Нидерландия. Пойтахти Амстердам шаҳри. Иқлими - денгиз иқлими. Давлат тузуми - конституцион монархия (қироллик). Майдони - 41,5 минг кв. км., аҳолиси - 16 млн. киши (2002 - йил), тили - голланд, дини - протестант ва католик, пул бирлиги - гульден эди, 2002 - йил 1 - январдан бошлаб евро. Йирик шаҳарлари: Амстердам, Роттердам, Гаага, Утрехт. Миллий байрами - 30 апрель (Қиролича куни).
Туризми: Амстердам, Роттердам ва Гаага шаҳарларида халқаро туризмнинг бизнес тури ривожланганлиги. Амстердам тарихий обидалари (тарихий туризм), унда Европанинг йирик денгиз порти мавжудлиги.
Люксембург. Пойтахти Люксембург шаҳри. Иқлими - мўътадил иқлим. Давлат тузуми - конституцион монархия (буюк герцог). Майдони - 2586 кв. км., аҳолиси - ярим миллиондан ортиқ киши (2001- йил), расмий тили - немис ва француз тиллари бўлсада, аҳолининг аксарият қисми Люксембург тилида сўзлашиши, дини - католик, протестант, яҳудий. Пул бирлиги - Люксембург франки эди, 2002 - йил 1 - январдан бошлаб евро. Йирик шаҳарлари: Люксембург, Эш. Миллий байрами - 23 июнь - Буюк Герцог туғилган кун (1921 - йил).
Туризми: Люксембург Бельгия ва Нидерландия сингари туристларни қабул қила олмасада, мамлакат иқтисодий салоҳиятида туризмнинг учинчи ўринда туриши. Бизнес туризмнинг ривожланганлиги. Европа Иттифоқи банки штаб - квартираси ва қатор хорижий банкларнинг жойлашганлиги. Дам олиш учун туристларнинг асосан Арденнахга ташрифи.
Скандинавия мамлакатлари: Финляндия, Норвегия, Дания ва Швеция да бизнес туризм, эко туризм, тарихий туризм, маданий туризмнинг ривожланганлиги. Истирохат боғлари, ўрмонларининг кўплиги, музейлари фаолиятининг яхши йўлга қўйилганлиги.
Шарқий Европа мамлакатлари: Чехия, Словакия, Венгрия, Польша, Руминия, Болгарияда иқлимнинг мўътадиллиги. Балатон кўли атрофидаги бальнеологик курортлар, шифобахш ҳаммомлар. Хевиз иссиқ сув чиқарувчи кўл. Сауналар, балчиқли ванналар. Музейлар. Меъморий обидалар. Бизнес туризм, покедж тур (пляжда дам олувчилар учун)ларнинг ўзига хослиги.
Кипр. Пойтахти Никосия шаҳри. Иқлими - субтропик Ўрта денгиз иқлими. Давлат тузуми - республика. Кипр оролида жойлашган давлат. Майдони - 9251 кв. км., аҳолиси - 762,8 минг киши (2001 - йил), тили - грек ва турк тили, дини - православ ва мусулмон, пул бирлиги - Кипр фунти. Миллий байрами - 1 октябрь - Мустақиллик куни (1960 - йил).
Туризми: Курорт шаҳарлари - Тродос, Лимакол, Ларнак, Пафос. Меҳмонхона хизматининг, бизнес туризм, пляж ва тоғ ҳудудларида дам олиш, маданий - маърифий туризмнинг яхши йўлга қўйилганлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |