиги
14. 1. Миллий парк ҳақида тушунча
Ҳудудларнинг ўзгартирилиши дастлабки табиатнинг озгина қисмини бўлса ҳам сақлаб қолиш муаммосини, ҳамда маълум бир мамлакат, жамият ёки бутун инсониятнинг маданиятидаги маданий - тарихий қадриятларини ифодаловчи инсон томонидан яратилган объектларни сақлаш муаммосини келтириб чиқарди. Бунинг учун дунёнинг деярли барча давлатларида қуруқлик ва сув майдонларида маълум бир участкалар ажратилган ва қўриқланувчи худудлар, - деб эълон қилинган. Бу ерларда инсоннинг хўжалик фаолияти қатъий чекланган, ўсимлик ва ҳайвонот олами ривожланишини қўллаб - қувватлаш учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган ҳамда инсон томонидан яратилган объектларни сақлашдаги фаолиятдан ташқари барчаси таъқиқланган.
Туризм хўжалик фаолиятининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади ва алоҳида қўриқланувчи худудларда қатъий назорат қилинувчи ҳажмда режали амалга оширилади.
Миллий парклардаги ва бошқа қўриқланувчи резервация ва объектлардаги фаолият ўз - ўзини молиялаш воситаси ва манбаи, табиатни қўриқлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Лекин, кўпинча парк ва худудлар ушбу мамлакат бюджетидан молияланади ва миллий таъсир зонасидан ташқарида жойлашган бўлса халқаро ташкилотлар томонидан молияланади. Бунинг учун туризмни тартибга солиш ва бошқариш, ҳудуд ёки объектни рўйхатга киритиш кўрсаткичларига амал қилиш лозим.
Табиий туризм ёки экотуризм дейилганда табиатнинг инсон томонидан ўзлаштирилмаган жойларидаги туризми тушунилади. Бунда туризмнинг мақсади ва усули - ўсимлик ва ҳайвонот оламини, ушбу ҳудудда жойлашган барча тарихий, замонавий, маданий қадриятларни кузатиш ва ўрганишдан иборат. Табиий туризм туризмнинг бошқа турларидан табиий муҳитга кучсиз таъсири билан фарқланади ва кенг ривожланган инфратузилмага муҳтож бўлмайди. Лекин, америкалик экотуристлар беш юлдузли отелларда тунашни ҳуш кўришади. Экотуризм усуллари қамрови жуда кенг бўлиб, уларга ўсимлик ва ҳайвонот оламидаги табиий ҳолатларни ўрганишда илмий ёндашувдан тортиб табиатга номунтазам сарфларгача кириши мумкин.
Қўриқланувчи ҳудудни ташкил этишнинг энг кенг тарқалган шакли миллий боғларни яратиш ҳисобланади. Парклар шундай жойларда ташкил қилинадики, у ерларда экотуризм сезиларли таъсирга учрамаган ва инсон хўжалик фаолияти натижасида ўзгармаган бўлиши, ўсимлик ва ҳайвонот олами дастлабки кўринишда сақланган ва алоҳида қизиқиш уйғотадиган ҳамда ўзига хос жуда чиройли ландшафтлар мавжуд бўлган ҳудудлар бўлиши керак. Парклар давлатнинг юқори органлари қарори ва келишувига биноан халқаро ташкилотлар, масалан, ЮНЕСКО қарорига биноан яратилади.
Бундай қарорларга асосан ажратилган ҳудудларда, яъни миллий парк деб эълон қилинган ҳудудларда хўжалик фаолияти, табиий ресурсларни эксплуатация қилиш, фойдали қазилмалар қазиб олиш, аҳоли кўчиб келиши таъқиқланади. Бир вақтнинг ўзида белгиланган назорат қилинувчи чегараларда илмий мақсадларда паркка кириш ҳамда эстетик роҳатланиш мақсадларида туристларга келиб кетишига рухсат берилади. Бундай ҳудудларга туризм жуда катта миқдорларда даромад келтиради. Масалан, Руанда миллий боғида ғорларни томоша қилишга келган туристлар йилига 1 млн. долларгача даромад келтиришади. Галапагос оролларидаги (Эквадор) миллий боғ йилига туризмдан тушувчи бевосита даромад кўринишида 700 минг долларгача олади. Ҳисоблар шуни кўрсатадики, Кения миллий боғида ҳар бир ер 27 минг АҚШ доллари, филлар тўдаси 600 минг доллар туризмдан даромад келтиради. Бу рақамлар шуни изоҳламоқдаки, ушбу ҳайвонлар тириклигида, овчилар ўлжасига айланишига нисбатан бир неча маротаба кўп даромад келтиради, шунинг учун улар узоқ яшайди. Ушбу адолатли шиор Африка миллий боғлари ишчилари орасида машҳур.
Қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- илмий қўриқхона, қатъий илмий мақсадларда қўлланилувчи қўриқланадиган ҳудуд, масалан, ҳайвонот оламининг ноёб вакиллари сақланган Галапагос ороли;
- миллий парк, фан, маърифат, дам олиш мақсадларида миллий ёки халқаро аҳамиятга эга бўлган машҳур табиий ва ландшафт ҳудудларни ҳимоя қилиш учун яратилади. Тижорат фаолияти, фойдали қазилмалар қазиб олиш, саноат,
қишлоқ хўжалиги ишлари таъқиқланган. Турли мамлакатларда жойлашган 300 дан ортиқ катта миллий паркларни ҳимоя қилиш мумкин. Масалан, Канадада Banff миллий парки машҳур бўлиб, унга 1885 - йил асос солинган, худуди 6400 кв. км., нина баргли ўрмон билан қопланган. Унда кийик, тоғ эчкиси, кенг шоҳли қўй, икки юзга яқин қушлар яшайди;
- табиат эсдаликлари, табиий ёки инсон яратган маданий - тарихий диққатга сазовор жой ва объектларни сақлаш учун яратилган. Булар қаторига Гиза эҳромларини ва дунёнинг бошқа қисмларидаги тарихий ёдгорликларни киритиш мумкин;
- ёввойи ҳайвонлар қўриқхонаси, ҳайвонларнинг алоҳида турлари, биологик жониворлар гуруҳини сақланиб қолиш учун ташкил этилади;
- қўриқланувчи ландшафт (манзара), алоҳида муҳим элементларнинг гормоник бир - бирига мувофиқ бўлган ва ноёб ҳолатларни ташкил этувчи табиат ландшафтларини сақлаб қолиш учун ташкил этилади. Ландшафтда қурилиш, яъни йўллар, иншоотлар, саноат объектлари, электр узатув линиялари қуриш таъқиқланади. Бундай ҳудудлар одатий турмуш тарзи ва ушбу районнинг иқтисодий фаолияти чегарасида туризм ва дам олиш шаклида ижтимоий фойдаланишга топширилган. Лекин, кўпинча ландшафт ноёб иншоотлар билан безалади, масалан, кўприклар, улар инсоният ақлининг соф мўъжизаларини ўзларида ифода қилишади. Қадимийларидан қуйидагиларни айтиш мумкин: Италия, Испания ва Португалиядаги рим акведук (осма қувур)лари, ҳозирги кунда улар туристик марказ ландшафтларининг ажралмас қисмига айланган. Улар қаторига яна The Bay Bridge кўпригини киритиш мумкин. Сан - Франциско кўрфазидан ўтган кўприк, уни баъзан "Сан - Матео кўприги" - San Mateo Bridge деб ҳам аташади. У 1963 - йили қурилган ва АҚШда энг узун ва чиройли кўприк ҳисобланади, узунлиги 13 км;
- антрапология - табиат билан уйғунликда яшовчи ва унинг ресурсларидан анъанавий фойдаланувчи маҳаллий аҳоли ҳаётининг табиий шароитларини муҳофвзв қилиш учун яратилади;
- кўп томонлама фойдаланувчи бошқариладиган ҳудуд (бошқарилув ресурсли ҳудуд) табиий ресурслар, ҳайвонот дунёси, рекреацион салоҳиятини барқарор ривожлантириш ва қайта ишлаб чиқариш мақсадида яратилади. Бундай парклар қитъаларнинг турли қисмларида қурилган ва баъзан жуда катта ҳудудни эгаллайди.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish