13. 3. Миллий парклар ва заҳираларнинг экотуризмда тутган ўрни
Ҳудудларни ўзлаштириш тадбирлари жараёнида уларни табиатан биринчи ҳолатдаги кўринишини, алоҳида маданий ва тарихий қийматга эга бўлган ёдгорликларни ушбу мамлакат ҳамда бутун инсоният учун сақлаб қолиш керак. Шу мақсадда, деярли барча давлатларда қўриқланаётган ҳудудлар эълон қилиниб, у ерларда барча хўжалик фаолиятлари чекланган. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ривожланиши қўллаб - қувватланади, қуруқлик ва сув ҳавзаларидаги жойлар белгиланади.
Миллий парклар, бошқа заҳиралар - обектлар табиатни муҳофаза қилиш воситаси ва уни молиялаштириш манбаъси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Аммо, кўп ҳолларда парклар ва ҳудудлар ушбу мамлакат бюджети ёки халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштирилади. Бунинг учун туризмни тартибга солиш ва режалаштириш, объект ёки ҳудуддан туризм мақсадида фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур.
Табиий туризм ва экотуризм табиатга нисбатан хўжалик фаолияти етиб бормаган объектлар билан белгиланади.
Бундай туризмнинг мақсади ва услуби - ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳамда ушбу ҳудудда жойлашган ҳар қандай маданий ёдгорликларни, хоҳ эски, хоҳ замонавий бўлсин уларни кузатиш ва ўрганишдан иборат.
Табиий туризм туризмнинг бошқа турларидан табиий муҳитга камроқ таъсири билан ажралиб туради ва кенг тармоқли хизмат кўрсатишга муҳтож эмас.
Экотуризм услубининг қамрови одатдагидан кўра кенгрок бўлиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ўрганишга илмий ёндашув, табиат қўйнига саёҳат, масалан, дам олиш кунлари ҳордиқ чиқариш билан ўрганишни биргаликда амалга оширилади.
Қўриқланаётган ҳудудлар ташқи қисмининг кенг тарқалган шаклларидан бири миллий паркларни яратиш бўлиб ҳисобланади. Парклар экотуризм сезиларли даражада, инсонлар хўжалик фаолияти натижасида ўзгартирилмаган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бошланғич кўринишини сақлаб қолган, геоморфология ва атроф - муҳитни ўзига хос қизиқиш уйғотадиган чиройли ландшафт ерларда ташкил қилинади. Парклар давлат юқори органлари томонидан ёки улар билан келишилган ҳолда халқаро ташкилотлар, масалан ЮНЕСКО қарори билан ташкил қилинади.
Хулоса
Ҳозирги экологик муаммолар мавжуд бўлган пайтда аҳолининг ушбу туризм туридан фойдаланишлари ва уни ташкил этиш ҳам осон иш эмас. Экологик туризм аввало экоресурслар мавжуд ҳудудларда ташкил этилади. Бунинг учун табиий - иқлим ресурслари - океан, денгиз, дарё ва кўллар, сунъий сув ҳавзалари, чўл ва қумликлар, тоғлар ва улардаги шаршараю ғорлар, қир - адирлар, қўриқхона ва боғлар бўлиши лозим. Энг асосийси, Оллоҳ ато этган ушбу табиат ресурсларини авайлаб - асраш, улардан туризм ва инсоннинг бошқа эҳтиёжлари учун оқилона фойдаланиш керак. Бу ишда туристик ташкилотлар зиммасига алоҳида масъулият юкланади.
Экология ва туризм ажралмас тушунчалардир. Негаки, инсоният дам олиш ниятида аввало шундай табиат билан боғлиқ жойларга боради ва ўзининг хордиғини чиқаради. Мамлакатимизда экологик тоза ҳудудлар кўп. Улардан унумли фойдаланиш, керак бўлса бизнес ҳам қилиш керак. Экологияга зиён етказмай туризмни ташкил этиш - бу асосий масаладир.
Do'stlaringiz bilan baham: |